Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани
Сурхондарё вилояти ҳудудида антик давр ёдгорликлари
Download 0.74 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Далварзинтепа
Сурхондарё вилояти ҳудудида антик давр ёдгорликлари
Эски Термиз – 1936–1938 йилларда М.Е.Массон раҳбарлигида Термиз археология экспедицияси шаҳарни археологик жиҳатдан ўрганиш ишини олиб борди. Унинг «қалъа» қисмида қазиш ишларини олиб борди ва шаҳарнинг ёшини мил.ав. III аср билан аниқлади. 1981 йилдан Археология институтининг археология гуруҳи археологик қазиш ишларини олиб борди. Ш.Рахманов 1993 йилдан эски Термиз мудофаа девори қурилиши тарихини ўрганишни бошлади. Кейинги йилларда Ўзбекистон-Япония археология экспедицияси ходимлари (раҳбари Ш.Пидаев) Эски Термизда археологик қазиш ишларини олиб бормоқда, олинган натижалар шаҳарнинг қурилиш даври мил.ав.V асрга оид эканлигини исботладилар. Далварзинтепа – Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган, тўғрибурчак шаклда, умумий майдони – 30 га, қадимда тўрт томони девор билан ўраб олинган, девор ўз навбатида тўғрибурчакли кунгурлар билан ўраб олинган, улар орасидаги майдон 27–30 м. Ёдгорлик 1967 йил Л.И.Албаум томонидан топилиб, 1970 йилдан бошлаб Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги Хамза номли санъатшунослик институтининг археологик гуруҳи ёдгорликда текшириш ишларини бошлаб юборди. 1971 йилда Далварзинтепа уй хоналаридан бирида кичик тувакчада олтиндан ясалган 115 та ашёлар топилган. Улар хотин-қизларнинг безаклари, яъни билагузуклар, балдоқ, тумор, турли шаклдаги буюмлардан иборат бўлган. Ёдгорликда Б.А.Турғунов раҳбарлигида Ўзбекистон-Япония экспедицияси ходимлари қазиш ишларини олиб бормоқда. Зартепа – Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудида Шеробод-Термиз йўлининг ўнг томонида 200 м узоқликда жойлашган. Режалаштирилиши тўрт томони тенг, умумий майдони – 16 га. Тўрт томони икки қаторли девор билан ўраб олинган бўлиб, ярим айланали кунгурлар билан кучайтирилган, улар ўртасидаги масофа – 34 м. 1972–1974 йилларда Қ.Собиров раҳбарлигидаги гуруҳ Зартепанинг мудофаа тизимини ўрганиш ишларини олиб бориб, 4 га қурилиш давридан иборат эканлигини аниқлади. Шаҳарнинг марказида сарой, шарқий қисми деворининг ички қисмида будда ибодатхонаси қолдиғи ўрганилди. Шаҳарнинг қурилиши мил.ав. I асрда, унинг инқирози эса милодий IV асрга оид бўлган. Қоратепа – Эски Термиз ҳудудида жойлашган, 1972 йилдан Б.Я.Ставиский раҳбарлигидаги Москва санъатшунослик музейи археологик гуруҳи ёдгорликда қазиш ишларини олиб борди, натижада будда ибодатхонаси топиб ўрганилди. Фаёзтепа – Эски Термиз ҳудудида жойлашган. Л.И.Албаум раҳбарлигида археологик гуруҳ ёдгорликда қазиш ишларини олиб борди. Натижада будда ҳайкаллари, буддистлар тўпланадиган жой ўрганилди. Бу ёдгорликлардаги Ўзбекистон–Япония давлатлари бирлашган археологик гуруҳи қазиш ишларини олиб боришмоқда, топилган ашёлар бир неча марта Япониядаги кўргазмада намойиш қилинган. Э.Ртвеладзе томонидан Сурхондарё вилояти бўйлаб археологик қидирув ишлари олиб борилиб, 130 дан ортиқ ёдгорликлар вилоят археологик харитасига қайд этилган, уларнинг аксарияти антик даврга оид бўлган. Шу билан бирга, Халчаён, Хайдаробод, Мирзакўлтепа, Ойсаритепа каби қишлоқ манзиллари археологик жиҳатдан ўрганилган. Г.А.Пугаченкова Халчаён ёдгорлигида қазиш ишларини олиб бориб, ҳукмдор саройини ўрганди, бу ердан суворийлар, инсонлар ҳайкаллари топилган. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling