Хамидов халқаро маркетинг
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
ИТ компаниялари ичидан энг машҳурларидан бири танланг ва фаолиятини халқаро миқёсда маркетинг тадиқоқти асосида ўрганинг. Ҳисобот таёрланг ва таҳлилий натижаларни тақдим қилинг.
БОБ. МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМИ ВА СОТУВНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ Халқаро маркетингда коммуникация тизими ва унинг аҳамияти Халқаро маркетингда коммуникация бу энг муҳим факторлардан бири ҳисобланади. Ҳорижий адабиётларда, кўплаб олимлар, айнан коммуникация бу маркетинг тадқиқотларида, ташқи бозорни ўрганиш, ундга кириб бориш, фаолиятни кенгайтириш учун энг бирламчи омиллардан эканлиги такидланади. Коммуникация бу алоқаларни ўрнатиш ва боғлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, мустаҳкамлаш учун зарурий воситадир. Коммуникация жараёнларининг ривожланиши халқаро маркетинг ривожланишига фаол таъсир кўрсатган. Масалан, америка жамияти бирини бўлиб маркетинг коммуникация воситаларининг таъсирига уcҳради, ахборо яратиш ва қайта ишлаш соҳаси эса илк бора инсон фаолиятининг устивор соҳасига айланди. Бу эса халқаро бозорда товар сотишни рағбатлантиришга имкон берувчи маркетинг коммуникациялари тизиминининг консепсияси вужудга келишига туртки бўлди. Консепсияни асосий мақсади шундан иборатки, фирма унинг фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит (бозор, харидорлар, жамоатчилик гуруҳлари, давлат идоралари) билан зарур алоқаларни йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Коммуникативлик даражаси бир томондан фирмаларга ташқи шароитларнинг ўзгаришига мослашишга кўмаклашса, иккинчи томондан ушбу усулларга ҳорижий ва бошқа маркетинг фаолияти ёрдамида имкон доирасида тасъир кўрсатишга имкон беради. Коммуникацияни турлича таърифлаш мумкин. Америкалик иқтисодчилар Ф.Денс ва К.Ларсон “коммуникация” тушунчасининг 12о дан ортиқ талқинини санаб берганлар. Уларнинг қайд этишича, барча таърифларда коммуникация ўзаро алоқалар сифатида талқин қилинади ёки масалан, истеъмолчиларга таъсир кўрсатиш ва исталган нарсага талабни юзага келтириш мумкин 115 бўлган барча жараёнларни умумлаштиради. Халқаро бозорда талабни фаол шакллантиришга маркетинг коммуникация воситалари - кенг маънода реклама, сейлс промоушн, директ-маркетинг ва ҳомийлик ёрдамида эришилади. Бундан ташқари, улар техник ва тижорат ҳужжатларига эгалик қилади ҳамда ярмарка ва халқаро салон каби тадбирларда иштирок этади. Реклама - бу халқаро бозорда чет эллик харидорларни товар ва хизматлар билан таништириш мақсадида бу товар ва хизматлар ҳақидаги ахборотдир. Рекламанинг халқаро бозорга кўрсатувчи таъсири серқиррадир. Унинг бевосита стратегияси сотув функциясини бажариш, маълум бир товарга халқаро талабни фаоллаштириш ва бозорни кенгайтиришдан иборат. Чет эллик истеъмолчиларга фаол таъсир кўрсатар ва у ёки бу товарнинг афзалликларини тарғиб қилар экан, реклама истеъмолчиларнинг шаклланишига ҳам катта таъсир кўрсатади. Шу билан бир пайтда товар ассортименти катта бўлган ҳолларда реклама йўл бошловчи вазифасини бажаради ва чет эллик истеъмолчига импорт товарларини тўғри танлашга кўмаклашади. Реклама товарнинг барча босқичларида - унинг юзага келиши, тайёрланиши ва халқаро бозорда пайдо бўлишидан то янги товар томонидан сиқиб чиқарилишигача ҳамроҳлик қилади. Бунда у турли хил, масалан, таништирув, ишонтирув, эслатув, тушунтирув каби функцияларни бажаради. Ахборотни тарқатиш ва чет эллик истеъмолчига таъсир кўрсатиш каналларига кўра рекламани қуйидаги турларга тақсимлаш мумкин: теле ва радиореклама, газета ва журналлардаги эълонлар, ташқи реклама ва ҳоказо. Хорижда «реклама» атамаси сейлз промоушн, паблик рилейшнз ва директ-маркетингни ҳам ўз ичига олувчи маркетинг коммуникация воситалари деб тушунилади. Сейлз промоушн реклама берувчининг маҳсулот ва хизматларини чет элга сотишни рағбатлантирувчи тижорат ва ижолий ғояларни амалга ошириш фаолиятини ифодалайди. Хусусан, у сейлз промоушн материаллари қадоқлаш ичида жойлашган ҳолда товарларни ўраш ёки сотув жойларида махсус тадбирлар (чегирмалар, купонлар, мусобақалар ва ҳоказо) ёрдамида амалга оширилади. Паблик рилейшнз товар, хизмат ёки фирма тўғрисида халқаро бозорда қулай жамоатчилик фикрини шакллантиришга йўналтирилган 116 нуфузли рекламани амалга ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг таҳририятларидан фойдаланишни назарда тутади. Паблик рилейшнз тадбирлари асосан товарнинг истеъмол хусусиятларини тарғиб этишга эмас, балки мазкур товарнинг чет эллик истеъмолчи учун ижобий аҳамиятини тушунтиришга қаратилади. Паблик рилейшнз ёрдамида фирма жамият ва алоҳида истеъмолчи манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўяди деган ғояни амалга оширишга ҳаракат қилинади. Директ-маркетинг бу маълум бир товарларни сотиб олиш ниятида бўлган фирмалар ёки айрим истеъмолчилар билан доимий қўллаб- қувватланувчи йўналтирилган коммуникациялардир. Директ- маркетинг соҳасидаги фаолийат асосан бевосита почта орқали ёки тор ихтисослашган рекламани тарқатиш воситалари ёрдамида амалга оширилади. Директ-маркетинг соҳасида ишлаганда реклама агентлигининг даромадлари комиссион мукофотлар ва мижоз томонидан сарфланувчи маблағлар ҳисобига шакллантирилади. Товар ва хизматлар профессионал бозорга йўналтирилган ҳолларда халқаро таъминотчилар коммуникациянинг бошқа шаклларига ҳам эга. Гап бу эрда ихтисослашган кўргазма ва салонлар, асбоб- ускуналар намойиши ва тақдимотлар каби бевосита алоқа воситалари ҳақида бормоқда. Кўргазма, ярмарка ва салонларда иштирок этиш халқаро бозорда жуда катта фойда беради, чунки: ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўзлари ҳақида маълум қиладилар ва ахборот алмашадилар; рақобатчилар, уларнинг таъминланганлиги ва хулқ-атвори мунтазам кузатиб борилади; потенсиал мижозлар билан алоқа ўрнатилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларига эътибор қаратилади; у эрда иштирок етувчи фирмаларнинг имиджини яратиш ва оммавилик феномени батафсил ўрганилади; бозор тенденсиялари кузатиб борилади; ўз ташрифи билан маҳаллий агентлар қўллаб-қувватланади ёки янги агенлар ёлланади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling