Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини
II боб. Ишлаб чиқариш назорати ҳақида қоидалар
Download 140.32 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqХИЧО ишлаб чикариш назорати
- Bu sahifa navigatsiya:
- III боб. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш
- IV боб. Жавобгарлик
- V. Якуний қоидалар.
- «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси У. НАЗАРОВ «Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ
II боб. Ишлаб чиқариш назорати ҳақида қоидалар
3. Ушбу Қоидаларга асосланиб, ҳар бир фойдаланувчи ташкилот, ишлаб чиқариш объектларининг ихтисосликларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш назорати ҳақида Низомни тайёрлайди. Ишлаб чиқариш назорати ҳақидаги низом Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳудудий органлари билан мажбурий келишилган ҳолда фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Фойдаланувчи ташкилотга нисбатан, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига бўйсунувчи назорат остидаги ташкилотлар, белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида саноат хавфсизлиги соҳасида меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишнинг айрим вазифаларини, махсус рухсат бериладиган, текширувдаги ёки назоратдаги вазифаларни бу бўйсунувчи ташкилотлар билан Низом келишишни амалга ошириш ҳуқуқи берилади. 4. Ишлаб чиқариш назорати — саноат хавфсизлигини бошқариш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва хавфли ишлаб чиқариш объектларининг (хавфсиз) бехатар ишлашини, шунингдек бу объектларда аварияларни олдини олиш ва авария, ҳамда (нохуш ҳодиса) кенгайишига йўл қўймаслик ва уларнинг асоратларини бартараф этилишига тайёргарликни таъминлашга, қаратилган тадбирлар комплексини ўтказиш йўли билан фойдаланувчи (ишлатувчи) ташкилот амалга оширади. 5. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш учун, фойдаланувчи ташкилот раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шундай вазифалар юклатилган шахслар жавобгардирлар. 6. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ўзининг ҳудудий инспекциялари ва бўйсунувчи ташкилотлари орқали назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятни таъминлайди. III боб. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш учун ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш 7. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот, қуйидагиларни ўз ичига олиб саноат хавфсизлигидаги белгиланган талабларни шу жумладан назоратни ташкил қилади ва амалга оширади: фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолати таҳлилини тегишли экспертизасини; саноат хавфсизлиги ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишни ва атроф муҳитга етказилаётган зарарнинг олдини олишни; қонун ҳужжатларида ва меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиши устидан назорат қилишни; хавфли ишлаб чиқариш объектларда аварияларни олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштиришни ва аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик, ҳамда уларнинг асоратларини бартараф этишга тайёргарликни таъминлашни; хавфли ишлаб чиқариш объектларда ишлатилаётган техника мосламаларини зарурий синовларини ва техник кўрикларини ўз вақтида ўтказилиш, назорат ўлчаш воситаларини таъмирланиши ва текширилиши назоратини; технологик интизомга риоя қилинишининг назоратини. Шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлигида соҳасида белгиланган талаблар назоратини мунтазам амалга ошириб туриши лозим. 8. Фойдаланувчи ташкилотда ишлаб чиқариш назоратини, ташкилот раҳбарининг қарорига асосан, тайинланган ходим ёки ишлаб чиқариш назорати хизмати амалга оширадилар. 9. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгарликни қуйидаги шахсларга юклаш тавсия этилади: фойдаланаётган ташкилот раҳбари ўринбосарларининг биттасига — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаётган ходимлар сони 150 тадан кам одам бўлса; махсус тайинланган ходимга — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида банд бўлган ходимлар сони 150 тадан 500 та гача одам бўлса; ишлаб чиқариш назорати хизмати раҳбарига — агарда хавфли ишлаб чиқариш объектларида банд бўлган ходимлар сони 500 тадан кўп одам бўлса. 10. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, фойдаланувчи ташкилот раҳбари тасдиқлаган ишлаб чиқариш назорати ҳақидаги Низомда, шунингдек бу ишчи билан тузилган шартнома (контракт)да ва лавозим йўриқномасида белгиланади. 11. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим: хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ходимлар томонидан саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши учун назорат ўтказилишини таъминлайди; фойдаланувчи ташкилот бўлинмаларида ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича ишлар режаларини ишлаб чиқади; саноат хавфсизлиги ҳолатининг комплекс ва мақсадли текширишларини олиб боради, иш жойларида хавфли омилларни аниқлайди; саноат хавфсизлиги ҳолатини текшириш ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари асосида саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳар йили ишлаб чиқади; аварияларни ва нохуш ҳодисаларни тўхтатиши ва уларнинг асоратларини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқилишини ташкил этади; хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизасини олиб борилиши тайёргарлиги бўйича ишларни ташкил этади; авариялар, нохуш ҳодисалар ва бахтсиз ҳолатларнинг сабабларини техник текширилишида қатнашади; хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва нохуш ҳодисалар келиб чиқиш сабаблари таҳлилини олиб боради ва уларни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатларининг сақланишини амалга оширади; саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг билимларини текширилишига тайёрланиши ва ўтказилишини ташкил этади; янги технологияларни ва янги асбоб-ускуналарни жорий этилишида қатнашади; меъёрий-ҳуқуқий далолатномаларда белгиланаётган саноат хавфсизлиги талабларидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларига маълум қилади, ушбу ҳужжатлар билан ходимларни таъминлайди; ташкилот раҳбарига қуйидаги таклифларни киритади: а) саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг ўтказилиши тўғрисида; б) саноат хавфсизлиги талабларини бузилишини бартараф этиш тўғрисида; в) ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, саноат хавфсизлиги талабларини бузилиши билан хавфли ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилаётган ишларни, ёки аварияларга олиб келиши мумкин бўлган, ёки атроф табиат муҳитига зарар етказиши мумкин бўлган ишларни тўхтатилиши тўғрисида; г) тегишли малакага эга бўлмаган, саноат хавфсизлиги бўйича вақтида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтмаган шахсларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишлардан четлаштириш тўғрисида; д) саноат хавфсизлиги талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида; саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича бошқа тадбирларни ўтказади. 12. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим қуйидагиларни назорат қилади: саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият турларининг лицензия (рухсатнома) шартларини бажарилишини; хавфли ишлаб чиқариш объектларда қурилишини ёки қайта таъмирлашини, шунингдек саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш қисми бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланилаётган техник қурилмаларни таъмирланишини; авариялар, нохуш ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиш сабабларини бартараф қилинишини; тегишли хизматлар томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг зарур синовларини ва техник текширувини, назорат ўлчов воситалари таъмирини ва текширувини ўз вақтида ўтказилишини; фойдаланаётган техник қурилмаларга саноат хавфсизлиги талабларига мос сертификатлар борлигини; «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, унинг минтақавий органлари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бўйсунувчи ташкилотларининг кўрсатмаларини бажарилишини. 13. Ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходим қуйидагиларни амалга ошириши мумкин: иш вақтининг хоҳлаган пайтида хавфли ишлаб чиқариш объектларига бемалол кириши; фойдаланувчи ташкилотда саноат хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан танишиши; саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқишда ва қайта кўриб чиқишда қатнашиши; хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларни, нохуш ҳодисаларни ва бахтсиз ҳолатларнинг сабабларини текшириш бўйича комиссия фаолиятида қатнашиши; саноат хавфсизлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашган ходимларни рағбатлантириши тўғрисида таклифларни ташкилот раҳбарига киритиши. 14. Фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги талабларига риояси бўйича ишлаб чиқариш назоратни ташкил қилиш тўғрисида маълумотларни махсус ваколатга эга давлат органи «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этади. Жорий йил режалари бўйича ва ўтган йил натижалари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилади. 15. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисида маълумотномада қуйидаги маълумотлар бор: жорий йил учун саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси; саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини ташкил этилиши; ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш учун жавобгар ходимнинг исми, шарифи, унинг лавозими, маълумоти, мутахассислиги бўйича иш стажи, саноат хавфсизлиги бўйича охирги аттестациядан ўтган санаси; асосий потенциал хавфлар манбаини ва мумкин бўлган авария асоратларини ёритган холда хавфли ишлаб чиқариш объектларнинг сони; саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режасини бажарилиши, текширишларнинг натижалари, бузилишларни бартараф этилиши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва тегишли махсус ваколатга эга давлат органининг кўрсатмаларини бажарилиши; авариялар ва нохуш ҳодисаларни (можаро) тўхтатиш ва уларнинг асоратларини бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси; хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатишда келтириладиган зарар учун жавобгарлик хавфини суғурталаш шартномасининг нусхаси; хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган ва мажбурий сертификациядан ўтказиладиган асбоб-ускуналарнинг ҳолати; хавфли ишлаб чиқариш объектларни кўрикдан ва синов назоратидан ўтказилиши; келгуси йил учун назорат-профилактика текширувларни олиб борилишининг режаси; фойдаланувчи ташкилотда ходимларнинг авария вазиятларидаги ҳаракатларга тайёрлигини баҳолаш; хавфли ишлаб чиқариш объектларда содир бўлган авария ва бахтсиз ҳодисалар тавсифи, уларнинг келиб чиқиш сабабларининг таҳлили ва қабул қилинган чора-тадбирлар; саноат хавфсизлиги соҳасидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлаш масалалари бўйича банд бўлаётган раҳбарларни, мутахассисларни ва бошқа ходимларни билимларини текширишга тайёрлаш ва билимларини текширилишини ўтказилиши. IV боб. Жавобгарлик 16. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. V. Якуний қоидалар. 17. Ушбу Қоидалар «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси У. НАЗАРОВ «Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ Download 140.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling