Хизматлар экспорти товарлар экспортидан фарқ қилади. Чет эллик истеъмолчиларга
хизмат кўрсатиш, чет эл валюталарини олиш билан боғлиқ бўлиб, у миллий чегарада амалга
оширилади (масалан, чет эл компанияси вакилларига почта, телеграф хизмати кўрсатиш, чет
эл фуқароларига сайѐҳлик хизмати кўрсатиш ва ҳ.к.).
Капитал экспорт қилиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Капитал экспорти
кредит бериш ѐки чет эл корхоналари акцияларига мақсадли қўйилмалар каби шаклларда
амалга оширилиб, капитал чиқарилган вақтда экспорт қилувчи мамлакатдан маблағлар
оқимини тақозо қилади ва шу орқали тасарруфида бўлган ресурслар ҳажмини қисқартиради.
Бошқа томондан, капитал экспорти чет давлатларнинг мазкур мамлакатдан бўлган қарзларини
кўпайтиради. У жаҳон бозорига товарларнинг кейинги экспорти учун қулай шароит яратади ва
чет эл валютасида фоиз ѐки дивиденд шаклида барқарор даромад олиш омили ҳисобланади.
Кўплаб мамлакатлар, чекланган ресурс базасига ва тор ички бозорга эга бўлиб,
ўзларининг ички истеъмоли учун зарур бўлган барча товарларни етарли самарадорлик билан
ишлаб чиқариш ҳолатида бўлмайди. Бундай мамлакатлар учун импорт керакли товарларни
олишнинг асосий йўли ҳисобланади.
Импорт экспортдан фарқ қилиб чет эллик мижозлардан товарлар (хизматлар) сотиб
олиб, уларни мамлакатга келтиришни билдиради. Бунда мамлакат ичида ишлаб чиқариш
харажатлари ташқаридан сотиб олинган чоғдаги харажатларидан юқори бўлган маҳсулотлар
импорт қилинади. Ташқи савдо самарадорлигини ҳисоблашда мазкур мамлакат томонидан
импорт қилиш ҳисобига муайян товарларга бўлган ўз эҳтиѐжининг тезлик билан қондирилиши
ҳамда бундай товарларни мамлакат ичида ишлаб чиқарилган чоғда сарфланиши лозим бўлган
ресурсларнинг тежалиши натижасида олинувчи иқтисодий наф эътиборга олинади.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалардаги иштирокини ифодаловчи бир қатор
кўрсаткичлар ҳам мавжуд. Масалан, тармоқ ишлаб чиқаришининг халқаро ихтисослашуви
даражаси кўрсаткичлари сифатида таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти
Do'stlaringiz bilan baham: |