Хамидов халқаро маркетинг
жадвал. Халқаро бизнесда коммуникация тизими
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникация
- Бизнесдаги
- Э-маил
- Почта орқали хатлар билан мулоқот
- Интернет орқали мулоқот
- Халқаро бозорда коммуникация ва сотувни йўлга қўйиш
жадвал.
Халқаро бизнесда коммуникация тизими
Халқаро бозорда коммуникация ва сотувни йўлга қўйиш Коммуникация ва савдо ўзаро бир-бирига алоқадор чамбар- час боғлиқ тушунчалар. Бугунги рақамли иқтисодиёт ривожланаётган интернет технологийлари янги босқичга чиқаётган замонда, коммуниктасия турлари ва воситалари ҳам ўзгариб бормоқда. Бу эса, бизнеслар томонидан ушбу янги технологияларни, усул ва методларни ўзлаштириш, такомиллаштириш ва амалиётда фойдаланиш вазифасини илгари суради. Ф.Котлернинг фикрича, коммуникация бу халқаро маркетингда бизнесни асоси ҳисобланади. Бизнеснинг кейинги тақдири айнан самрали коммуникация билан бевосита боғлиқ ҳисобланади29. Реклама берувчилар бу ишлаб чиқарувчилар, чакана ва улгуржи савдогарлар, инжиниринг, транспорт, суғурта, маслаҳат компаниялари, дистрибютерлар, касаба уюшмалари, хусусий шахслар ва бошқалардир. Реклама фаолияти катта бўлмаган фирмаларда реклама бўлинмалари бевосита тижорат директорига бўйсинади. У, реклама компаниясининг йўналиш ва вазифаларини белгилаб беради ҳамда уларни ишлаб чиқиш, бажариш ва назорат қилиш учун реклама бўлинмасига топширади. Реклама фаолияти ҳажми катта бўлган йирик фирмаларда реклама бўлинмаси ишлаб чиқариш бўлинмаси таркибида бошқарувчи раҳбарлиги остида ташкил этилади ҳамда бевосита ишлаб чиқариш бўлинмаси бошқарувчисига ёки маркетинг бўйича бошқарувчига бўйсинади. Реклама бўлинмаларининг бажарадиган функциялари кенг ва хилма- хил бўлсада, улар одатда реклама агентликлари билан ҳамкорлик қиладилар. Бу ҳолда реклама бўлинмасининг функциялари фирма раҳбарияти ёки тижорат бўлинмаси ва агентлик ўртасида алоқа ўрнатишдан ташқари, рекламани яратиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдан ҳам иборат бўлади. Реклама бўлинмаси реклама агентлиги билан боғлиқ бўлмаса, бу ҳолда у рекламани тарқатиш воситалари ва реклама маҳсулотларини яратиш бўйича мутахассисларга эга бўлиши лозим. Реклама бўлинмаси ишлаб чиқариш бўлинмаси, маркетинг бўлинмаси ва ишлаб чиқариш бўлинмасининг сотув бўлими билан узвий алоқада иш олиб боради. Реклама берувчиларнинг асосий турлари оъртасидаги нисбат қуйидагича. Умуммиллий реклама берувчилар асосий қисмни ташкил этиб, асосан товар ишлаб чиқарувчи фирмалардан иборат бўлади. Масалан, АҚШда 10 та йирик умуммиллий реклама берувчилар ҳисобига жами реклама харажатларининг 70 %и тўғри келади. Маҳаллий реклама берувчилар асосан чакана савдогарлардан иборат бўлади. Ўз ҳудудида харид бўйича агентлар ролини ўйнашга интилар экан, чакана савдогарлар аҳолига улар учун нималарни харид қилганини хабар қилиш ва нима учун товарларни сотиб олишга рағбат билдирганлигини ошкор қилади. Реклам бу коммуникация воситаси эанлиги кўпгина адабийто- ларда таъкидланади. Компаниялар реклама орқали истеъмолчилар билан мулоқотга киришади, улар учун ўзлари тайёрлаб қўйган технологик ва инновацион товар ёки хизматлар ҳақида етарлича ва атрофлича маълумот тақдим қиладилар. Рекламада ҳолислик ва самимийлик билиниб туриши лозим, профессионал реклама берувчилар, айнан реклма ғояси устида ишлаганда шунга эътибор қаратишади. Рекалам ҳар қандай чиройли ёки қиммат бўлиши мумкин, аммо унда самимийлик бўлмаса харидорлар жиғига тегиши ва товарга бўлган қизиқиш кескин камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, реклама ёлғон маълумотлар билан тўлдирилмаслигигига алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Ҳар бир ишланаётган реклама ва ҳар бир мулоқот усули, кириб борилган бозор ва ундаги аксарият ҳаридорлар, уларнинг турмуш тарзи, маданияти ва зеҳнияти билан боғлиқ кўпгина факторларни инобатг олишни тақозо этади. Реклама жараёнининг моҳиятини тушуниш учун унинг асосий технологиясини таҳлил қилиш ҳамда кейинчалик ушбу жараён иштирокчиларининг турли босқич ва даражада ўзаро муносабатларини кўриб чиқишга имкон берувчи алоҳида элементларга ажратиш зарур. Реклама жараёнининг принсипиал схемаси тўрт бўғиндан иборат бўлиб, қуйидаги кўринишга эга. Реклама берувчи - реклама агентлигига реклама буюртмаси берувчи ва бунинг учун ҳақ тўловчи ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. Реклама берувчининг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади: рекламага муҳтож товарларни, хусусан, экспорт товарларни аниқлаш; реклама агентлиги билан биргаликда бу товарларни реклама қилиш даражаси ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; реклама агентлиги билан биргаликда реклама маҳсулотини яратиш ва реклама тадбирларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш; реклама агентлиги билан биргаликда рекламани яратиш ва реклама тадбирларини ўтказиш бюджетини ишлаб чиқиш; агентлик билан реклама материалларини яратиш, реклама тарқатиш воситаларида уни жойлаштириш, реклама тадбирларини ўтказиш ва ҳоказолар бўйича шартнома имзолаш; реклама ишларини бажарувчига бошланғич маълумотлар тайёрлашда ёрдам бериш; маҳсулот ёки хизматнинг техник ва амалий мадумотларим тақдим этиш; техник маслаҳатлар, реклама материаллари, макет ва оригиналларини тасдиқлаш; бажарувчининг ҳисоб рақамига пул тўлаш. Реклама агентликлари бу - мижозларга реклама лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослашган фирмалардир. Улар бир томондан ўз товарларини реклама қилувчи саноат, савдо ва бошқа фирмалар билан, иккинчи томондан эса газета ва журнал консернлари, радио ва телекомпаниялар ўртасида воситачи сифатида ҳаракат қилади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling