махсус ҳуқуқлари (СДР)ни чиқара бошлади. СДР нақд пул кўринишида бўлмай, фақат ХВФ
махсус ҳисобварақларида кредит ѐзувлари кўринишида амал қилади ва фондга аъзо
мамлакатларнинг Марказий банклари ўртасидаги ҳисоблашувларда фойдаланилади.
Европа валюта тизими 1979 йилда Европа иқтисодий ҳамжамиятига кирувчи
давлатлар томонидан валюта курсларини барқарорлаштириш мақсадида ташкил этилиб, бу
давлатлар ўртасидаги тўлов жараѐнларида амал қилувчи Европа валюта бирлиги ЭКЮ
муомалага киритилди.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи (ИВИ) Европа валюта тизими амал қилиши
натижасида ташкил этилиб, у куйидагиларни тақозо этади:
- молия бозорларининг тўлиқ интеграциялашуви;
- капиталлар ҳаракатининг тўлиқ эркинлашуви;
- барча валюталарнинг тўлиқ конвертациясини таъминлаш ва пировардида миллий
валюталарни ягона валюта билан алмаштириш.
Халқаро тикланиш ва тараққиѐт банкининг (ХТТБ) ҳам фаолияти халқаро валюта-
молиявий муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган бўлиб, у ўзининг иккита
филиали – Халқаро молиявий корпорация (ХМК) ҳамда Халқаро ривожланиш ассоциацияси
(ХРА) билан биргаликда Жаҳон банки таркибига киради.
ХВФнинг аъзоси бўлган мамлакатлар ХТТБнинг аъзоси бўла олади. ХТТБ томонидан
тақдим этиладиган қарзларнинг асосий қисми қарз олувчи мамлакатларнинг иқтисодиѐтини
таркибий қайта қуриш имконини берувчи лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга
йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ҳисобланади.
Халқаро молиявий корпорация (ХМК)нинг фаолияти устун равишда ривожланаѐтган
мамлакатларнинг хусусий секторини молиялаштиришга йўналтирилади.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)нинг асосий фаолияти эса кўпроқ қолоқ
мамлакатларга имтиѐзли ѐки фоизсиз кредитлар ажратишга қаратилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) таркибига барча саноат
жиҳатидан ривожланган мамлакатлар киради. ИҲРТ унга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий
ривожланишидаги тенденцияларни, иқтисодиѐт соҳасидаги ички ҳатти-ҳаракатларнинг
бошқа мамлакатлар тўлов балансига таъсирини аниқлашга қаратилган. ИҲРТ томонидан
ишлаб чиқилган башорат кўрсаткичлари асосида, жаҳон хўжалиги ривожланиш
тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, миллий иқтисодиѐтларнинг ўзаро мослашувига имкон
яратувчи макроиқтисодий сиѐсатни олиб бориш бўйича тавсиялар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |