Хамидов халқаро маркетинг


Халқаро маркетингда товар сиёсатини ишлаб чиқиш


Download 0.86 Mb.
bet31/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Халқаро маркетингда товар сиёсатини ишлаб чиқиш

Товар сиёсатининг ишлаб чиқилиши халқаро маркетингдаги муҳим исҳлардан бири ҳисобланади. Компания ўз имкониятлари ва ички, ташқи хусусиятларини билган ҳолдаа, ўзининг алоҳида Товар сийсатини аниқлаштириб олиши лозим.
Ассортимент сиёсати. Халқаро ассортимент сиёсатида ташқи бозорга етказиб берилувчи товар ва хизматлар таркиби ва сонини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Товар қатори ассортименти соҳасидаги қарорлар ўз навбатида компаниянинг ишлаб чиқариш дастурини белгилаб беради. Ассортимент сиёсатининг асосини ташқи бозордаги истеъмолчиларни сегментлаш ташкил этиб, унинг натижасида компания мақсадли истеъмолчилар гуруҳи ва (ёки) мамлакатларга йўналтирилган ассортимент сиёсати фойдасига қарор қабул қилади.
Халқаро миқёсда компанияларнинг ассортимент сиёсатига иккита асосий гуруҳ - ички ва ташқи гуруҳ омиллари таъсир кўрсатади.
Ташқи омиллар қаторига товар этказиб бериш бўйича ҳуқуқий чекловлар, рақобатчилик даражаси, сотув каналларининг ривожланганлиги, истеъмолчиламинг ижтимоий-маданий тавсифномалари ва шу кабиларни киритиш мумкин. Ассортимент сиёсати кўп жиҳатдан компания товари- нинг ташқи бозордаги бошқа товарларга боғлиқлигига боғланади.
Ички омиллар компаниянинг ишлаб чиқариш кучлари, ноу-хау, ишлаб чиқариш тажрибаси ва харажатларидан иборат.
Юқорида санаб ўтилган ички ва ташқи омиллар компаниянинг товар дастури соҳасидаги қарорларини асослаб беради. Бу дастур қуйидаги асосий элементлардан таркиб топади: дастур таркиби (ҳажми), дастурнинг “эни ва бўйи”, дастурнинг йўналиши ва портфел сиёсати.
Дастур таркибини товар ассортиментидаги маҳсулотлар миқдори аниқлаб беради. Товар дастурини аниқлашда асосий муаммо маҳсулотлар гуруҳидаги “мустақил” бирликларни (товар ва модификацияларни) аниқлашдир.
Дастурнинг “эни ва бўйи” мос равишда ташқи бозорга таклиф этилувчи маҳсулот гуруҳлари миқдори ва ҳар бир гуруҳ доирасидаги вариантлар сони ёрдамида аниқланади.
Товар дастурининг йўналиши бу, ассортиментнинг товар тавсифномаси, мақсадли истеъмолчилар гуруҳи, нарх ва шу кабиларга йўналтирилганлигидир.
Халқаро маркетингда товар сиёсати маркетинг комплексининг марказий элементи товарга нисбатан халқаро маркетинг сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади. Товар стратегияси, товар сифати, ассортименти, ўралиши, маркаланиши, дизайни, товар маркаси ва хизмат кўрсатиш халқаро маркетингда товар сиёсатининг таркибий қисмлари ҳисобланади.
Фирма халқаро товар сиёсатининг энг муҳим қисми товарнинг ташқи бозор шароитларига мослашиши ва стандартлашиши йиғиндиси ҳисобланади. Халқаро маркетингда тўрт товар стратегиясига мос келувчи сиёсатнинг тўртта принсипиал йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:25

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling