N
%
CS
OD
—
3
3
3
Xi
_o
3
cs
—
c«
%
c«
Ph
cs
—
c«
o
—
=
><
-расм. Халқаро маркетинг стратегияларининг таснифи.
Махаллий талабларга сезувчанлиги.
Мавзу бўйича қисқача хулосалар
Халқаро бозорда фаолият юритиш жараёнида фирма ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга интилади. Бунда у қуйидаги стратегияларга амал қилиши мумкин:
Ҳужум қилиш стратегияси фирманинг бозор улушини эгаллаб олиш вакенгайтиришга йўналтирилган фаол ҳаракатларини назарда тутади. Фирма қуйидагиҳолларда халқаро бозорда ҳужум қилиш стратегиясини танлаши мумкин:
унинг бозордаги улуши энг зарур минимумдан кам ёки рақобатчилар ҳаттиҳаракати натижасида қисқариб кетган ва керакли фойда нормасини таъминлай олмаганҳолда;
фирма бозорга янги, оригинал товар чиқарса;
фирма ишлаб чиқарилаётган товар ҳажмини сезиларли оширган тақдирдагина ўзиниқоплаши мумкин бўлганда ишлаб чиқаришни кенгайтирса;
рақобатчилар ўз позицияларини йўқотиб, кам харажатлар эвазига бозордагиулушини кенгайтириш имконияти юзага келганда.
Ҳимоя стратегияси фирманинг мавжуд бозор улушини сақлаб қолиш ва халқаробозордаги ўрнини ушлаб туришни таклиф қилади. Бундай стратегия қуйидаги ҳолларда ўринга эга бўлади:
фирманинг бозордаги ўрни қониқарли ёки агрессив сиёсат олиб бориш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда;
рақобатчилар ёки давлатнинг жавоб тариқасидаги чоралари кутилаётган ёкифирма унга тайёрланаётган ҳолларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |