Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E
Download 0.65 Mb.
|
Xojiyev Abdumo\'min
Вазифалар:бўлажак ўқитувчиларга мавжуд интеллектуал мулкни илмий-услубий жиҳатдан асослашни ўргатиш; бўлажак ўқитувчиларга умуминсоний ва илмий қад- риятларнинг шаклланганлик даражасини илмий-услубий жиҳатдан аниқлашни ўргатиш; бўлажак ўқитувчиларга интеллектуал мулкнинг амалий жиҳатларини ва ижодий фаолият натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни ўргатиш; бўлажак ўқитувчиларга интеллектуал мулкнинг шакл- ланганлигини баҳолаш мезонини ишлаб чиқишни ўргатиш. Қайд этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш давомида албатта, уларга мос таълим мазмунини шакллантириб боришга тўғри келади ва табиийки, уларга мос билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва қамрови белгилаб олинади. Биз ўша даврга тегишли билим ва малакаларни қуйидагидек қилиб белгилаб чиқдик: бу даврда диёримиз илм-фани бутун дунёга маьлум ва машҳур бўлди. Алоҳида ҳаттотлар тайёрланди. Илм аҳлига кенг имкониятлар яратилди. Оммавий таълимга эътибор кучайти- рилди. Уларда дунёвий ва диний илмларга баб-баравар эътибор кучайтирилди ва бу соҳалардаги билимларни эгаллаш асосий эътиборда бўлди; бу даврда ҳам таълим олувчиларда саводхонлик асосла- рини эгаллашга ва ҳисоблаш тафаккурига тегишли кўник- маларни шакллантириш ҳам алоҳида эътиборда бўлган. Инсон яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжлар ўрганилган. Меҳнат қуролларидан фойдалана олишлик ва уларда ақлий, айниқса, ҳисоблашлар бўйича фаолият юритишда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда содда конструкторлик ишларини бажариш назарда тутилган; бу даврдаги обсерваториядаги тадқиқот ишларида чекли сондаги рақамлар устида амаллар бажаришни амалга ошира олишлик муҳим ҳисобланган. Содда комбинаторика масалала- рини еча олишликлар орқали малакали мутахассислар тайёр- лаш йўлга қўйилган, тушунчаларни таърифлаш усулларини фикрлай олишликларга малака даражасидаги талаблар қўйилган ва уларда фикрлар устидаги логик амалларни ҳам бажара олишлик талаби қўйилган, шунингдек, тўғри ва нотўғри мулоҳазаларни аниқлай олишликларига ҳам алоҳида талаблар қўйилган. “Cўнгги Уйғониш даври”нинг ўзига хослиги унга мос цивилизацион педагогик тизимнинг интеллектуаллик дара- жасига ижобий таъсир кўрсата олди. Биз уларни қуйидагича изоҳладик: бу даврда илм-фаннинг амалий жиҳатларини тасаввур қила олишликка эътибор қаратилди. Бозор, сотувчи ва харидор тушунчасини билишлар ҳам ўша давр таълим мазмунига киритилди. Шунингдек, уларда ахлоқ ва кийиниш меъёрларини билиш ҳам талаб қилинган. Қоғознинг инсон фаолиятидаги аҳамиятини билиш ва у билан ишлаш омилларига муайян талаблар қўйилган. Миллий урф-одатларни фарқлай олишликни билиш талаб этилган. Демак, бу даврдаги интеллектуаллик даража интеллектуал мулкнинг амалий аҳамияти билан чамбарчас боғланиб кетган, яъни “илм-фан-таълим-амaлиёт” тизимига ўша даврдаёқ катта эътибор берилган. Бу цивилизацион педагогик босқичда ҳам илмий қад- риятларга эътибор берилган ва улар қуйидаги кўринишларда учрайди: бу даврда илмий қадриятлар ва улардан келиб чиқадики, маънавий ҳамда моддий қадриятларга эътибор кучли бўлган. Ўша давр жамияти тараққиётига мос илмий қадриятлар туфайли келиб чиқадиган таълимий қадриятларга мунтазам равишда эътибор берилиб келинган. Ушбу тизимнинг цивилизацион ривожланишига “Илк Уйғониш даври ”нинг илмий мероси муҳим дидактик босқич бўлиб ҳисобланган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling