Хамидов халқаро маркетинг


С товарларни сотувдан аввалги тайёрлаш; С


Download 0.86 Mb.
bet22/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

С товарларни сотувдан аввалги тайёрлаш;
С мижозларни “боғлаб олиш”га имкон берувчи сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш;
С корхонанинг сиёсий ҳукуматлар, жамоатчилик фикри ва матбуот билан ўзаро муносабатларини ўрнатиш.
Ташқи бозорларни ўрганиш ва уларни баҳолаш ишлари уч хил вариантда: бевосита экспортчи корхона томонидан, ахборот-маслаҳат фирмалари билан ҳамкорликда ва фақат ахборот-маслаҳат фирмалари кучи билан амалга оширилиши мумкин. Барчаси экспортчи тадқиқот бўлинмасига эгалиги ва унинг имкониятлари қай даражада эканлигига боғлиқ бўлади. Экспортчи учун зарур маълумотлар бошқа ташкилотларда мавжуд бўлиб, уларга тақдим этилиши ёки барча учун очиқ манбаларда жойлашган бўлиши ҳам мумкин. Уларни олиш учун харажатлар миқдори бир марта телефон орқали гаплашиш харажатларига тенг бўлиши мумкин.
Халқаро маркэтингда ташқи бозорни ўрганиш учун мос келувчи манбалардан фойдаланилади.
Нашриёт маҳсулотлари: даврий матбуот (газета ва журналлар, иқтисодий бюллетенлар); махсус нашрлар (монографиялар, тадбиркорлар ва савдо иттифоқи нашрлари, савдо шартномалари тўплами, бозор шарҳлари, банк нашрлари, реклама агентликлари, айрим фирма ва ташкилотлар нашрлари, ҳукумат қонунлари ва ташқи савдо бўйича таклифларини акс эттирувчи тўпламлар); БМТ, турли халқаро ташкилотлар ва айрим мамлакатларнинг умумий ва махсус характерли статистика тўпламлари; йирик брокерлик компаниялари ахбороти; телеграф агентликлари бюллетенлари.
Компютер ахбороти (интернет тармоғи).
Махсус сўровномалар: махсус муассаса ва ташкилотлар; консуллик аппарати; савдо палаталари; мос келувчи тармоқлар федерасия ва ассосиасиялари; махсус хусусий ахборот агентликлари; илмий-тадқиқот муассасалари ва фирмалар; кредит-маълумотнома идоралари20.
Социологик тадқиқот ва сўровлар: товарни сотиш жойларида; ярмарка, кўргазма ва биржаларда; конференсия ва симпозиумларда;
ишбилармонлик суҳбатларида, телефон ва телефакс орқали; манзилли ахборот жўнатиш орқали.
Товар бозори ўзида, биринчидан, маълум бир товарни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида, иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар гуруҳи ва истеъмолчилар гуруҳи ўртасида иқтисодчилар алоқаларининг тизимини ўзида акс эттиради. Алоқаларнинг асосий кўриниши 1-тури бу олди-сотди жараёни, 2-си эса рақобатдир. Товар бозорлари тармоқлараро рақобатнинг механизми орқали ўзаро таъсирга эгадир ва у миллий бозорни бутунлай шакллантиради. Бозор муносабатларнинг тарихий ривожланиши давомида миллий чегара доирасидан четга чиқмайди ва халқаро товар бозорлари шаклланади

    1. Халқаро бозор учун, режа, дастур ва стратегиялар яратиш

Халқаро маркетингнинг асосий вазифаси ва мақсадлари умумий қилиб, халқаро бозорни ўрганиш дейиш мумкин. Халқаро бозорни ўрганишдан мақсад бизнес фаолиятни кенгайтиришга эришиш ва пировардида фойдани максималлаштириш. Ташқи бозорга чиқишда эса муайян режа, дастур ва стратегия бўлиши талаб қилинади. Режа деганда қисқа операциялар, бошланғич асосий қилинадиган ишларни қисқача рўйхати, кетма-кетлиги ва бажариш вақтини белгилаш ва жамлаш тушунилади. Дастур эса, тўлиқ бир жараённи амалга ошириш учун қилиниши лозим бўлган ишларни мажмуи ҳисобланади. Дастур ўз ичига бор қанча режаларни олиши мумкин, ёки дастурни амалга оширишда янги режалар тузиб борилиши мумкин.
Режа тузиш бу кунлик, ҳафталик ёки ойлик қилинадиган ишларни рўйхатга тушириб, кетма-кетликда бажаришни белгилаш. Режада, албатта, ишларни бажариш вақтлари аниқ белгиланади. Бажарилган ишлар режани бажарилганлигини, бажарилмай қолганлари эса янги режалар тузишни тақозо этади.
Бозор конюнктураси айрим товар ишлаб чиқарувчилар миқёсига ва сотиб олувчиларнинг харид қобилиятига боғликдир, нарх - навога, модданинг ўзгаришига қараб ҳар хил бўлади. Бозорнинг келажакдаги холатини ишлаб чиқаришнинг техникавий аҳволи, унга сарфланган кўшимча ресурслар, уларнинг қайтариб бериш муддатлари, товар захиралари динамикаси, экспорт ва импорт, шунингдек нарх - наводаги ўзгаришлар йўналишига қараб аниқлаш мумкин. Бу билан товар таклифи ўрганилади.
Инвестисия суммаси ва тузилишига, мехнат предметига бўлган талаб ва корхона, ташкилотлар пул сарфининг йўналишига қараб, шунингдек аҳоли харид қобилиятининг, унинг товарлар билан таъминланишини даражасим хисобга олиб талаб ўрганилади.
Узоқ муддатли ўсиш имконияларини аниқлаш ва конюнктура таҳлили бир-бири билан боғлиқ ва у бир-бирини тўлдира боради.
Сифатли таҳлил қилиш учун тўпланган маълумотларни 3 та гуруҳга
бўлинади:

  • ўтган давр конюнктура маълумотлари;

  • тадқиқ қилинаётган давр конюнктура маълумотлари;

  • келгусидаги конюнктурага таъсир этувчи маълумотлар.

Конюнктурани таҳлил қилиш шакли бўлиб конюнктура шархи
бўлиб хисобланади.
Конюнктурани таҳлил қилиш саволларига ўтишдан аввал конюнктурани кўрсаткичлар тизимини кўриб чиқиш даркор.
Кўрсаткичлар сҳартли равишда макро ва микро кўрсаткичларга бўлинади. Макрокўрсаткичларга - умумхўжалик конюнктурасини тавсифловчи кўрсаткичлар: ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий даромад, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, товар оборот кўрсаткичлари, пул муомаласи кўрсаткичлари, истеъмол кўрсаткичлар киради. Микрокўрсаткичларга эса алоҳида товарлар бозорини тавсифловчи кўрсаткичлар киради: ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, маҳсулот сотилиши ва истеъмоли, нарх динамикаси ва х.к.
Умумхўжалик конюнктуранинг таҳлилини изланишни мақсадига кўра иккита юл олиб бориш мумкин:
Агар маълум бир вақтнинг ичида конюнктуранинг ривожланиш тенденсиялари ва суръатларини билиб олиш масаласи қўйилган бўлса, у ҳолда конюнктура таҳлили шу вақтнинг ичида унинг динамикасини ўрганиш йўли билан олиб борилади.
Агар энг охирги санага конюнктура холатини аниқлаш масаласи қўйилган бўлса, у ҳолда иқтисодий циклнинг фазасини ва фаза ичидаги мисол тариқасидаги жойини аниқлаш йўли билан олиб борилади. Шуни эътиборга олиш керакки, конюнктура таҳлили ва узоқ тенденсияларнинг ривожланишини аниқлаш ўзаро боғлиқ ва бир - бирини тўлдиради.
Конюнктура таҳлили жамиятнинг хўжалик ҳаётининг қийинлигини хисобга олмаган ҳолда у ёки бу қарашларни тасдиқлайдиган ўзбошимчалик билан танланган омиллар ва статистиктик мадумотларга ёндошиб эмас, балки бир-бирига қарама-қарши ходисаларнинг йиғиндисига ёндашиш керак. Конюнктура таҳлилининг шакли бу конюнктура шархи ва маълумотномасидир.
Маҳсулотни ишлаб чиқаришни белгиланганлигига қараб, маҳсулотни абсолют бирлиги улчовларида ишлаб чиқариб, ишлаб чиқариш даврини давомийлиги, истеъмолчилар доираси тезрок ёки секинрок конюнктурани ўзгаришини акс эттиради.
Баъзи тармоқлар, масалан кўра металлургия, ҳаво ва сув транспорти, қурилис белгиланган истеъмолчилар учун олдиндан буюртма қилиш тизими бўйича ишлайдилар. Бошқалар эса, яъни автомобил, радиоелектрон ва шу кабилар қисқа муддат ичида ишлаб чиқарилади ва бозорда номаълум истеъмолчиларга сотилади. Узоқ муддатли товарларни ишлаб чиқаришни қисқариши ёки ўз иши натижасида ишлаб чиқариш конюнктурасини яхшилаш ёки ёмонлаш аниқ кўрсаткичи бўлиб хисобланмайди. Чунки катта буюртма портфелининг катталиги ёки шундай тармоқларда унинг йўқлиги маҳсулот ишлаб чиқариш динамикасининг иқтисодий циклнинг динамикасидан рад этади21.
Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш тадқиқот натижаларини тўғри ва ўз вақтида олиб боришга имконият яратади. Ўз навбатида режа бу дастурга олиб борувчи ишлар мажмуи ҳисобланиб, дастур эса узоқ йиллик бозорда фаолият олиб бориш стратегиясини ишлаб чиқишга бевосита таъсир ўтказади. Демак стратегия бу тадқиқот натижасида тузилган, узоқ муддатли компаниянинг жами фаолиятлари ва қиладиган ишлари мажмуи бўлган дастур ёки режа дейиш мумкин. Айнан ушбу режада компаниянинг маркетинг сиёсати ўз аксини топади. Маркетинг сиёсати эса, компаниянинг кейинги бозор фаолиятини белгилаб берувчи муҳим омил сифатида эътиборга олниши лозим.
Ташқи бозорларни ўрганиш ва уларни баҳолаш ишлари уч хил вариантда: бевосита экспортчи корхона томонидан, ахборот-маслаҳат фирмалари билан ҳамкорликда ва фақат ахборот-маслаҳат фирмалари кучи
билан амалга оширилиши мумкин. Барчаси экспортчи тадқиқот бўлинмасига эгалиги ва унинг имкониятлари қай даражада эканлигига боғлиқ бўлади. Экспортчи учун зарур маълумотлар бошқа ташкилотларда мавжуд бўлиб, уларга тақдим этилиши ёки барча учун очиқ манбаларда жойлашган бўлиши ҳам мумкин. Уларни олиш учун харажатлар миқдори бир марта телефон орқали гаплашиш харажатларига тенг бўлиши мумкин.






  1. расм. Маркетинг тадқиқотлари режаси, дастури ва стартегияси

орасидаги муносабат
Маркетинг тадқиқотларини ўтказишда бизнес субектлари, шу соҳадаги экспертлар хизматига мурожаат қилиши, оутсорсинг натижасида
камчиликларни аниқлаши ва стратегияларни янгилаши жаҳон амалиёти кўп кузатиладиган жараёндир.

    1. Таҳлилий қарорлар қабул қилиш ва ҳаракатлар режасини белгилаш

Таҳлил ўтказиш бу мураккаб жараён ҳисобланади, бунда профессионал тадқиқотчилар, экспертлар гуруҳи билан амалга ошириш талаб қилинади. Маркетинг фанининг қизиқлиги ва муҳимлиги ҳам, унинг доимий тадқиқотлар устида, таҳлилий тажрибалар ва ишланмалар устида ишлашни тақозо этишидадир.
Халқаро бозор субъекти бозорни танлаш, баҳолаш ва рангларга ажратишни амалга оширади. Бу маркетинг тадқиқотларининг баринчи босқичи бўлиб, экспортчининг вазифаси танлашга, яъни потенсиал бозорлар сонини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил ўтказишга имкон берувчи оптимал сонга этказишга бориб тақалади. Баҳолаш солиштирма таснифлаш жадваллари ёрдамида амалга оширилиб, танланган тавсифномалар бўйича танланган мамлакатлар бўйича бозор талаблари даражаси ва ўзига хосликларини таққослаш мумкин. Бунда кўрсатилган талабларни баҳолаш учун балл тизимидан фойдаланиш мумкин.
Саралаш кутилаётган экспорт бозорлари сони камайтирилгандан сўнг амалга оширилади. Уларни тижорат муваффақиятига (устиворлик қаторида) эришиш имконияти даражаси бўйича ёки маълум бир кўрсаткичларга (ҳажм, талаб динамикаси, импорт, мазкур бозорга кириб боришнинг қийинлиги, рақобат даражаси ва бошқалар) асосан жойлаштириш лозим.
Бозорларни рангларга ажратишда энг аҳамиятли кўрсаткичлар товар ва муайян экспортчига боғлиқ бўлади. Экспорт бозорларини тўплаш, баҳолаш ва рангларга ажратиш таҳлилий-баҳолаш ишларининг кейинги босқичига ўтиш имконини беради. У танланган товар бозорларининг асосий кўрсаткичларини чуқур ўрганишга бориб тақалади. Бу қаторга қуйидагиларни киритиш мумкин: бозорни сегментлаш, товар ва унинг бозор салоҳиятининг солиштирма тавсифномалари, истеъмолчилар турлари ва уларнинг ҳоҳиш-истаклари, рақобатчиларнинг хусусиятлари ва бозорнинг фирма тузилмаси, танланган бозорда ишлаш усул ва шакллари.
Бозор субъектларининг асосий қисми хорижий бозорларни кетма- кетликда, каскад усулида эгаллаб олиш тактикасига амал қилади. Бунда қуйидаги схемаларга риоя қилинади:

  • энг қулай мамлакат ёки минтақани танлаш;

  • ушбу бозорда бўлиш усулини аниқлаш;

  • бозорга мослаштирилган товар ва хизматлар, уларнинг нархи бўйича тижорат таклифларини аниқлаш;

  • тижорат сиёсати, сотув сиёсати, коммуникацияларни аниқлаш ва савдо ходимларини танлаш.

Халқаро маркетингда умумий (жаҳон товар бозори конюнктурасининг аҳволи, дунёдаги сиёсий вазият) ва ўзига хос (божхона қоидалари, рақобат даражаси, талабнинг ўзига хосликлари, қонунчиликнинг товар тавсифномасига қўювчи талаблари) характерга эга бўлган, экспортcҳининг ташқи бозордаги муваффақиятини белгилаб бериши мумкин бўлган асосий омиллар йиғиндисини комплекс ҳисобга олиш зарур.
Жаҳон иқтисодиёти глобаллашиб борган сари универсал товарларга талабни яратиш имкониятлари ўсиб боради. Бу эса халқаро бозорни сегментлаш заруратини туғдиради. Ундан мақсад турли мамлакатлар ёки минтақаларда миллий ва маданий фарқларга қарамай, товарга талаблари бир хил бўлган харидорлар гуруҳини аниқлашдан иборат. Бу сегментлар ҳар бир мамлакатда жуда ҳам кичик бўлсада, умуман халқаро фирма учун жалб қилувчан имкониятларни ифодалаши мумкин.
Ташқи бозорни икки йўналиш бўйича сегментлаш мумкин:
макродаражада - мамлакат ёки минтақанинг географик жойлашуви, иқлими, давлат тузилиши, аҳолининг зичлиги, ёш ва жинсий таркиби, таълим тизими, маданий қадриятлар каби кўрсаткичлардан фойдаланилади;
микродаражада - даромадни тақсимлаш, мулкий ҳолат, харидорлик одатлари каби кўрсаткичлар қўлланади.
Халқаро бозорни мамлакатлар гуруҳлари бўйича сегментлаш.
Халқаро сегментлашнинг биринчи ва энг содда варианти бу иқтисодий ва маданий жиҳатдан бир турдаги мамлакатлар гуруҳига йўналганликдир. Халқаро сегментлашнинг иккинчи варианти бу
халқаро маркетинг товар сиёсатининг товарларни ташқи бозор талабларига максимал даражада мослаштиришга йўналтиришдир. Бу асосий маҳсулотнинг техник ва истеъмол кўрсаткичларини модификациялаш, маҳсулотнинг ташқи кўриниши талаб даражасида бўлишини таъминлаш ҳамда товарларга хизмат кўрсатиш тизимини тақдим этиш заруратини юзага келтиради. Халқаро бозор учун
50
товарлами модификациялаш заруратини харидорларнинг ҳоҳиш-истак ва эҳтиёжлари, уларнинг тўлов лаёқати, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мавжудлиги билан асослаш мумкин.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling