Хамидов халқаро маркетинг
С маркетинг тадқиқотларини ўтказади; С
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
С маркетинг тадқиқотларини ўтказади;
С айирбошлашни режалаштириш ва енгиллаштириш учун зарур бўлган ахборот тўплашни амалга оширади; С маҳсулотни харид қилиш ва сотиш шартларини (факт бўйича, пулини олдиндан тўлаш, консигнасия) белгилаб беради; С сотувни рағбатлантиради; С доимий харидорлар билан алоқа ўрнатади ва қўллаб- қувватлайди; С нархларни мувофиқлаштиради. Бошқа мамлакатларда товар тақсимлаш каналларни танлашда корхона мақсадлари ва унинг сотувни назорат қилиши, фаолият миқёси ва товар характерига боғлиқ бўлади. Шунингдек, каналлар сони, кутилаётган сотув ҳажми, товарни ҳаракатланишини ташкил этиш харажатлари, махсус тайёрланган ходимлар ва бошқа шарт-шароитлар ҳам ҳисобга олинади. Халқаро бозорда фаолият кўрсатувчи фирма ўз товарларини якуний истеъмолчига этказиб бериш муаммосини комплекс равишда кўриб чиқиши лозим. 10.1-расмда сотувчи ва якуний харидор ўртасида учта асосий боғловчи бўғин акс эттирилган. Биринчи бўғин - сотувчи ташкилотнинг штаб-квартираси бўлиб, тақсимлаш каналлари ишини назорат қилади ва шу билан бир пайтда ўзи ҳам каналнинг бир қисми ҳисобланади. Иккинчи бўғин - давлатлараро каналлар товарни чет эл мамлакатлари чегарасигача этказиб беришни таъминлайди. Учинчи бўғин - давлатдаги ички каналлар товарнинг мамлакат чегарасидан олиб кирилгандан сўнг якуний истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлайди. Турли мамлакатларнинг ички каналлари бир- биридан кўп жиҳатлари билан фарқланади. Ҳар бир мамлакатга хизмат кўрсатувчи воситачилар тури ва сонида катта фарқлар мавжуд. Тақсимот канални аъзолари бир қатор жуда муҳим вазифаларни бажаради.28 Тадқиқот иши - айирбошлашни режалаштириш ва энгиллаштириш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш. Ўтказувни рағбатлантириш - товар тўғрисида насиҳатомуз коммуникацияларни яратиш ва тарқатиш. Алоқаларни ўрнатиш - потенсиал харидорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш. Товарни мослаштириш - товарни харидорлар талабига мос ҳолга келтириш. Бу фаолиятнинг ишлаб чиқариш, навларга ажратиш, монтаж қилиш ва ўраш-қадоқлашга тааллуқлидир. Музокараларни ўтказиш - нарх ва бошқа шартларни келишиб олишга ҳаракат қилишни билдиради. Халқаро бозордаги рақбоат муҳити ҳақида ўрганиш, бозордаги иштирокчилар фаолияти, уларнинг афзал жиҳатлари ҳаиқда етарлича маълумотга эга бўлиш доим аcтуал вазифа ҳисобланган. Рақобат муҳит ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган компаниялар одатда, кучли мураккабликка дуч келиши кузатилади. Бозорнинг доимий иштирокчилар томонидан бўладиган босимлар ёки янги қадамлар ҳақида билиш, доим бозордаги фаолиятни сақлаш ва ривожлантиришда аҳамият касб этади. Товарларни йўналтиришда оралиқ фаолият иштирокчиларининг фаолиятини инобатга олиш мубҳимдир. Масалан чакан савдо бўлинларига одатда тўғридан тўғри етиб бориш имконсиз ёки бу кўп ҳаражат талаб қиладиган жараён. Шундай экан ўртада турган ретаилер компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Айнан шу ўртадаги шерикчилик компаниялари фаолиятидан унумли фойдаланисш ташқи бозордаги муваффақиятли фаоилиятни таъминлашга хизмат қилади. Халқаро маркетингда товарлар киритиш сиёсати ва амалиёти Товар ҳаракатланишини ташкил этиш - товарни транспортировка қилиш ва омборларга жойлаштириш. Молиялаштириш- каналнинг фаолият кўрсатиши учун сарфланувчи харажатларни қоплаш учун маблағларни топиш ва улардан фойдаланиш. Таваккалчиликни қабул қилиш - каналнинг фаолият кўрсатиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш. Биринчи бешта функцияни амалга ошириш битимни имзолашга, қолган учтаси эса имзоланган битимларни якунлашга хизмат қилади. Ушбу функцияларнинг барчасига қуйидаги хусусиятлар хос бўлади: тақчил ресурсларни ютиб юборади, кўп ҳолларда ихтисослашув туфайли яхшироқ бажарилиши, каналнинг турли аъзолари томонидан бажарилиши мумкин; агар уларнинг бир қисмини ишлаб чиқарувчи бажарадиган бўлса унинг харажатлари ўсади, демак маҳсулот нархи ҳам юқорироқ бўлади. Функцияларнинг бир қисми воситачиларга берилганда ишлаб чиқарувчининг харажатлари ва маҳсулот нархи пастроқ бўлади. Бу ҳолда воситачилар ўз харажатларини қоплаш учун қўшимча тўлов жорий этадилар; каналга хос бўлган функияларни ким бажариши лозимлиги тўғрисидаги масала ўз моҳиятига кўра нисбий натижавийлик ва самарадорлик масаласидир. Агар ўз функцияларини янада самарали бажариш имкони юзага келадиган бўлса, канал мос равишда қайта қурилиши мумкин. Бундан ҳам кўп даражали каналлар учраб турсада, уларнинг сони жуда кам. Ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назаридан, тақсимот канални қанчалик кўп даражага эга бўлса, уни назорат қилиш шунчалик қийинлашади. Битта канал иштирокчилари, шунингдек, турли каналлар ўртасида турли даражада ҳамкорлик, зиддиятлар ва рақобатчилик кузатилиши мумкин. Одатда ҳамкорлик битта канал таркибига кирувчи аъзолар ўртасида кўпроқ кузатилади. Товар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдогарлар бир-бирига кўмаклашади, уларнинг ҳамкорлиги эса ҳар бири алоҳида олиши мумкин бўлган фойдага қараганда анча кўп фойда келтиради. Ҳамкорлик туфайли улар мақсадли бозорни яхшироқ ҳис этиш, унга яхшироқ хизмат кўрсатиш ва тўлароқ қондириш имкониятга эга бўладилар. Рақобатчилик битта мақсадли бозорга хизмат кўрсатишга интилаётган фирма ва тизимлар ўртасида юзага келади. Масалан, унверсал магазинлар, нархи пасайтирилган магазинлар ва каталоглар бўйича савдо қилувчи чакана савдо корхоналари электр ускуналари харидорларининг пули учун кўрашда рақобат қиладилар. Бундай рақобат натижасида истеъмолчи товар ва хизматларни, уларнинг нархини танлашда кўпроқ имкониятга эга бўлади. Халқаро бозорда товарлар ҳаракатининг маркетинг тадқиқотлари Танлов давомида ишлаб чиқарувчилар бир-биридан малкали воситачиларни жалб қила олиш хусусияти билан ажралиб туради. Баъши ишлаб чиқарувчиларда бу соҳада ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди. Канал иштирокчиларини мотивлашда тақсимотни режалаштириш энг илғор усуллардан ҳисобланади. Маккамоннинг таърифлашича, бу режали асосда маҳоратли бошқарилувчи маркетинг тизими бўлиб, ишлаб чиқарувчининг ҳам, дистрибютернинг ҳам эҳтиёжларини ҳисобга олади. Маркетинг хизмати доирасида ишлаб чиқарувчи махсус бўлим тузади. Бу бўлим дистрибютерлар билан ишлашни режалаштириш деб номланиб, дистрибютерларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, шунингдек, ҳар бир дистибютерга ўз имкониятларидан иложи борича тўлароқ фойдаланиш имкониятини берувчи савдо соҳасини рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ишлаб чиқарувчи канал иштирокчилари фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаб туриши лозим. Бунда дистрибютернинг фаолияти сотув нормасни бажариш, товар заҳираларининг ўртача даражасини таъминлаш, товарни истеъмолчиларга тезкорлик билан этказиб бериш, зарарланган ва йўқолган товарларга муносабати, сотувни рағбатлантириш ва ўқув дастурларини амалга оширишда фирма билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, воситачи истеъмолчиларга тақдим этиши лозим бўлган хизматлар тўплами каби кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Одатда ишлаб чиқарувчи воситачиларга маълум бир сотув нормаларини белгилаб беради. Навбатдаги режа муддати тугагандан сўнг у барча воситачиларга улардан ҳар бирининг савдо фаолияти кўрсаткичлари маТумотларим юбориши мумкин. Бу маТумотлар ортда қолаётганларни яхшироқ ишлашга, этакчиларни эса эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга ундайди. Воситачилар савдо фаолияти кўрсаткичларини уларнинг аввалги даврдаги кўрсаткичлари билан солиштириш ҳам мумкин. Ишлаб чиқарувчилар ўз дилерларига эТиборли муносабатда боТишлари лозим. Воситачиларга этарли даражада эътибор қаратмаган тадбиркор уларнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлиши ва қонун билан келишмовчиликларга учраш эҳтимоли ортади. Анъанавий тақсимлаш каналлари мустақил ишлаб чиқарувчи, битта ёки бир нечта улгуржи савдогар ва битта ёки бир нечта чакана савдогардан иборат бўлади. Тақсимлаш каналининг ҳар бир аъзоси алоҳида корхона бўлиб, бутун тизимнинг олувчи фойдасига зарар этказилсада, ўзининг максимал даражада фойда олишига интилади. Тақсимлаш канали аъзоларидан ҳеч бири бошқа аъзолар фаолиятини тўлиқ назорат қила олмайди. Ички каналларни уларнинг даражаси бўйича тавсифлаш мумкин. Тақсимлаш канали даражаси бу товар ва унга эгалик ҳуқуқини якуний харидорга этказиш билан шуғулланишда у ёки бу ишни бажарувчи исталган воситачидир. Ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам малум бир ишларни бажариши туфайли у ҳам, якуний истеъмолчи ҳам тақсимлаш каналига киритилади. Каналнинг узунлиги ундаги оралиқ даражалар сони билан белгиланади. Мавзу бўйича қисқача хулосалар Халқаро бозорга товарларни йўналтириш жараёни мураккаб ва кўп тармоқли жараён ҳисобланади. Товарларни йўналтириш бевосита ишлаб чиқарувчилар, маркетинг тадқиқотлари асосидаги қарорлар ҳамда истеъмолчи томон билан тузиладиган битим лар ҳамда халқаро логистика масалалари билан бевосита боғлиқдир.Товарларни ишлаб чиқарувчи тегишли магазин орқали сотиш, посилка қилиш йўли билан сотиш товарни олиб юриб сотиш бевосита сотувнинг уч асосий тури ҳисобланади. «Эйвон» фирмаси коммивояжерлари уй бекаларига пардоз буюмларини ўзлари билан олиб юриб сотадилар. «Франклин минт» фирмаси коллекция предметларини посилка йубориш усули билан сотади, «Зингер» фирмаси эса тикув машиналарини ўзига қарашли бўлган магазинлар орқали сотади. Битта даражали канал ўз ичига битта воситачини киритади. Истеъмол бозорларида одатда бундай воситачи вазифасини чакана савдогар бажарса, саноат йўналишидаги товарлар бозорида бу вазифани сотув бўйича агентлар ёки брокерлар бажаради. Икки даражали канал иккита воситачидан иборат бўлади. Истеъмол бозорларида одатда бундай воситачи вазифасини улгуржи ва чакана савдогарлар бажарса, саноат йўналишидаги товарлар бозорида бу вазифани саноат дистрибютери ва дилерлар бажаради. Уч даражали канал учта воситачидан иборат бўлади. Масалан, гўштни қайта ишлаш саноатида улгуржи ва чакана савдогар ўртасида одатда майда улгуржи савдогарлар фаолият кўрсатади. Майда улгуржи савдогарлар йирик улгуржи савдогарлардан товарни сотиб оладилар ва одатда йирик улгуржи савдогарлар хизмат кўрсатмайдиган чакана савдо корхоналарига қайта сотадилар. Вертикал маркетинг тизими эса аксинча, ягона тизим сифатида ҳаракат қилувчи ишлаб чиқарувчи, битта ёки бир нечта улгуржи савдогарлар ва битта ёки бир нечта чакана савдогарлардан иборат бўлади. Бу ҳолда тақсимлаш канали аъзоларидан бири қолганларининг эгаси бўлиб, уларга савдо имтиёзлари тақдим этади ёки уларнинг тўлиқ ҳамкорлик қилишлари учун етарли кучга эга бўлади. Таянч иборалар: халқаро логистика, халқаро транспорт коридорлари, етказиб бериш амалиёти, бозорда товар ҳаракати, бозор таҳлили асосидаги савдо, денгиз траснпортировкаси, ҳаво транзит йўллари, автомобил логистикаси. Мавзуга доир назорат саволлари Халқаро маркетингда товарларни йўналтириш ҳақида тушунча беринг. Халқаро бозорга товарлар киритш амалиёти, усуллари ва воситалари ҳақида тушунтиринг. Халқаро маркетингда товар ёки хизматлар ҳаракатини бошқариш ва назорат қилиш ҳақида маълумот келтирмг. Товарлар ҳаракати бўйича мустақил ўрганинг ва халқаро тажрибадан мисоллар келтиринг. ТМКлар тажрибасида товарларни йўналтириш амалиёти қандай амалга осҳирирлишини ўрганинг. Товарларни йўналтиришда халқаро ҳамкорлик, логистика масалаларини тушунтиринг. Халқаро маркетинг таҳлилида транспорт коридорларининг аҳамиятини шарҳланг. Мустақил топшириқ: Кейс стади. Халқаро Бозорда ИТ Компаниялари. Бугунги кунда халқаро бозорда энг тез ривожланаётган соҳалар қаторида шубҳасиз Ахборот Технологиялари (ИТ) соҳаси ҳисобланади. Ушбу соҳа халқаро маркетингда жуда муҳим аҳамиятга эга. Айнан ИТ компаниялари бугунги кунда бизнеслар драйвери вазифасини бажармоқда. Халқаро маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва бозорни таҳлил қилишда бевосита таъсир кўрсатмоқда. Экспертлар фикрича ИТ соҳаси бизнес компаниялари яқин келажакда энг истиқболли соҳа сифатида рақамли иқтисодиётнинг асосини ташкил қилиши кутилмоқда. Шундай экан, бугунги дунёдаги йирик Ит компаниялари фаолиятини ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари олиб бориш муҳим ҳисобланади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling