Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Карьердаги ћаракатни бошќарадиган белгилар транспорт воситалари ћаракатланадиган томонга ќўйилиши керак. 4.3.13


Download 1.09 Mb.
bet51/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

4.3.12. Карьердаги ћаракатни бошќарадиган белгилар транспорт воситалари ћаракатланадиган томонга ќўйилиши керак.
4.3.13. Карьерни автомобиль йўлларидаги технологик автотранспортнинг ћаракати ќувиб ўтишсиз бажарилиши керак. Карьерда ћар хил техник тезликдаги транспорт воситаларидан фойдаланилганда йўл ћаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан 2-тоифа ва ундан юќори йўлларда ќувиб ўтишга рухсат этилади.
4.3.14. Фойдаланиладиган транспорт воситалари техник соз бўлиши керак. Йўл ћаракати ќоидаларига риоя этиш, автомобиль, йўл-ќурилиш машинаси ва бошќа кон техникаларини техник ћолати юзасидан назорат автохўжалик корхонасининг техник назорат шахслари томонидан, карьерда шартнома асосида ишлаётган пудрат ташкилоти автотранспортдан фойдаланганда эса, шу ташкилотнинг мућандис-техник ходимлари (пудратчилар) томонидан таъминланиши керак.
4.3.15. Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш тайёрловчи-завод тавсияларига мувофиќ равишда ташкил этилиши керак.
4.3.16. Карьерда автоаѓдаргичлари ишлайдиган автотранспорт корхонасида (ташкилотида) транспорт воситалари автохўжаликдан линияга чиќишидан олдин ва ќайтганда техник ћолатини назорат ќилиш учун зарур асбоб, мослама ва жићозлар билан таъминланган техник-назорат пунктлари ташкил этилган бўлиши керак.
4.3.17. Кўп юк оладиган автомобиллар (юк кўтариш ќобилияти 10 т дан ортиќ бўлган автоаѓдаргичлар ва ёрдамчи машиналар, улар негизида тайёрланганлар) ћайдовчиларини, шунингдек йўл-ќурилиш машиналари ва кончилик ишлари механизациясининг ёрдамчи воситалари (грейдерлар, бульдозерлар, виброкатлар, фронтал юклагичлар ва бошќалари) машинистларини ћар сменада автохўжаликка ќайтармасдан махсус ажратилган ва жићозланган (карьер маъмурияти ташкил этган) карьер майдончасида алмаштиришга рухсат этилади. Кўп юк оладиган автоаѓдаргичлар ва йўл-ќурилиш машиналарини техник созлиги:
а) техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлашдан кейин линияга чиќаришдан олдин автохўжаликни мансабдор шахслари томонидан;
б) сменани тугатган ћайдовчи (машинист) билан, ва иш бошлаётган ћайдовчи (машинист) билан биргаликда, ќайсики автомобиль ва йўл-ќурилиш машинаси техник ћолати, бериш ваќтини йўл вараќаси ва борт журналида кўрсатилган ћолда имзоланиб текширилиши керак.
Кўп юк оладиган автомобиль ва йўл-ќурилиш машинаси техник ћолатини текшириш ва ћар сменада автохўжаликка ќайтармасдан ћайдовчиларни (машинистларни) алмаштириш тартиби автотранспорт корхонаси раћбари томонидан тасдиќланган йўриќнома билан белгиланиши керак.
4.3.18. Автоаѓдаргичларини карьерда ишлатишга йўл ќўймайдиган носозликлар рўйхати автомобилларни конструктив хусусиятлари ва ишлатиш шароитларини ћисобга олган ћолда автотранспорт корхонаси бош мућандиси томонидан тасдиќланади. Рўйхатда ћаракати хавфсизлигига таъсир этувчи тизим, агрегат, узел ва деталлар, шу жумладан бошќариш рули, тормозлар, ѓилдираклар, шиналар, ташќи ёритиш асбоблари, нурли ва товушли сигнализация, ойнатозалагич ва бошќалари созлигини текширишни кўзда тутилиши керак. Бу рўйхат билан кўп юк оладиган автоаѓдаргичларни линияга чиќарувчи мансабдор шахслар, ћамда ћайдовчилар имзо чекиш билан танишишлари керак.
4.3.19. Ћаракат хавфсизлигига таъсир этувчи агрегат, узел ва деталларни нўќсонга текшириш ишлари капитал таъмирлаш ўтказилаётган пайтда, ишлатиш жараёнида эса тайёрловчи-завод томонидан назарда тутилган муддатларда амалга оширилиши керак. Бундай агрегат, узел ва деталларни рўйхати тайёрловчи-завод томонидан белгиланади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling