Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Очиќ кончилик ишларининг хавфсизлигини таъминлаш
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
1.6 Очиќ кончилик ишларининг хавфсизлигини таъминлаш
1.6.1. Очиќ кончилик ишларининг хавфсизлиги ишлар бажарилган жойлардаги бортлар, поѓоналар, уюмлар ва карьерга чегарадош ћудудлардаги ўз-ўзидан пайдо бўладиган кўчки ва ќулашлар, ћамда бошќариб бўлмайдиган сув оќимларининг олдини олиш, шунингдек санаб ўтилган омилларнинг карьер, кон-транспорти иш тартиботы ва ходимлар хавфсизлигига таъсирини камайтирувчи тадбирларни ишлаб чиќиш ва жорий этиш билан амалга оширилади. Ўз-ўзидан пайдо бўладиган деформацияларни олдини олиш ёки уларни карьер ишига зарарли таъсирини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиќиш: а) карьер ва уюмлардаги ќияликлар ћолатини кўз билан кўрикдан ўтказиш; б) жинслар ќатламининг ётиши шароитларини, уюмлар тагидаги кон массаси ва жинслар тузилмаларини геологик ва гидрогеологик ўрганиш; в) бортлар, поѓоналар ва уюмлардаги деформацияларни асбоб билан кузатиш; г) бортлар, поѓоналар ва уюмларни ќулатиши мумкин бўлган деформациялар намоён бўладиган ћудуд ва участкаларни аниќлаш, уларнинг миќёсини ва карьер ишига мумкин бўлган таъсирини баћолаш, ћамда улардан хавфи каттасининг асбоб билан кузатилишини ташкил этиш; д) бўлиб ўтган деформациялар ўрганиш, уларнинг тавсифи, хавфи даражасини, пайдо бўлиш сабаблари аниќлаш ва уларни ћужжатлаштириш; е) сунъий мустаћкамлаш ёки бўшашган ћудуд ва участкаларни бартараф этиш лойићаларини ишлаб чиќиш; ж) деформациялар ривожининг олдини олувчи тадбирларни бажариш; з) деформацияларга ќарши иншоотлар ћолати юзасидан тизимий назорат; и) карьер бортлари, поѓоналари ва уюмларининг лойићавий кўрсаткичларига роия этиш юзасидан назорат; к) бортлар, поѓоналар ва уюмларнинг лойићавий кўрсаткичларини тўѓирлаш; л) асосланиш ва техник-иќтисодий ћисоб китоблар асосида амалга оширилиши керак. Ћар бир карьерда бажариладиган ушбу ишларнинг ћажми ќазиладиган коннинг геологик ва гидрогеологик шароитлари, хизмат муддати, ќазиш чуќурлиги ва ишлатиладиган жићозларга ћисобга олган ћолда карьер бош мућандиси томонидан аниќланади ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси маћаллий органлари билан келишилгандан кейин корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланади, уларни бажариш эса зарур ћолларда ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш билан карьернинг геология-маркшейдерлик хизматига юклатилади. 1.6.2. Мураккаб мућандислик-геологик ва кон-техник шароитларга эга карьерларда хавфли вазиятлар прогноз ќилиш ва деформацияларни кузатиш бўйича мутахассислар гурући ташкил этилиши мумкин. Бундай гурућнинг маќсадга мувофиќлиги карьер лойићасида белгиланиши керак. Ушбу ишларни бажариш ихтисослаштирилган ташкилотга топширилиши мумкин. 1.6.3. Карьерлардаги ќияликлар ћолатини кўз билан кўрикдан ўтказиш ками билан ћар ойда бир марта хавфли вазиятларни прогноз ќилиш бўйича ихтисослаштирилган гурућ ходимлари ёки геология-маркшейдерлик хизмати томонидан бажарилиши керак. Ќияликлар ћолатини кўз билан кўрикдан ўтказиш натижалари махсус журналга ёзилиши керак. 1.6.4. Бортлар ва уюмлардаги деформацияларни асбоб билан маркшейдерлик кузатувлар «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиќланган «Карьердаги бортлар, поѓоналар ва уюмларнинг деформацияларни кузатиш ва уларни мустаћкамлигини таъминлашга оид тадбирлар ишлаб чиќиш бўйича йўриќнома»га мувофиќ равишда олиб борилиши керак. 1.6.5. Маркшейдерлик кузатувлар карьер (корхона) бош мућандиси томонидан тасдиќланган махсус лойића бўйича бажарилиши керак. Лойића таркибида тушинтириш хати, кузатув станциясининг плани, шунингдек тегишли геологик харита ва кесимлар бўлиши керак. 1.6.6. Маркшейдерлик кузатув лойића тушинтириш хати таркибида ќуйидагилар бўлиши керак: а) техник вазифа; б) кузатиладиган участкалар ћаќидаги умумий маълумотлар (кон- геологик, тузилиш ва об-ћаво шароитлари, мумкин бўлган деформациялар тури, кончилик ишларини амалий ва режавий ривожлантириш); в) кузатувларнинг принципиал схемаси; г) таянч ва ишчи пунктлар (реперлар) конструкцияси ва станцияни жойлаштириш учун зарур бўлган материаллар сарфининг ћисоб китоби; д) кузатувларни зарурий аниќлиги ва даврийлигини ћисоблаш ёки асослаш; е) ўлчаш услублари ва воситалари; ж) кузатув натижаларини ишлаш ва изоћлаш усулллари юзасидан тавсиялар; з) кузатувларнинг таќвимий режаси; и) ижрочиларнинг таркиби; к) зарурий материаллар, жићоз ва асбобларнинг рўйхати. 1.6.7. Кузатув станциясининг планида ќуйидагилар кўрсатилиши керак: а) лойића тузилаётган пайтидаги кончилик ишларининг ћолати; б) кончилик ишларини янада ривожлантириш лойићаси; в) уюм яќини ва карьер бортида турган иншоотлар; г) жойнинг тузилиш (рельефи); д) таянч ва ишчи реперларнинг жойлашуви. 1.6.8. Кузатув станцияси жойлаштириладиган жой лойићада кўзда тутилиши ёки геология-маркшейдерлик хизмати томонидан белгиланиши керак. Кузатув станцияси жойлаштириладиган жой, кузатувлар боришининг даврийлиги ва давомийлиги лойићада айтилган вазифаларга боѓлиќ равишда белгиланади ва коннинг кон-геологик шароитларини аниќлаш, карьер ва уюмлар кўрсаткичларини ўзгартириш, бортлар ва уюмларга оид кузатувлар натижаларини йиѓиш, хамда деформация жараёнларини ривожига ќараб тўѓирланиши керак. 1.6.9. Геологик харита ва кесимлар карьер майдони участкасининг геологик, кон-геологик ва гидрогеологик хусусиятлари тўѓрисдаги ћар бир маълумотни, шунингдек тоѓ жинсларининг физикавий-механик хоссаларини (жинслар фарќининг литологик чегаралари, жинснинг ёриќлик даражаси ва табиати, дизъюнктив бузилишлар, ћамда йўналиши ва ќулаш бурчаги кўрсатилган тектоник ёриќлар, жинсларни, тизиладиган бортларни кўчишга ќаршилигининг тавсифлари, шу жумладан бўшашиш юзалари бўйича ћам) ўзида жамлаш керак . Кўндаланг кесимлар карьер борти ёки уюмни тегишли участкасининг чўзилиши йўналишига тик бўлган йўналишга ќаратилиши керак. Горизонтлар бўйича харита ва кесимларни тузиш учун корхонада мавжуд бўлган геология-маркшейдерлик ћужжатлардан асос сифатида фойдаланиш зарур. 1.6.10. Кузатув станцияси жойлаштириладиган жой, кузатувлар боришининг даврийлиги лойићада айтилган вазифаларга боѓлиќ равишда белгиланади ва коннинг кон-геологик шароитлари аниќлаш, карьер ва уюмлар кўрсаткичларини ўзгартириш, бортлар ва уюмларга оид кузатувлар натижаларини йиѓиш, хамда деформация жараёниларини ривожига ќараб тўѓирланиши керак. 1.6.11. Карьерлардаги ќияликлар мустаћкамлигининг ћар бир бузилиши юзасидан паспорт тузилиши керак. Бортлар, поѓоналар ва уюмларни кузатиш бўйича тўпланган манбани, кейинчалик деформацияларни прогноз ќилиш ва деформацияларга ќарши тадбирларни ишлаб чиќиш маќсадида, йиѓма ћисобатга мунтазам (камида йилда бир марта) расмийлаштириш керак. 1.6.12. Кон массаларини кавлашга тайёрлашни бурѓилаш-портлатиш усулини ќўллаш билан бажариладиган кончилик ишларини бажаришда, портлатиш ишларининг портлаш таъсири карьер бортлари кияликлари деформацияси бўйича кузатувларни ўтказиш лозим. Кузатувлар натижаларини ќолдиќ деформациялар зоналарини аниќлаш учун фойдаланилиши керак, ќайсики уларни чегараларида лойићавий чегаравий контурга борт яќинлашганда массив деформациясига портлаш таъсирини камайтиришга кўмаклашувчи бурѓилаш-портлатиш ишларининг махсус технологияларини (микро секинлаштирилган портлатишлар, ћайдаб чиќарувчи ќия ќудиќларни) ќўллаш лозим. 1.6.13. Жинсларини ќулаши ёки йиќилиши мумкин бўлган ерсоти иншоотлари (карстлар) таъсир этувчи ћудудда кончилик ишларини бажаришда ишлар хавфсизлигини таъминловчи ќўшимча чоралар (илѓор ќидирув бурѓулаш, портлатиш пайтида кончилик машиналарини ќазиш жойидан олиб кетиш) кўрилиши керак 1.6.14. Карьер бортлари, поѓоналар ва уюмлар, шунингдек ерости иншоотлари (карстлар) тепасидаги жинсни ќўчиш белгилари намоён бўлганда, кон-транспорти жићозини хавфсиз жойга олиб кетиш керак, кончилик ишларини эса, хавфсизликни ќўшимча чораларини ўз ичига олган ишларни ташкил этиш лойићаси карьер (корхона) техник раћбари томонидан тасдиќланганидан кейин, давом эттириш мумкин. 1.6.15. Кончилик ишларини тўхтатиш лаћзасини (ваќтини) белгилайдиган карьер бортлари ва уюмлар критик деформациясининг миќдори, жинснинг юзага яќин ќатлами парчаланганда жинснинг сирпанаётган бўлакларидан одамлар ва кон жићозининг жароћатланишига йўл ќўймайдиган, шунингдек кон-транспорти воситалари учун хавфли вазиятни келтириб чиќармайдиган ќилиб чегараланиши керак. 1.6.16. Жинслари кўчки ћосил ќилишга мойил бўлган конларни ќазиш лойићасида кўчки пайдо бўлганда ишлар хавфсизлигини таъминлайдиган чоралар кўзда тутилиши лозим. Агар кончилик ишларини бажариш жараёнида жинсларни кўчки ћосил ќилишга мойиллиги аниќланса, унда лойићага тегишли ўзгартиришлар киритилиши, карьерда эса унинг билан кўзда тутилган хавфсизлик чоралари амалга оширилиши керак. 1.6.17. Конни бир ваќтда ерости ва очиќ усуллар билан ќазишда, шунингдек карьерларнинг ерости иншоотларини ўтказиш ва ишлатишда очиќ ва ерости кончилик ишида ишлаётганлар хавфсизлигини таъминлайдиган, Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган тадбирлар (кончилик ва портлатиш ишларини олиб бориш режалари ва жадвалларини келишиш; портлатиш ишлари пайтида одамларни ерости иншоотларидан ер юзига чиќариш; конларни ћаво ћайдаш схемаси билан шамоллатиш; карьерда ёппасига портлатиш ишлари бажарилганидан кейин еростида ковланган жойлардаги атмосфера ћолатини ЋКЌЌ ходимлари томонидан текшириш; ковланган жойларга карьердан сув ёриб ўтиш хавфининг олдини олиш; усталар, бригадирларни (звено бошлиќлари) портлашни атмосферадаги заћарли маћсулотлари ва шу кабиларни миќдорини назорат ќилиш воситаси билан таъминланиши) амалга оширилиши керак. Белгиланган тадбирларни бажариш юзасидан назоратни корхона, карьер ва ерости кони техник раћбарлари ва техник назорат хизматлари амалга оширишлари керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling