Хамидов халқаро маркетинг


ва назорат қилишни йўлга қўйиш


Download 0.86 Mb.
bet41/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

ва назорат қилишни йўлга қўйиш.
Халқаро маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, халқаро бозор учун маркетинг хизматларини етказиб бериш бугунги кунда ҳар доимгидан осонроқ шаклда амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Рақамли технологиялар туфайли, бугунги кунда дунёнинг исталган нуқтасида фаолият юритувчи фирма, ташкилот, компания билан алоқа ўрнатиш ҳамкорлик қилиш мумкин. Бу эса оъз навбатида, халқаро маркетинг хизматларини глобал дунё бозорлари бўйлаб сотиш ва ҳамкорлик қилишга йўл очади.
Нархни жорий нархлар даражасида белгилаш усули бу - нархнинг жорий нарх даражаси асосида ўрнатилишидир. Фирма асосан рақобатчилар нархларидан келиб чиқади ва ишлаб чиқариш харажатлари ёки талаб даражасига кам эътибор қаратади. У нархни ўз рақобатчилари билан бир хил ёхуд улардан кам ёки кўп белгилаши мумкин. Олигополик соҳаларда барча фирмалар одатда бир нарх белгилайди. Кичикроқ
фирмалар етакчи фирмалар ортидан бориб, ўз нархларини ишлаб чиқариш харажатлари ёки талабнинг ўзгаришига қараб эмас, балки етакчи фирмалар нархларига қараб ўзгартириб боради. Айрим фирмалар кичик миқдорда қўшимча мукофот белгилаши ёки чегирма бериши ва бу фарқни доимий равишда бир хил ушлаб туриши мумкин.
Нарх ҳосил бўлишининг бу усули жуда кенг тарқалган. Талабнинг мослашувчанлигини ўлчаш жуда қийин бўлган ҳолларда фирмалар назарида жорий
нарх даражаси тармоқдаги жамоавий оқилликни (оқилоналик), адолатли фойда нормасига эга бўлишнинг кафолатини акс эттиргандай бўлади. Бундан ташқари, улар жорий нарх даражасини қўллаб-қувватлаш тармоқ доирасида мувозанатни сақлаб туришнинг гарови эканлигини ҳис қиладилар.
Ёпиқ савдо (харид) асосида нархни белгилаш усулининг моҳияти нархни белгилашда фирма нарх ва ишлаб чиқариш харажатлари ёки талаб кўрсаткичлари ўртасидаги алоқадан эмас, балки рақобатчиларнинг кутилаётган нархларидан келиб чиқишидан иборат. Фирма шартнома имзолашни истайди, бунинг учун эса бошқаларга нисбатан пастроқ нарх сўраш керак бўлади. Бироқ бу нарх маҳсулот таннархидан кам бўлмаслиги лозим, акс ҳолда фирманинг молиявий жиҳатдан зарар кўришига тўғри келади27.
Мавзу бўйича қисқача хулосалар
Якуний нарх белгилашда фирма юқоридаги барча усулларнинг мақсадини амалга ошириши - товарнинг якуний нархи белгиланиши лозим бўлган нарх диапазонини кичрайтириши лозим. Истеъмолчилар учун товар нархининг жозибадорлиги ва сотув ҳажмини ошириш мақсадида нархни тартибга солиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар қўлланади. Булардан энг муҳими чегирма ва талабга йўналган ҳолда тартибга солиш ҳисобланади. Талабга йўналган ҳолда тартибга солиш истеъмолчиламинг товар ва унинг нархига бўлган нуқтаи назарини акс эттиради. У психологик нарх ҳосил бўлиши, нархларни бир қаторга қўйиш ҳамда имтиёзли нарх ҳосил бўлиш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бунда фойдаланилувчи ёндашувлар асосан истеъмол товарлари бозорида истеъмолчилар психологиясини ўрганишга асосланган психологик нарх ҳосил бўлишида қўлланади.
Чакана савдода кўпинча нархларни бир қаторга қўйиш номи билан маълум бўлган усул қўлланади. Шунингдек, нарх линиялари ҳам мавжуд бўлиб, улар товарларни ҳар бир нарх маълум бир сифат даражасини акс эттирувчи нархлар диапазонида сотиш билан боғлиқ бўлади. Имтиёзли нарх ҳосил бўлиши нархнинг нормал нархдан пастлиги натижасида жозибадорлигига асосланади.
Таянч иборалар: маркетинг хизмати, инкйлузив хизматлар, эксклюзив хизматлар, халқаро бозор хизматлари, оутсорсинг хизматлари, хизмат етказиш, хизматни баҳолаш, макетинг тадқиқоти хизмати, халқаро маркетинг хизмати.
Мавзуга доир назорат саволлар

  1. Маркетинг хизматлари таснифи, турлари ва хизмат кўрсатиш жараёни ҳақида тушунча беринг.

  2. Халқаро бозорда маркетинг хизматларини қўллаш ва фойдаланиш жараёнини тушунтиринг.

  3. Хизматларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишнинг амалиёти ҳақида нималарни биласиз?

  4. Халқаро бозор учун хизматлар асосида қарорлар қабул қилиш ва унинг аҳамияти ҳақида гапиринг.

  5. Халқаро бозорда энг янги хизмат турларини келтиринг.

  6. Халқаро маркетингда хизматларни тақдим қилишнинг халқаро тажрибаларини баҳоланг.

  7. Хизматлар ва уларни етказиб бериш жараёнларини тушунтиринг.

  8. ТМКларда хизмат кўрсатиш амалийти ва йўналишлари бўйича мисоллар келтиринг.

Мустақил топшириқ. Кейс Сатди:


FUJiFILM
ФУЖИФИЛМ компанияси ФУЖИФИЛМ компанияси дунё фото- видео ускуналари, фотоаппарат, видеокамера- лари ишлаб чиқарувчи энг етакчи
компанийлардан бири ҳисобланади. Япониялик компания бугунги кунда тиббиёт ускуналари, диагностика ускуналари ишлаб чиқаришда илғор компниядир. Охириг йигирма йиллик фаолияти давомида кўплаб
ўзгаришлар ва иқтисодий мауммоларни енгиб ўтган, АҚШнинг КОДАК ва бошқа йирик компанияларни бозордан сиқиб чиқаришга эришган, инновация ва илмий ишланмалар жиҳатидан етакчи ҳисобанади.
Фужифилм компаниясининг ютуқлари, маркетинг фаолияти, халқаро бозордаги ўрни ва маркетинг сиёсати ҳақида таҳлилий, илмий ҳисобот тайёрланг. Шунигдек, Европа бозорига кириш тажрибаси ўрганилсин. Ҳисобот илмий форматда таййролансин ва қўшимча презентация шаклида тақдимот материаллари ишлаб чиқилсин.

  1. БОБ.

ХАЛҚАРО САВДО БИТИМЛАРИ

    1. Халқаро савдо битимлари ҳақида тушунча

Халқаро маркетинг бевосита халқаро савдо алоқалари билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Халқаро ссавдо бу халқаро алоқаларнинг негизини ташкил қилувчи муносабатлар ҳисобланади. Халқаро савдо айнан халқаро бозорнинг тараққий этиши ва кенгайиб боришидаги муҳим омил сирасига киради. Халқаро савдосиз бугун бирор мамлакат иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши имконсиз дейиш мумкин. Айнан халқаро савдони тартибга солиш ва амалга ошириш, томонларнинг манфаатларим таъминлаш ва кафолатлашга эришишда халқаро савдо бўйича битимларнинг аҳамияти катта.
Корхона халқаро фаолиятини ташкил этишнинг асосий шаклларидан бири халқаро савдо бўлиб, у экспорт ва импорт ҳажми, савдо айланмаси, савдо салдоси билан тавсифланади. Халқаро бозорда товарлар олди-сотдиси товарни пул маблағларига ёки бошқа нарсага айирбошлашни назарда тутади ва битим характерига эга бўлади. Халқаро савдода битим бу — бозор субъектларининг яхши тушунилган, мақсадли йўналтирилган ва иродали ҳаракатлари бўлиб, уларни амалга оширар экан, бозор субъектлари белгиланган ҳуқуқий натижаларга эришишга интиладилар. Халқаро савдода битимларни бир қатор белгиларга кўра қуйидаги турларга тақсимлаш мумкин:

  • олди-сотди битимлари;

  • товарайирбошлаш битимлари;

  • бартер битимлари;

  • Етказиб бериш хизматлари.

Халқаро битимлар вақт кўрсаткичларига кўра қуйидаги турларга тақсимланади:
узоқ муддатли; қисқа муддатли; муддациз; дарҳол этказиб бериш шартли битимлар.
Халқаро битимларни томонлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимланишига кўра қуйидагича тақсимлаш мумкин: бир томонлама; икки томонлама; кўп томонлама.
Халқаро савдо валюта операсиялари (битимлари) билан боғлиқ, чунки бир савдогарнинг валютаси иккинчи савдогар учун хорижий валюта ҳисобланади. Валюта операсиялари иккита валюта нисбатидан
99
иборат бўлган валюта курслари бўйича амалга оширилади. Валюта курси турли хил миллий валюталар ўртасида алоқа ўрнатиш, уларни таққослаш ва операсияларни амалга оширшга имкон беради. Валюта курси доимий эмас, яъни бир валюта тури пасайиб борса, иккинчисининг курси ўсади. Валюта курсининг тебранишига таъсир кўрсатувчи бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Валюта курсини аниқлаш учун тўғри ва тескари котировкадан фойдаланиш мумкин.
Савдо битимларини тузиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳар қандай иқтисодий ҳамкорлик ва савдо алоқаларини ривожланишида муҳим босқичдир. Халқаро маркетинг айнан шу босқичга эътибор беради. Ўзбекистон учун янги ҳисобланаётган Евро Осиё Иқтисодий Иттиоқини келтириш мумкин. Халқаро маркетингнинг вазифаси, бизнеслар учун ушбу иттифоқнинг фойдалари, афзал жиҳатлари, бозор имкониятларини аниқлаш, тадқиқ этишдан иборат.Биринчи савол қуйидагича бўлиши мумкин: Ўзбекистонда мавжуд махаллий бизнеслар учун, йирик компаниялар учун ҳам бирдек аҳамиятли ҳисобланади.

    1. Савдо битимларини тузиш ва фойдаланиш амалиёти.

Халқаро савдо битимлари, томонларнинг сони вас ҳарт шароитлари, тарихий келишувлар, минтақалар жойлашуви нуқтаи назаридан турлича бўлиши мумкин. Халқаро савдо битимларида йирик ташкилотлар савдони тартибга солиш ва кафолатлашда иштирок этади. Масалан энг машҳур ва таъсири катта ташкилот бу Бутунжаҳон Савдо ташкилоти (WТО) бўлиб, бугунги кундаги аксарият ривожланган давлатлар савдо алоқаларини тартибга солишда иштирок этмоқда. Ўзаро савдо алоқаларида қабул қилинган тарифлар ва тўсиқлар бўйича келишув ГАТТ амал қилади. Жаҳон тажрибасида бугунги кунда кўлами ва масштабига кўра ва иштирокчилар сонига кўра савдо битимлари қуйидагича кўринишда бўлади:

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling