Харажатлар таркиби тўғрисидаги НИЗОМ Ўзбекистон Республикасида амал килаётган конунчиликка мувофик ишлаб чиқилган. Уни мақсади махсулот таннархига кушиладиган харажатларни ягона хисоблаш вариантини таъминлашдир.
Низом бухгалтерия учёти учун, харажатларни хисоблаш ва солиққа тортиш учун, харажатларни хисоблашда бўладиган фарқларни хисобга олиб ишлаб чиқилган.
Махсулот таннархига ва солиқ солингунга қадар бўлган фойдага киритиладиган харажатларни аниқлаш куйиидаги туртта саволга жавоб беришга боғлиқ:
1. Бухгалтерия учёти счётларида корхона даромадлари ва шу даромадларини олиш учун қилинган ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқ ва тулик шакллантириш.
2. Мамлакат конунчилигида кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ва йигимларни тўғри хисоблаш.
3. Иқтисодиётни утиш шароитида бахони шакллантириш асосини яратиш.
4. Мамлакат бухгалтерия учёти тамоиллари билан бухгалтерия учёти ва хисоботининг халқаро андозалари билан таккосланишини таъминлаш.
Бухгалтерия учёти маълумотлари асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун корхона қуйидагиларни билиши шарт:
· Махсулотни у ёки бу турини ишлаб чиқарилиши ва сотилиши қанча фойда келтиради;
· Махсулотни у,ёки бу турини ишлаб чиқариш қанча туради;
· Тўғридан тўғри ишлаб чиқаришда катнашадиган цех харажатларининг хиссаси қанча; бу корхонанинг алохида хўжаликлари рентабилликларини аниқлашга керак;
· Келгуси даврда утказилмасдан, хисобот даврида қопланадиган бошқарув, сотиш ва бошқа дарв харажатларни хиссаси қанча.
ХАРАЖАТЛАР ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИШ УЧУН ТУРЛИ ХУСУСИЯТЛАР БУЙИЧА УЛАРНИ ГУРУХЛАШ ЛОЗИМ:
· Бевосита ва билвосита харажатлар;
· Доимий ва ўзгарувчан харажатлар;
· Назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган харажатлар.
Агар харажатлар маълум бир махсулотга бевосита киритилса бу харажатлар шу махсулот учун бевосита харажат хисобланади.
Билвосита харажатлар деб махсулот таннархига бевосита киритиб бўлмайдиган харажатларга айтилади.
Харажатлар бир вақтнинг ўзида хўжалик учун бевосита, махсулот учун эса билвосита бўлишлари мумкин.
Масалан: таъминлаш – механиқа цехи бошлигининг иш хаки шу цех учун бевосита харажатдир, лекин шу цехда ишлаб чиқарилаётган бир қанча махсулотлар учун билвосита харажатдир.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни қуйидагиларга бўлсак бўлади:
· Ўзгарувчан харажатлар;
· Доимий харажатлар.
Ўзгарувчан харажатлар – қиймат факторларига тўғри пропорционал ўзгарадиган харажатлар.
Доимий харажатлар – қиймат факторларига тўғри пропорционал ўзгармайдиган харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |