6. Устама харажатлар ҳисоби - Ишлаб чиқариш устама харажатлари (ИУХ) - бу ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, лекин одатда тайёр маҳсулотнинг аниқ бир турига бевосита тегишли деб бўлмайдиган хилма-хил сарфларнинг йиғиндисидир.
- 1) ИУХ тақсимлаш базаси
- Устама харажатларни тақсимлаш компанияда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларга ёки компания ўз мижозларига кўрсатадиган хизматлар учун умумий базани танлаш орқали амалга оширилади.
- Тақсимлаш базаси сифатида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг устама харажатларига тўлароқ мос келадиган омил танланиши лозим. Базага кўпинча қуйидагилар олинади:
- • Ишлаб чиқаришда ишлаган ишчиларни иш вақти
- • Ускуналарни ишлаган вақти
- • Меҳнат сарфлари
- • Ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги
2) Устама харажатларни тақсимлашнинг ягона (умумзавод) ва алоҳида (цех) ставкалари - 2) Устама харажатларни тақсимлашнинг ягона (умумзавод) ва алоҳида (цех) ставкалари
- ИУХни тақсимлашнинг ягона ставкасидан умуман корхона учун фойдаланилади. Масалан, маълум даврда устама сарфлар 100 000 ш.б.ни ташкил қилган, 50 000 соат иш қилинган бўлса, у ҳолда устама сарфларни тақсимлаш ставкаси 100000 ш.б./ 50 000 меҳнат соати = 2 ш.б. меҳнат соатни ташкил қилади. Устама сарфлар шу ставка бўйича маҳсулотга тегишлидир. Масалан, маҳсулотни тайёрлаш 18 соат асосий меҳнатни талаб қилади, бунда устама харажатларнинг 36 ш.б. (18 соат х 2ш.б./меҳнат-соат) маҳсулотга тегишли бўлади.
- Агар ишлаб чиқариш бир неча бўлинмада амалга оширилган бўлса, у ҳолда ИУХни тақсимлашнинг алоҳида ставкаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
| | | | | | | | | | | | | | | - ИУХ ставкаси меҳнат-соатга
| | | | |
Do'stlaringiz bilan baham: |