Ххv-мавзу


валютасидаги ифодаланишини кўрсатади


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana23.09.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1686308
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27-боб. Жахон бозори

валютасидаги ифодаланишини кўрсатади. 
Валюта курсларига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан қуйидагиларни 
ажратиб курсатиш мумкин: 


- миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси
- миллий истеъмолчиларнинг реал харид қилиш лаѐқати ва мамлакатдаги инфляция 
даражаси; 
- валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати; 
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси; 
- валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва ҳ. к. 
Назарий жиҳатдан валюта курсларининг тебранишини тушунтириш, харид қилиш 
лаѐқатининг паритет (турли мамлакатлар пул бирликлари қийматининг бир-бирига 
нисбати) назарияси ѐрдамида берилади. Бу назарияга кўра, курслар нисбатларини аниқлаш 
учун икки мамлакат истеъмолчилик товарлари «савати» нархларини таққослаш талаб 
қилинади. Масалан, агар Ўзбекистонда бундай «сават», айтайлик 90 минг сўм, АҚШда эса 
100 доллар турса, 90 мингни юзга бўлиб, 1 долларнинг нархини ҳосил қиламиз, бу 900 сўмга 
тенг. Агар бошқа шароитлар ўзгармагани ҳолда мамлакатимиздаги товарларнинг нархи 
ошса, долларнинг сўмга нисбатан алмашув курси ҳам ошади. Бундай боғлиқликни қуйидаги 
формула орқали ифодалаш мумкин: 
i
i
P
P
r
ёки
P
r
P
/




бу ерда: P – мамлакатимиздаги нархлар даражаси; 
P

– хорижий мамлакатдаги нархлар даражаси; 
r – валюта курси ѐки хорижий валютанинг миллий валютадаги нархи. 
Ўзбекистон Марказий банки мавсумий тебранишларни камайтириш ва олтин-валюта 
заҳираларини кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан валюта курси режимини 
қўллаб келмоқда. 2004 йил мобайнида валюта сиѐсатининг асосий эътибори айирбошлаш 
курсининг барқарорлигини таъминлашга ва конвертация қилинган сўмнинг жорий 
тўловларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларини бажаришга қаратилди. 2004 йил 
натижаларига кўра миллий валютанинг реал айирбошлаш курсининг пасайиши кузатилди. 
АҚШ долларига нисбатан 9,6%, Еврога нисбатан – 4,8%га, Россия рублига нисбатан – 
19,6%га пасайди. Бу миллий валюта сўмнинг мамлакатнинг асосий ташқи иқтисодий 
хамкорлари валютасига нисбатан пасайиши маҳаллий товарларнинг жаҳон бозорида нарх 
рақобатбардошлигини таъминлайди. 
Агар Ўзбекистонда муомаладаги пул массасининг кўпайиши оқибатида, товарлар нархи 
икки марта ошса ва барча шароитлар тенг бўлганда долларнинг сўмга айирбошлаш курси 
икки марта ошади. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling