м
о
o
Э
Э
K
/
,
бу ерда:
Э
о
– мамлакат экспортида товар (тармоқ товарлари йиғиндиси)нинг солиштирма салмоғи;
Э
м
– жаҳон экспортидаги шу турдаги товарларнинг солиштирма салмоғи.
Агар нисбат бирдан катта бўлса, бу тармоқ ѐки товарни халқаро жиҳатдан ихтисослашган
тармоқ ѐки товарларга киритиш мумкин ва аксинча.
Экспорт бўйича квота миллий саноатнинг ташқи бозор учун очиқлик
даражасини
ифодалайди:
ЯИМ
Э
K
э
/
,
бу ерда: Э – экспорт қиймати.
Экспорт буйича квотанинг кўпайиши ҳам мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги
иштирокининг, ҳам маҳсулот рақобатбардошлигининг ўсиб боришидан дарак беради.
Мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келувчи экспорт ҳажми унинг иқтисодиѐтининг
«очиқлиги» даражасини ифодалайди.
Экспорт салоҳияти (экспорт имкониятлари) – бу
мазкур мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўз иқтисодиѐти
манфаатларига путур етказмаган ҳолда жаҳон бозорида сотиши мумкин бўлган қисми.
Товарлар экспорти ва импорти суммаси ташқи савдо айланмаси ѐки ташқи
товар
айланмасини ташкил этади.
Қандайдир мамлакат ишлаб чиқарувчи мамлакатдан товарни
ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга қайта сотиш учун олган тақдирда
реэкспорт рўй беради. Реэкспорт билан реимпорт узвий боғлиқ.
Реимпорт истеъмолчи
мамлакатдан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради.
Экспорт ва импортнинг ҳаракатида ҳам мультипликация самараси мавжуд бўлиб, бу
омилни ҳисобга олиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бу борада таниқли иқтисодчи
олимлардан Ж.Кейнс, Р.Кан, Ф.Махлуп, П.Самуэльсон ва бошқалар ташқи
савдо
мультипликатори тўғрисидаги назарий асосларни яратишда катта ҳисса қўшдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: