Ххv-мавзу


Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana23.09.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1686308
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
27-боб. Жахон бозори

Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, 
корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган қисми. 
Импортга тўловлар экспортдан олинган даромаддан ортиқча бўлса, бу мамлакатнинг 
жорий операциялар бўйича баланси тақчиллигини билдиради. Бу тақчиллик чет эл қарзлари 
ѐрдамида, ѐки активларнинг бир қисмини чет элликларга сотиш йўли билан 
молиялаштирилади ва бу капитал ҳаракати ҳисобида акс этади. 
Экспортдан олинадиган даромад импортга сарфлардан ортиқ бўлса жорий операциялар 
ҳисоби ижобий қолдиққа эга бўлади. 
Капитал ҳаракати ҳисобида активлар билан амалга ошириладиган барча халқаро 
битимлар ўз ифодасини топади. Булар чет элликларга акциялар, облигациялар, кўчмас мулк 
ва ҳ.к. сотишдан олинадиган даромадлар ҳамда чет элдан активлар сотиб олиш натижасида 
вужудга келадиган сарф харажатлар. 
Капитал ҳаракати 
баланси 

Активлар сотишдан 
тушумлар 
_
Четдан активлар сотиб 
олишга сарфлар 


Чет эл активларини сотиш чет эл валюталари заҳираларини кўпайтиради, уларни сотиб 
олиш эса камайтиради. Капитал ҳаракати ҳисоби ҳам тақчилликка ва ижобий қолдиққа эга 
бўлади. 
Тўлов балансининг тақчиллиги Марказий банк (МБ) расмий заҳираларини қисқартириш 
ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Расмий заҳираларнинг асосийлари қуйидагилар: 
- чет эл валюталари
- олтин; 
- мамлакатнинг ХВФдаги кредит улуши
- қарз олишнинг махсус ҳуқуқи (SDR) ва ҳ.к. 
Баланс тақчиллиги расмий заҳиралар ҳисобига молиялаштирилганда, ички бозорда чет 
эл валюталари таклифи ортади, миллий валюталар таклифи эса нисбатан камаяди ва унинг 
айирбошлаш курси нисбатан ўсиб миллий иқтисодиѐтга инқирозли таъсир кўрсатади. 
Аксинча, тўлов балансининг актив қолдиғи Марказий банк расмий валюта 
эҳтиѐжларининг ўсиши билан бирга борганда ички бозорда чет эл валюталари таклифини 
камайтиради, миллий валюта таклифи эса нисбатан ортади ва унинг айирбошлаш курси 
пасайиб, иқтисодиѐтга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. 
Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг бундай сотилиши ва сотиб олиниши 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling