Фарқланиш хусусиятлари:
даврийлик - зўрайиш ва ремиссия даврларининг алмашиниши;
ритмлилик (уйғунлик) - огриқнинг овқатланишга боглиқлиги;
мавсумлик - хасталик аксарият, баҳорда ва кузда, баъзи-ларда эса қишда ва ёзда зўраяди; овқат, антацидлар, антихолинергик дорилар қабул қилгач, қоринга иситкич қўйгач ёки қусишдан сўнг оғриқ камаяди ёки йўқолади.
Қусиш - яра касаллигининг иккинчи белгиси бўлиб, меъда ярасида кўпроқ, ўн икки бармоқ ярасида эса камроқ кузатилади. Кусиш яра касаллигида кўнгил айнишисиз, огриқнинг энг кучайган даврида содир бўлади. Наҳорда фаол меъда ширасининг ажралиши кўпинча қусиш билан кузатилади. Овқат қолдиқлари билан эрталабки қусиш меъданинг эвакуатор фаолиятининг бузилишидан далолат беради. Қусишнинг икки тури тафовут қилинади:
гиперсекреция таъсирида яра сатҳининг таъсирланишига боглиқ;
меъда пилорик бўлимининг стенози ёки унинг давомли қисқариши натижасида содир бўлувчи қусиш бемор ҳолатини енгиллаштиради.
Диспепсия ҳолатлари.
Жигилдон қайнаши аксарият овқатлангандан сўнг, кам ҳолларда - наҳорда кузатилади. Бу ҳолат ҳар вақт ҳам маъда гиперсекрецияси туфайли содир бўлмайди. Унинг механизми қизилўнгач ва ошқозон мотор фаолиятининг бузилиши билан боглиқ, яъни антиперисталтика натижасида меъда ширасининг қизилўнгачга тушиши натижасида вужудга келади.
Нордон кекириш - кардия бўлимининг етишмовчилиги ва ошқозон ички босимининг кўпайиши натижасида меъда ширасининг қизилўнгачга
кайтиб тушиши (регургитацияси) билан боглиқ.
Кўнгил айниши, палағда тухум ҳидли кекириш асоратсиз яра касаллигида кам учрайди. Мазкур симптомлар давомли спазм ва пилорусни ёки ўн икки бармоқ ичак пиёзчасининг яллигланиш шиши туфайли меъда эвакуатор фаолиятининг бузилишини кўрсатади, ремиссия даврида бу ҳолатнинг сақланиши пилоруснинг чандиқли стенозидан дарак беради.
Иштаҳа яра касаллигида, кўпинча ўн икки бармоқ ичак ярасида, сақланибгина қолмай, гоҳида кучаяди, лекин беморлар огриқ қўрқинчидан таом истеъмолини чегаралайдилар, натижада орюушйдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |