Хазм органларп касалликлари


Download 202.5 Kb.
bet10/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1. Gastritlar

ДАВОСИ. Ошқозон ва ўн икки бармок ичак яра касаллигини даволаш консерватив ва жарроҳлик усуллари билан бажарилади. Асоратланмаган яра касаллигида даволаш консерватив воситалар ёрдамида мунтазам комплекс равишда, ўзига хос ҳолда (индивидуал) ўтказилади. Жарроҳлик усули фақат асоратли хасталикда қўлланилади. Консерватив даво мақсади хасталик зўрайишини олдини олиш, ҳамда яра нуқсони битишини тезлаштиришдан иборат. Консерватив даволаш патогенетик тамойил (принцип) асосида бажарилади: меъда шираси ажралишини пасайтириш, унинг таркибидаги хлорид кислотасини ва пепсинни бириктириб олиш, шиллиқ парда ҳимоя фаолиятини, хужайралар регенерациясини ва маҳаллий қон айланишни созлаш, хеликобактер пилорига қарши антибактериал моддаларни кўллаш тавсияқилинади.


Давони индивидуализациялаш (ҳар бир шахснинг ҳислат ва хусусиятларига қараб даволаш) хасталикни даволашда муҳим шарт-шароитлардан ҳисобланади. Хасталикни тури ва босқичини аниқлаш, меъда ва ўн икки бармок ичакнинг функционал ва анатомик ҳолатини ҳисобга олиш лозим. Хасталикни босқичма-босқич даволашга амал қилиш керак: стационар (хасталик қўзиган даврда), тиклаш (реабилитация) бўлими (қўзишнинг сўниш даврида), поликлиниканинг гастроэнтеролигик кабинети (диспансеризациялаш, қайталанишга қарши даво ўтказиш, профилактика чоралари). Касалликнинг зўрайиш даврида беморлар касалхонада даволанадилар. Асосий даволаш воситаларига беморнинг ўринда ётиб тузалиш тартиби, даволи овқат, дори-дармон воситалари ва иссиқлик муолажалари киради.
Жиддий ўрин-кўрпа режаси 1-2 хафта қўлланилади, 3-4- хафтадан 1 сутка давомида 1-3 соат ўриндан туриб юришга рухсат берилади. Беморнинг ўринда ётиб тузалиш тартиби даволашнинг бошланғич даврида овқат калорияси чегараланганлиги туфайли беморнинг энергетик имкониятларини тежаш заруриятидан келиб чиқади. Тамаки чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш ман қилинади.
Даволи овқат - комплекс даволашда иккинчи асосий омил. Парҳез таом ҳам механик, ҳам кимёвий авайлайдиган, яъни меъданинг секретор фаолиятини қўзғатмайди-ган, кислоталикни пасайтирадиган, меъда шиллиқ пардасини таъсирламайдиган бўлиши керак. Овқатланиш тез-тез (кунига 5-6 марта) буюрилиб, таом яхши қайнатилган, буғда пиширилган, эзилган булиши лозим. Овқатланишда ёғлик гўшт, балиқ, қанатилмаган сабзавот ва мевалар, туз-ланган ва дудланган гўшт маҳсулотлари, консервалар, кол-басалар, аччиқ ва шўр таомлар истеъмол қилиш таъқиқланади. Кейинчалик овқат таркибида оқсил, ёғ, карбон сувлар, витаминлар, микроэлементлар физиологик меъёрда бўлиши шарт. Лекин парҳез таомларнинг яра битиши тезлигига бевосита таъсирини тасдиқловчи далиллар йўқ. Сут махсулотлари аслида зарар, чунки сут таркибидаги калций ва оқсил гастрин ажралишини стимуллаши (қўзғатиши) ҳисобига кислота секрециясини кўпайтиради.

Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling