Ххv-мавзу


-§. Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana23.09.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1686308
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27-боб. Жахон бозори

5-§. Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг 
ривожланиши 
Халқаро валюта муносабатлари ўта беқарор, ноаниқ ва тез ўзгарувчи жараѐн бўлиб, уни 
ҳар бир мамлакат ҳукуматлари билан бир қаторда валюта-молия соҳасидаги давлатлараро 
ташкилотлар ҳам тартибга солишга ҳаракат қиладилар. Бундай ташкилотлар қаторига 
Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро тараққиѐт ва тикланиш банки (ХТТБ), Иқтисодий 
ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА) 
кабиларни киритиш мумкин. 
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ўзига аъзо мамлакатларнинг валюта курси ва тўлов 
балансларини тартибга солади, уларнинг валюта-молиявий муаммоларини ҳал этиш 
мақсадида кредитлар ажратади, ривожланаѐтган мамлакатларнинг кўп томонлама тўловлари 
тизимини ва ташқи қарзларини назорат қилади.
Қатъий валюта курслари амал қилган даврда ХВФнинг асосий фаолияти валюта 
нисбатларини ушлаб туриш, валюта курсларига асоссиз равишда таъсир кўрсатишнинг 
олдини олишга қаратилган эди. Сузиб юрувчи, эркин валюта курсларига ўтилиши билан бу 
фаолият йўналиши ўзгариб, 1978 йили ХВФнинг Низоми қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, 
валютани давлатлараро тартиблашнинг асоси сифатида ХВФ назорат функцияларини 


кучайтириш, баланслаштирилмаган халқаро ҳисоблашувлар ҳамда асоссиз курс нисбатларига 
таъсир ўтказиш дастакларини кенгайтириш кўзда тутилди. 
ХВФ мамлакатларнинг тўлов балансларини ва ташқи қарзларни тартибга солиш 
мақсадида кредитлар ажратади. Бунда қарз олувчи мамлакат ўзининг иқтисодий сиѐсатида 
ХВФнинг тавсиясига биноан ўзгартиришлар киритиши талаб этилади. 1 йилдан 3 йилгача 
бўлган муддатдаги молиявий-иқтисодий барқарорлаштириш дастури кўринишидаги бундай 
ўзгаришлар фонд билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва бунга мамлакатнинг тўловга 
лаѐқатлиги тўғрисидаги ўзига хос халқаро гувоҳнома сифатида қаралади.
1970 йилдан бошлаб ХВФ халқаро тўлов ва заҳира воситалари – қарз олишнинг 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling