Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби


Download 0.72 Mb.
bet11/13
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1445951
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 мавзу Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби22

Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий бўлинмада 10 соат, Б бўлинмасида 5 соат ва В бўлинмасида 3 соат асосий меҳнат талаб қилинди. Бу ҳолда устама харажатларнинг 33 ш.б. миқдори маҳсулотга ўтказилади (10 соат х 0,4 ш.б./меҳнат-соати + 5 соат х 4 ш.б./меҳнат-соати + 3 соат. х 3 ш.б./меҳнат-соати )

  • Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий бўлинмада 10 соат, Б бўлинмасида 5 соат ва В бўлинмасида 3 соат асосий меҳнат талаб қилинди. Бу ҳолда устама харажатларнинг 33 ш.б. миқдори маҳсулотга ўтказилади (10 соат х 0,4 ш.б./меҳнат-соати + 5 соат х 4 ш.б./меҳнат-соати + 3 соат. х 3 ш.б./меҳнат-соати )
  • 3) Устама харажатларни тақсимлашнинг режа ставкасидан фойдаланиш
  • Устама харажатларни амалдаги миқдорига асосланиб тақсимлаш ставкасини ҳисоблаш кўпинча бир қанча муаммони келтириб чиқаради:
  • • буюртмаларнинг таннархини ҳисоблаш ҳисобот даври тугагунча кечиктирилиши лозим, чунки устама харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини бундан олдин ҳисоблаб бўлмайди;
  • • устама харажатлар ҳам, ишлаб чиқариш фаолияти ҳам ой сайин ўзгаради ва устама харажатларни тақсимлаш ставкаларининг кўп даражада ўзгаришига олиб келади.

Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режа ставкасини ҳисоблаш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:

  • Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режа ставкасини ҳисоблаш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
  • 1. Устама харажатлар прогноз миқдорини ҳисоблаш
  • 2. Устама харажатларни тақсимлаш базасини танлаш
  • 3. Келгуси давр учун прогноз қилинган устама харажатлар миқдорини базанинг прогноз миқдорига ажратиш
  • 4. Ушбу ставкадан фойдаланиб, устама харажатларни маҳсулотнинг ҳар бир турига ўтказиш.
  • Режа ставкасини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган прогноз маълумотлари амалда ҳақиқий маълумотларга мос келмайди. Бундай ҳолатда маҳсулот таннархига ўтказилган устама харажатлар ҳақиқатда қилинган устама харажатлар суммасидан фарқ қилади, бу эса устама харажатларнинг тўла тақсимланмаслигига олиб келади ёки устама харажатларнинг ортиқча тақсимланишига сабаб бўлади:
  • Тўла тақсимланмаган устама харажатларни ёки ортиқчаси билан тақсимланган устама харажатларни икки усул билан ҳисобдан чиқариш мумкин:
  • 1. Тузатиш киритилган (корректировка) суммаси "Реализация қилинган маҳсулот таннархи" счетига ўтказиш орқали.
  • 2. Тузатиш киритилган (корректировка) суммани учта "Тугалланмаган ишлаб чиқариш", "Тайёр маҳсулот" ва "Сотилган маҳсулот таннархи" счетлари қолдиғига мутаносиб тақсимлаш орқали.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling