Харажатларни ва даромадларни бошкариш Режа


Download 74.5 Kb.
bet2/12
Sana03.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1155551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Харажатларни ва даромадларни бошкариш 7 мавзу

Билвосита харажатлар деб махсулот таннархига бевосита киритиб бўлмайдиган харажатларга айтилади.
Харажатлар бир вақтнинг ўзида хўжалик учун бевосита, махсулот учун эса билвосита бўлишлари мумкин.Масалан: таъминлаш – механиқа цехи бошлигининг иш хаки шу цех учун бевосита харажатдир, лекин шу цехда ишлаб чиқарилаётган бир қанча махсулотлар учун билвосита харажатдир.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни қуйидагиларга бўлсак бўлади:
· Ўзгарувчан харажатлар;
· Доимий харажатлар.
Ўзгарувчан харажатлар – қиймат факторларига тўғри пропорционал ўзгарадиган харажатлар.
Доимий харажатлар – қиймат факторларига тўғри пропорционал ўзгармайдиган харажатлар.
Масалан: ишлаб чиқариш биносининг ижара хаки
(ишлаб чиқариш хажми ошиши билан кушимча бино ижа-раси зарурати тугилади)
Харажатларни ўзгарувчан ва доимийларга бўлиш харажатлар динамикасига асосланади. Пировард натижада барча харажатлар ўзгарувчан характерга эга. Масалан, бино, ҳозирги даврда доимий харажат бўлса маълум бир давр утгандан кейин сотиб юборилиши мумкин. Бинобарин, харажатларни ўзгарувчанлиги вақт интервалига боғлиқ. Хар бир алохида давр учун харажатлар ё ўзгарувчан ёки доимий бўлади. Ўзгарувчан ва доимий харажатларни характерини ўрганганда, киска муддатларни алохида куриш лозим. Харажатлар таркиби шундайки ўзгарувчан ва доимий харажатлар махсулот бирлигига факат маълум давр ичида, маълум сотиш хажми ичида доимий бўлади.
Ўзгарувчан харажатлар :
- Материаллар;
- Асосий ишчиларнинг ишбай иш хакиси;
- Технологик жараёнларнинг электр энергия ва бошқа сарфи;
- Транспорт харажатлари;
- Бошқа харажатлар.
Доимий харажатлар:
- Ижара хаки;
- Коммунал тўловлар;
- Ёритиш ва иситиш харажатлари;
- Асосий воситаларнинг амортизацияси;
- Кредит буйича фоизлар;
- Сугурта харажатлари;
- Бошқа харажатлар. 
Аксарият ҳолларда бевосита харажатлар ўзгарувчан ,билвосита харажатлар доимий бўлади. Бевосита харажатлар менежерлар назорати остида бўлади,билвосита харажатлар устидан менежерлар тўла назорат урната олмайдилар.
Назорат қилинадиган харажатлар – таъсир эта бўладиган ва бирон-бир менежернинг таъсири натижасида маълум давр ичида ўзгартириб бўладиган харажатлар.
Назорат қилинмайдиган харажатлар – маълум давр ичида менежер таъсир этиб ўзгартиролмайдиган харажатлар.
Назорат қилинадиган харажатлар :
· материаллар;
· асосий ишчиларнинг ишбай иш хакиси;
· технологик жараёнларнинг электр энергия сарфи;
· кушимча иш хаки;
· телефон харажатлари ва бошқа харажатлар.
Назорат қилинмайдиган харажатлар :
· ижара;
· камунал тўловлар;
· кредит фоизлари;
· амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар.
Лекин харажатлар хамма вақт хам у ёки бу категорияга тегишли булолмайди: бир корхона учун доимий бўлган харажатлар иккинчи компани учун ўзгарувчан бўлиши мумкин. Бир корхонада ишчилар учун иш хаки иш вақти учун (доимий харажатлар), иккинчи корхонада бажарилган иш учун (ўзгарувчан харажатлар) тўланиши мумкин. Маълум бир махсулот рекламаси учун харажатлар бевосита харажат бўлса, корхона рекламаси учун харажатлар бу махсулотга нисбатан билвосита харажат бўлади.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги НИЗОМга мувофик корхона харажатлари қуйидагича таснифланади:
· махсулот таннархига кушиладиган харажатлар;
· давр харажатлари;
· молиявий фаолият харажатлари;
· фавкулотда харажатлар;
Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита махсулот ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ харажатлар. Улар қуйидагиларга бўлинади:
· бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
· бевосита ва билвосита мехнатга хак тўлаш харажатлари;
· ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Моддий ва мехнатга хак тўлаш буйича харажатлар – бирламчи харажатлар хисобланади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа харажатлар – конверсион харажатлар дейлади. Бошқача қилиб айтганда конверсион харажатлар – материаллар қийматини тайёр махсулотга утказиш билан боғлиқ харажатлар.
Бевосита харажатлар ва конверсион харажатларнинг йиғиндиси махсулот ишлаб чиқариш таннархини ташкил этади.
Барча ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган харажатларнинг барчаси ноишлаб чиқариш харажатлари дейилади. Ноишлаб чиқариш харажатлари ичига:сотиш харажатлари, илмий изланишлар буйича харажатлар, умумий ва ма'мурий харажатлар, бошқарув харажатлари, кредит буйича фоиз тўловлари ва корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ харажатлар.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатларирини корхона фаолияти натижаларига таъсир этувчи факторларни тахлил қилиш зарурати билан белгиланади.Давр харажатлари асосий фаолият билан боғлиқ ноишлаб чиқариш харажатларининг бир қисмини ташкил этади ва ишлаб чиқариш харажатларидан ажратиш учун хисоботларда қўлланилади.
Бу услубнинг асосий мақсади ва натижаси шуки бунда давр харажатлари ишлаб чиқариш захиралари таркибига киритилмайди ва тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдигида кейинги хисобот даврига указилмайди. Бу услубнинг зарурати бозор иқтисодиёти шароитида хисобнинг иккита тамоили - олдиндан кура билишлик (эхтиёткорлик) ва мувофиклик билан белгиланади.
 

Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling