“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
59
БОШ МИЯ ТУҒМА МАЖРУҲЛИГИ КРАНИОСТЕНОЗ
Акмалов Баходир Ахрор ўғли,
Каримова Муниса Юсуфалиевна,
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Тиббий педагогика ва даволаш иши факультети
2-босқич талабалари
Аннотация: Краниостеноз туғма мажруҳликларининг бир тури бўлиб, бош мия
қутиси суякларининг туташтириб турган битта ёки ҳамма суяк чокларининг вақтидан
илгари суякланишидир. Натижада мийа қутисининг нормал ҳолатидаги тараққиёти
бузилади, калла шакли ўзгаради.
Калит сўзлар: Краниостеноз мажруҳлиги, консерватив усул, жарроҳлик усули, калла
суяги деформацияланиши.
Мавзунинг долзарблиги: Краниостеноз мажруҳлиги мингта туғилган чақалоқ
болалардан биттасида учрайди (зораст). Краниостеноз қиз болаларга нисбатан уғил
болаларда, айниқса эгизак туғилган чақалоқ болаларда кўпроқ учрайди. Краниостеноз бош
мия қутисининг қолган ҳамма туғма мажруҳларига нисбатан 38 фоизини ташкил қилади.
Краниостенознинг пайдо булиш вактига, бош мия суяклари чокларининг суякланиш вақтига
қараб, касалликнинг икки хили фарқданади: а) она қорнида ётган даврида боланинг бош мия
суяклари чокларининг суякланиши; б) чақалоқ болалар туғилгандан кейин мия суяклари
чокларининг суякланиши. Онанинг қорнида ётган даврида бола бош мия суякларининг
ҳамма чоклари суякланган бўлса, туғилган болаларда калланинг шакли ўзгарган ва
айланасининг ўлчови кичкина булади. Бундай чақалоқларда оқибати ноҳуш бўлади. Чақалоқ
болалар туғилганидан кейин бош мия суяклари чок ларининг суякланиш вақтига қараб
калланинг ташки куриниши шакли ўзгаради.
Мақсад: Ўзбекистонда краниостеноз касаллиги билан туғилган ва оғриган чақалоқлар
сонини камайтириш. Бу касалликни олдини олиш ҳамда даволаш чора-тадбирлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |