Хазм органларп касалликлари


Download 202.5 Kb.
bet5/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1. Gastritlar

ПАТОГЕНЕЗИ. Яра касаллиги ривожланиши механизми асосида «тажовузкор» ва «ҳимоячи» омиллар ўртасидаги физиологик мувозанатнинг бузилиши ётади.
Тажовузкор омиллар:

  • меъда ширасининг хлорид кислотаси ва пепсин;

  • ўн икки бармоқ ичакдан ўтнинг (дуоденал-гастралгик рефлюкс) ошқозонга тушиши;

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак дисмоторикаси;

  • Неlikobасtег руlоri

  • Гистамин ва серотонин кислотали пептик омил фаоллигини оширади ва мембрана ўтказувчанлигини кучайтиради.


«Ҳимоячи» омиллар:

  • таркибида нейтрал мукополисахаридлар бўлган меъда ва ўн икки бармок; шиллиги;

  • сиало- ва сулфомуцинлар;

  • тўқима регенерацияси;

  • нормал маҳаллий қон айланиши;

  • баъзи бир хазм гормонлари - секретин, гастрон, энтерогастрин меъда яраси ривожланишида «ҳимоячи» омилнинг заифланиши, ўн икки бармок; ярасида эса «тажовузкор» омилнинг кучаймши аҳамиятга эга.

ТАСНИФИ.

  • Клиник-морфологик белгиларига қараб: меъда яра касаллиги ва ўн икки бармоқ яра касаллиги тафовути қилинади.

  • Шикастланишнинг жойлашишига қараб: кардия қисми, меъданинг кичик эгрилиги, меъданинг препилорик бўлими, ўн икки ичак пиёзчасида, пиёзчадан ташқари бўлим (постбулбар) яра касаллиги.

  • Кечиши даврига қараб: зўрайиши, зўрайиш сўниши, ремиссия.

  • Кечиши огирлигига қараб: хатарсиз чўзилувчан (барқарорли), жадаллашувли.

1.Хатарсиз кечишида яра иллати кичик, юза, қайталаниши кам, асоратсиз; консерватив даво бир ой чамасида ифодаланган ижобий самара беради;
2.Чўзилувчан кечишида даволаш самарадорлиги етарли эмас, узок вақт давом этади, бир йил ичида қайталаниши мумкин;
3. Жадалашувли кечишида даволаш натижаси паст, асоратлар ривожланиши мумкин, қайталаниши тез-тез;
4. Асоратлар мавжудлигига қараб: асоратлашган ва асоратлашмаган.



Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling