Харажатларни ва даромадларни бошкариш Режа


Устама ишлаб чиқариш харажатлари


Download 74.5 Kb.
bet5/12
Sana03.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1155551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Харажатларни ва даромадларни бошкариш 7 мавзу

Устама ишлаб чиқариш харажатлари эса таркибига кўра мураккаб бўлиб, унинг таркибига ёрдачи материаллар, ёрдамчи ишчиларнинг иш ҳақи, ижара ва коммунал харажатлар каби бошқа эгри ишлаб чиқариш харажатлари киритилади. Бошқача айтганда, улар маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри эмас, балки эгри йўл, яъни тақсимлаш орқали киритилади.
Маҳсулот таннархини аниқлаш учун харажатларни туркумлаш одатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қийматини баҳолаш ва ана шу асосда фойдани аниқлаш учун хизмат қилади. Бунинг учун харажатларни алоҳида маҳсулот турлари бўйича ҳисобга олиниши тақазо қилинади. Ахборотнинг таннархни шакллантириш мақсадида тўпланиши эса ҳар доим ҳам бошқарув қарорлари қабул қилиш учун хизмат қилавермайди.
Қарорлар қабул қилишда ҳаракатларнинг муқобил вариантларини баҳолаш учун харажатларни туркумлашнинг қўшимча турларидан фойдаланиш талаб этилади. қуйида уларнинг айримларини кўриб чиқамиз:
· Маҳсулот ҳажмига нисбатан харажатлар динамикаси;
· Ҳисоб-китобларда инобатга олинадиган ва олинмайдиган харажатлар ва даромадлар;
· қайтарилмайдиган ёки ўтган даврлар харажатлари;
· Бартараф қилиниши мумкин бўлган ва бартараф қилиниши мумкин бўлмаган харажатлар;
· Муқобил курснинг қабул қилиниши натижасида пайдо бўлган чиқимлар;
· Инкремент (қўшимча) ва маржинал (чегаравий) харажатлар ва даромадлар.
Маҳсулот ҳажми ўзгариши билан боғлиқ ҳолда харажатларнинг ўзгаришини тасаввур қилиш қарорлар қабул қилишда ўта муҳимдир. Ишлаб чиқариш фаолияти ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, меҳнат харажатлари, қабул қилинган мижозлар каби қатор кўрсаткичлар билан ўлчаниши мумкин. Харажатлар динамикаси ҳақидаги маълумотларга асосланиб қуйидаги саволларга жавоб бериш мумкин:
· Кейинги йилга қанча маҳсулотни режалаштириш мумкин?
· Маҳсулот сотиш ҳажмини кўпайтириш учун сотиш баҳоларини пасайтириш керакми?
· Маҳсулот сотиш билан шуғулланаётган ходимларга иш ҳақини қайси кўринишда тўлаган маъқулроқ: окладми ёки комиссион тўловми?
· қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун янги ускуна сотиб олиш керакми?
Харажатлар динамикасига асосан қарорлар қабул қилишда  ўзгарувчан, доимий, ярим ўзгарувчан, ярим доимий харажатлар каби атамалардан фойдаланилади.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling