Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet40/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

С Бозорни танлаш ва дастлабки маълумотлар билан таъминлаш хизматлари. Бу бозорни ўрганишнинг дастлабки босқичи ҳисобланиб, компаниялат учун танланган бозорни ўрганиш орқали, бозорда фаолият юритиш ҳақида ишларни режалашда зарур бўладиган энг муҳим маълумотлар қўлга киритиш ҳисобланади.
С Бозордаги иштирокчилар таҳлили. Рақобатчиларни билиш ва уларнинг фаолияти билан танишиш бизнесда муҳим ҳисобланади. Ташқи бозордаги ҳар бир иштирокчилар ҳақида етарлича маълумот тўплаш, улар фаолиятини таҳлил қилиш лозим бўлади. Бу режалар тузиш баробарида С Реклама хизматлари. Ташқи бозорда рекламани тўғри амалга ошириш учун албатта тажрибали экспертлар ва қимматли маълумотларга асосланга ҳолда ҳал қилиниши лозим. Рекламанинг самарали эканлиги, мавжуд шарт-шароитларни қанчалик яхши ўрганганликдан далолат беради.
С Истеъмолчилар хатти-ҳаракати ва хоҳишларини ўрганиш. Бу энг муҳим жиҳатлардан бири бўлиб, айнан бозорга киришдан аввал ва кейинг даврда доимий олиб борилиши ва катта малака ва билимлар талаб қилувчи жараён. Истеъмолчилар нима хоҳлашини билиш қимматли маълумотлар тўплашни талаб қилади. Йирик компаниялар, ўз репутацияларидан келиб чиқиб, бозорда маълум товарларга талабни ҳам пайдо қилиши мумкин. Масалан Аппле компанияси маҳсулотларига талаб бўлиши, ҳали ишлаб чиқарилмаган янги маҳсулотларига талаб бўлишини прогноз қилиш мумкин. Чунки компания бозорда етарлича репутацияга эгадир.
Савдолашиш ўзгариши дастлабки юқори кўтарилган нархдан чегирмалар берилишини ифодалайди. Унинг ҳажми одатда ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари, жумладан, тижорат ва валюта таваккалчиликлари. Маҳсулотни тайёрлаш ва сотишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар, шунингдек, рақобатчиларнинг нархи ва фирмаларнинг айнан сизнинг буюртмангизни олишдан манфаатдорлигига боғиқ бўлади. Бунга фирманинг молиявий барқарорлиги, унинг нуфузи ва жаҳон бозорида оммавийлиги, имиджи, харидорга муносабати, мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазият, ҳукумат субсидияларини олиш эҳтимоли ва шу кабилар ҳам таъсир кўрсатади.
Етказиб бериш муддатига ўзгартиш киритиш ҳам жуда муҳим бўлиб, ишлаб чиқариш харажатлари даражасини аниқлаб беради ва айниқса, ўзига хос машинасозлик қурилмалари ҳақида гап борганда муҳим аҳамият касб этади. товарни этказиб бериш муддатига киритилувчи ўзгариш катталиги, яъни ишлаб чиқариш харажатларида номинал иш ҳақи ставкалари динамикаси ишлаб чиқариш даврида материаллар нархини ҳисобга олиш буюртма берилган маҳсулотни ишлаб чиқариш жааёнининг узоқлиги ва ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги инфлясия суратларига бевосита боғлиқ бўлади.
Рақобатчи материал санасига ўзгартиш киритиш. Жаҳон нархлари даражасини аниқлаш ва кейинчалик шу асосда экспорт ёки импорт нархларини ҳисоблашда ўхшаш товарларнинг ўтган йиллардаги нархлари жалб қилинади. Бу нархлар этказиб берувчи мамлакатнинг мос келувчи экспорт нархлари индекси ёрдамида ва валютанинг харид қилиш қобилиятидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ташқи савдо нархи белгиланган йилдаги нарх даражасига яқинлаштирилади.
Етказиб беришнинг сериялигига тўғирлаш коеффициенти қуйидагича аниқланади:
С+И+Я
бу ерда С— асбоб-ускуна нархи; С — лойиҳалаш ва тайёрлаш қиймати; И ишлаб чиқариш харажатлари; Я —нархнинг ўзгармас қисми (фойда, амортизасия чегирмалари, юклама харажатлар).1
Маҳсулотни доналаб этказиб беришдан оммавий этказиб беришга ўтишдаги нарх ўзгаришларини қуйидагича аниқлаш мумкин:
С= п+Кж-М-И+Аз-Р-И+Н,
бу эрда С —оммавийлик ўзгартишини ҳисобга олган ҳолда нарх даражаси; п — сериядаги машиналар сони; Кж — буюртманинги сериялилиги ҳисобига материаллар ва бутловчи қисмларга сарфланувчи ўртача қийматнинг пасайишини ҳисобга олувчи коеффисиент; М —И катталигида материал ва асбоб-ускуналар улуши; И — машиналар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш харажатлари; аз — меҳнат харажатларининг камайишини ҳисобга олувчи коеффисиент; Р — И катталигида ишчи кучи харажатлари улуши; Н — нархнинг ўзгармас қисми.
Тўлов шартларига ўзгартиш киритиш. Шартнома муносабатларини расмийлаштиришда томонлар ҳисоб-китоб шаклларига катта эътибор қаратади: тўлов нақд пул кўринишида амалга ошириладими, аванс кўринишида амалга ошириладими, кредитгами ёки бошқа шаклдами? Халқаро нарх шаклланишида крэдит бериш бўйича ўзгартишлар кўзда тутилади.

    1. Халқаро бозор учун хизматларни етказиб бериш, бошқариш


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling