Хамидов халқаро маркетинг
С Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт товарлари, рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш. С
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.3 - расм. Нарх ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили.
С Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт товарлари, рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш.
С Асосий нархларни белгилаш усуллари қуйидагилар: С нархлаштириш масаласи қўйилади С талаби аниқланади, С харажатлари баҳоланади, С рақобатчилар товари ва нарх таҳлил қилинади, - нархни шакллантириш услуби танланади, С охирги натижавий нарх ўрнатилади. Фирма талаб чизмасига асосланиб, харажатларнинг миқдорини белгилаб, рақиблар нархларини ўрганиб, ўз маҳсулотларига нарх белгилашга киришади. Бунда нарх белгилашнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. Кўпинча корхоналар маҳсулот сотиш нархини аниқлашда содда формулалардан фойдаланади. Формулаларга кўра нарх белгилаш нарх белгилашнинг бошқа жами усуллари каби, биринчи навбатда эТиборни фойдага қаратади, талабни хисобга олмайди. “Ўртача харажатлар плюс фойда” тамойили бўйича нарх белгилаш товарнинг таннархига муайян устама қўйишдан иборат бўлиб, нарх белгилашнинг энг оддий усули хисобланади. Устама нарх миқдори товар турига қараб, жуда кенг чегараларда тебраниб туради. Шунингдек, товарнинг ишлаб чиқарувчидан пировард натижада истеъмолчига этиб боришга қараб охирги нарх улгуржи ва чакана савдо куядиган устама нархлар якунини ифодалайди. “Кўзланган фойда нормаси” олишни таъминлайдиган нарх белгилаш усулини қўллайдиган ишлаб чиқарувчилар олдиндан сарф этилган капитал учун муайян қайтим фоиз олишга интиладилар. Бу усул ўртача солиштирма харажатларни хисоблашга асосланади. Нархни чегаравий харажатлар бўйича белгилаш усулини қўллаш билан фирма маҳсулотнинг қўшимcҳа ҳажми бирлигини бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг алоҳида қийматига сотади, бу ҳолда харажатларнинг фақат бир қисми қопланади, фойда амалга ошмайди. Нарх белгилашнинг бу стратегияси агар фирма ишни тўхтатиш хавфи остида қолган ва фойдаланадиган ишчи кучини сақлаб қолишни хохлаган шароитларда наф келтириши мумкин. Савдода дўконларга харидорларнинг келишини кўпайтириш учун сотувчилар айрим товарларни тўлиқ харажатларидан пастроқ баҳолаб, “жалб этувчи” нархлар яратадилар. Харидорлар коъпаяди, улар арзон нархдаги товарлар билан бирга бунга қўшимча равишда нархи меъёрда бўлган товарларни ҳам харид қиладилар. Халқаро бозорда мамлакатимиздаги фирмаларнинг нарх сиёсатини шакллантириш кўп жиҳатдан давлатнинг нархларни тартибга солишига боғлиқ бўлади. Маълумки, замонавий шароитларда мамлакатимиз иқтисодиётида ташқи иқтисодий фаолиятини маълум даражада эркинлаштириш йўли танланган бўлиб, бу йўлни ички инқироз характерига эга бўлган сабаблар, жумладан қуйидагилар асослаб беради: мамлакатимизда ишлаб чиқарилувчи товар маҳсулотларининг рақобатбардошлик кўрсаткичлари пастлиги; кўпчилик корхоналарнинг оғир молиявий аҳволи; жаҳонда маҳсулотларнинг истеъмол ва экология тавсифномаларига, шунингдек, маҳсулотнинг хавфсизлигига бўлган талаб кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатдаги экспорт маҳсулотларини сертификациялаш ва назорат қилиш тизимларининг этарлича ривожланмаганлиги; мамлакатмиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга кириб бориш шароитларини этарлича таъминлай олмайдиган бозор инфратузилмасининг мукаммал эмаслиги; Экспорт нархлари шаклланишида давлатнинг роли мамлакатимизда ишлаб чиқарилувчи товарларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичларини оширишга кўмаклашишдан иборат. Бундай йордам кўпинча яширин характерга эга бўлади. Экспорт қилиш мўлжалланган товарлар солиққа тортилмайди ёки кам миқдорда солиққа тортилади. Давлатнинг нархга таъсир кўрсатиш 87 усулларидан бири демпинг, яъни ташқи бозорда товарларни ички бозордаги нархдан паст нархга - айрим ҳолларда маҳсулот таннархидан ҳам арзонга сотиш ҳисобланади. Демпинг натижасида кўрилувчи зарар одатда ички бозорда монополия натижасида олинувчи жуда катта миқдордаги фойда ҳисобига қопланади. Демпинг фаолиятида бюджет маблағлари ҳисобига демпингни амалга оширишга ҳам мисол келтириш мумкин. 8.3 - расм. Нарх ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling