Харажатларни ва даромадларни бошкариш Режа


 Тўгри материал харажатлари


Download 74.5 Kb.
bet4/12
Sana03.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1155551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Харажатларни ва даромадларни бошкариш 7 мавзу

1. Тўгри материал харажатлари
2. Тўғри меҳнат харажатлари
3. Устама ишлаб чикариш харажатлари
Тўғри материал харажатларига ишлаб чиқарилган конкрет маҳсулотгача кузатиш мумкин бўлган материал харажатлар киритилади. Кўпчилик ҳолларда бу асосий материаллар бўйича харажатлардир. Асосий материаллар деб бевосита конкрет маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган моддий ишлаб чиқариш харажатларига айтилади. Масалан, стол ишлаб чиқариш учун ишлатилган ёғоч ёки тахта асосий материал деб таснифланади. Турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлайдиган ускуналарни таъмирлаш учун ишлатилган материаллар эса ёрдамчи материаллар деб таснифланади. Аммо баъзида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилган айрим асосий материалларни ҳам асосий материаллар сингари тўғридан-тўғри таннархга қўшиш имкони бўлмайди. Масалан, стол ишлаб чиқариш учун ишлатилган михнинг қиймати аҳамиятли бўлмаганлиги учун уни тўғри харажат деб стол таннархига киритиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, бу харажатларни бир стол учун аниқлаш мақсадида қилинган ҳаражатлар ўзини оқламайди. Бу эса ёрдамчи материалларни умумишлаб чиқариш харажатларининг бири сифатида ҳисобга олинишини тақазо этади.
Тўгри меҳнат харажатлари таркибига конкрет ишлаб чиқарилган маҳсулот учун ҳисобланиши мумкин бўлган асосий ишлаб чиқариш ишчилари учун ҳисобланган иш ҳақи харажатлари киради. Бунга мисол тариқасида кўйлакни тиккан чеварнинг ёки маҳсулотни йиғишда иштирок этган йиғув цехи ишчисининг иш ҳақини келтириш мумкин. Бунга қарама-қарши ҳолда омбор ходими ёки хизмат кўрсатувчи бошқа бир штатдаги ходимнинг иш ҳақини алоҳида маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри олиб бориб бўлмайди. Бундай иш ҳақи харажатлари ҳам ёрдамчи материаллар каби устама ишлаб чиқариш харажатлари таркибида ҳисобга олинади.
Асосий материал харажатлари ва асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг меҳнат харажатлари ишлаб чиқариш учун асосий харажатларни ташкил қилади ва улар маҳсулот таннархига тўғридан тўғри киритилади.

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling