Мавзу бўйича қисқача хулосалар
Ўзбекистонда нархни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
товар ва хизматлар экспортини билвосита солиққа тортишни камайтириш тадбирлари;
экспортcҳиларни экспорт товар ва хизматларини реклама қилиш учун солиқ тўловларидан қисман озод қилиш;
хўжалик судларида товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан боғлиқ даъво аризалари учун давлат божлари ҳажмини камайтириш;
ўзбек экспортчилари илтимосига биноан дастлабки маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
• бозор нархлари кафолатланган даражадан ҳам кескин пасайган ҳолларда давлат буджетидан субсидия бериш шаклида дипломатик қўллаб-қувватлашни таъминлаш.
Экспорт нархлари шаклланишида давлатнинг роли мамлакатимизда ишлаб чиқарилувчи товарларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичларини оширишга кўмаклашишдан иборат. Бундай ёрдам кўпинча яширин характерга эга бўлади.
Экспорт қилиш мўлжалланган товарлар солиққа тортилмайди ёки кам миқдорда солиққа тортилади. Давлатнинг нархга таъсир кўрсатиш усулларидан бири демпинг, яъни ташқи бозорда товарларни ички бозордаги нархдан паст нархга - айрим ҳолларда маҳсулот таннархидан ҳам арзонга сотиш ҳисобланади. Демпинг натижасида кўрилувчи зарар одатда ички бозорда монополия натижасида олинувчи жуда катта миқдордаги фойда ҳисобига қопланади. Демпинг фаолиятида буджет маблағлари ҳисобига демпингни амалга оширишга ҳам мисол келтириш мумкин.
Таянч иборалар: бозор нархи, нарх сиёсати, демпинг нарх, эркин нарх, нуфузли нарх, стандарт нарх, таннарх, нахр белгилаш, нарх инструменти, халқаро бозор нархи.
Мавзуга доир назорат саволлари:
Халқаро Маркетингда нарх тушунчасига таъриф беринг.
Нархларни белгилшдаги омилларни тушунтиринг.
Нархларни бошқариш интрсументлари ҳақида маълумот беринг.
Нарх сиёсатидан фойдаланишнинг халқаро тажрибасини тушунтиринг.
Нарх белгилаш ва нарх сиёсатига оид мисоллар келтиринг.
Халқаро бозор нархи ва махаллий бозор нархи мутаносиблигини тушунтиринг.
Рақобат ва ишлаб чиқариш тенденсиясига нархнинг таъсири қандай амалга ошади?
Бозордаги товар ва хизматлар нархининг маркетинг қарорларига таъсирини баҳоланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |