Хазм органларп касалликлари


Download 202.5 Kb.
bet4/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1. Gastritlar

Профилактикаси: тўгри овқатланиш, овқатланиш гигиенаси қоидаларига пухта амал қилиш: чекиш ва ичкиликка ва бошқа зарарли одатларга қарши курашиш; хроник инфекция учоқларини, хазм органларининг бошқа касалликларини ўз вақтида даволаш, касбкорга тааллуқли зарарли омилларга қарши курашиш.
МЕЪДА ВА ЎН ИККИ БАРМОҚ ИЧАКНИНГ ЯРА КАСАЛЛИГИ
ТАРИФИ. Қайталаниб турувчи ва жадаллашишга мойил касаллик бўлиб, меъда ва ўн икки бармоқ ичакда яра иллати содир бўлиши билан ифодаланади.


ТАРҚАЛИШИ. Балоғатга етган аҳолининг 2-5% яра касаллигига чалинган, кўпинча 25-30 ёшлардаги эркакларда учрайди. Дуоденум яраси меъдага нисбатан 3 марта кўп. Яра касаллиги кўпайишини урбанизация, тартибсиз овқатланиш, ташқи муҳитнинг ифлосланиши ва тўқима гипоксиясининг ривожланиши билан боғлайдилар.


ЭТИОЛОГИЯСИ.

  • Алиментар омил - одатдаги овқатланиш ритмини ўзгариши, ўткир таъсирловчи (қовурилган, аччик, шўр, дудланган) таомларни истеъмол қилиш натижасида шиллик парданинг шикастланиши гастринни кўп микдорда ажралишини вужудга келтиради, бу ҳолат меъда гиперсекрецияси билан кузатилади. Овқат ҳажми ҳам аҳамиятли: кўп микдорда овқатни қабул қилиш натижасида меъданинг механик чўзилиши шира ажралишини кучайтиради.

  • Табак чекишлик яра ривожланишига шароит туғдиради. Никотин меъда қон томирларини торайтиради, шира ажралишини ва меъда моторикасини кучайтиради; меъда ости бези бикарбонат секрециясини камайтириши мумкин, бу ҳолат ўн икки бармок ичакда РН ни пасайтиради, меъда пепсиноген ажралишини кучайтиради.


  • Алкогол - шиллик пардани бевосита таъсирлайди ва меъда шираси ажралишини кучайтиради.

  • Дори-дармонлар. Кўп микдорда аспирин ва бошқа яллигланишга қарши носпецифик моддалар (ЯҚНМ) қабул қилган артритли беморларнинг тахминан 30 фоизида яра вужудга келиши аниқланган.

  • Давомли ёки тез-тез қайталанувчи асаб-руҳий тарангланиш, бош миянинг механик шикастланиши (чайқалиши), нерв системасининг дистрофик ўзгаришлари, бошқа аъзолардан рефлектор таъсир натижасида мия ости ва гипоталамус фаолиятига мия пўстлоғи таъсирининг бузилиши, адашган нерв марказининг барқарор қўзгалиши яра касалликлари ривожланиши сабабларидан бўлиши мумкин.

  • Буйрак усти, мия ортиги (гипофиз) ва жинсий безлар гормонлари бошқаруви механизмларининг бузилиши хасталикнинг вужудга келишида алоҳида ўрин эгаллайди. Глюкокортикоидлар меъда шираси таркибидаги хлорид кислотаси микдорининг кўпайишини ва унинг хазм таъсири кучайишини вужудга келтиради. Баъзи беморларда стероидли гормонларни қўллаш меъда ва ўн икки бармоқда яра ривожланиши натижасида кон кетишни чақиради. Аёлларда, эркакларга нисбатан, яра касалликни кам учраши ту-хумдон гормонининг таъсири билан боглиқ. Эҳтимол, эстерогенлар яра касаллиги ривожланишини тўхтатади. Маълумки, хомиладорлик яра битишига ижобий таъсир кўрса-тади, менопауза эса, яра касаллиги ривожланишига сабабчи бўлади. Хайз кўриш даврида хасталикнинг зўрайиши қонда эстерогенлар миқдорининг камайиши билан боғлик.

  • Ирсий омиллар:

    1. якин кариндршларда хасталикка чалиниш хавф-хатари 10 мартадан ортиқ.

2. О (I) гуруҳ қонли одамларда яра касаллигига дучор бўлиш эҳтимоли 30-40%дан юқори.

  • Инфекция - хеликобактер пилорининг яра чақирувчи (улцероген) штамлари аниқланган. Антрал бўлимнинг шиллиқ пардасида Неlikobасtег руlоri (НР) мавжудлиги меъда яра касаллигида 68-90%, ўн икки бармоқ яра касаллигида 63-100% беморларда аниқланган.




Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling