Хазм органларп касалликлари


Download 202.5 Kb.
bet6/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1. Gastritlar

КЛИНИК ҚЎРИНИШИ.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги баъзан белгисиз кузатилади. Хасталикнинг мазкур турида жараён тўсатдан қон қусиш ёки яра тешилиши кўриниши билан ифодаланади. Ўн икки бармок ичак «соқов» ярасида нажас кора-рангда бўлади (таркибида қон мавжудлиги хисобига), кўпинча.
Шикоятлари:
Огриқ - хасталикнинг зўрайиши даврида етакчи белги хисобланади. Огриқ сезгисини вужудга келтирувчи сабаблар қуйидагилар:
1.меъда ва пилорус мускулларининг кискариши;
2.томир девори кисқариши натижасида вужудга келувчи ишемия;
3.яллигланиш жараёни натижасида қоринпарда таъсирланиши;
4. нордон меъда шираси иштирокида яра сатхининг таъсирланиши.
Жойлашиши - яра меъданинг кичик эгрилигида жойлашганда оғрик қориннинг юкори соҳасида (тўш суягининг ханжарсимон ўсимтаси остида), ўн икки бармоқда - ўрта чизиқдан ўнг томонда эпигастрия соҳасида, кардия бўлимида эса ханжарсимон ўсимта орқасида вужудга келади. Лекин огриқнинг атипик жойланишлари ҳам кузатилади (чап қовурга остида,

эссимон ичак соҳасида, белнинг ўнг томонида, ўт пуфаги ўрнида).


Тарқалиши ҳам турлича: яра кичик эгриликда жойлашганда огрик аксарият ўрта чизиқдан ўнг томонда эпигастрия соҳасида, кардия бўлими ярасида - ханжарсимон ўсимта ортида; ўн икки бармок ичакда эса - киндикдан 5-7 см юқорида сезилади. Огриқнинг кучайган даврида тарқалиши кардия бўлими ярасида - юқорига ва чапга, ўн икки бармок пиёзчаси ярасида - ўнг қовурга остида кузатилади.
Таомни қабул қилишга қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  • эрта огриқ - овқатлангандан 0,5-1,5 соат ўтгач,

  • кечки - 2-4 соатдан сўнг;

  • тунги

  • «оч қорин» оғриқлари.

Эрта (барвакт) огриқ кўпинча меъданинг юкори бўлимидаги ярада, кечки-меъданинг антрал қисми ва ўн икки бармоқ ичак ярасида кузатилади.
Кучайиши одатда дагал, шўр, аччиқ, қовурилган таомлар истеъмол қилгандан сўнг ривожланади. Дуоденум ярасида огриқ «оч қоринга» ва тунда содир бўлади, овқат ёки сўда эритмаси истеъмолидан сўнг, қоринга иситқич қўйгач, кусишдан сўнг пасаяди. Перигастрит ва перидуоденитда огрик жисмоний меҳнатда кучаяди.

Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling