Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet16/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Вазифалар:


  • Бўлажак ўқитувчиларнинг илмий қадриятлар бораси- даги цивилизациясига асос солиш ва бунда улардан ушбу жараёнларга қатнашувчиларни топиш;

  • Бўлажак ўқитувчиларга интеллект инсон ақлий-ижодий меҳнати маҳсули эканлигини англатиш ва улар онгига интеллект илмий қадриятларни ривожлантирувчи асослар эканли- гини сингдириш

  • Инсондаги интеллектуал мулкнинг ташкил этувчилари ва улар орасидаги боғланишларнинг бўлажак ўқитувчилар илмий дунёқарашини кенгайтиришда фойдаланишга шарт- шароит яратиш.

“Илк Уйғониш даври”га мос цивилизацион педагогик тизимда таълимга оид билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талаблар қуйидагича бўлган:

  • бу даврда тушунча ва атамаларга таърифлар берила бошланган ҳамда улардан ҳар хил объектларни харектерлашда фойдаланилган. Улар асосида ҳар хил объектлар ва улар ора- сидаги фарқ ҳамда умумийликларни таҳлилий ўрганишга эришилган. Сон тушунчаси ҳар хил ёндашувлар ва улар ора- сидаги амаллар ҳамда мантиқий фикрлар тўғрисида маъ- лумотлар берилган. Муносабат тушунчаси ва уларга мос алго- ритмлар турли усуллар (турли фанларга оид, турли соҳаларга оид) ҳал этилган. Бу даврда ҳисоблашларнинг ҳар хил усуллари истеъмолга киритилган. Синаш тушунчасига асос солинган. Тадқиқот ишларини амалга оширишда гуруҳлаштириш ва ўрин алмаштиришларга оид тадқиқотларга асос солинган ва улардан тажрибавий тадқиқот ишларини олиб боришда кенг фойда- ланиш йўллари илмий жиҳатдан асосланган;

  • табий-илмий фанлар асослари бўйича эгалланган билимлар умумлаштирилган. Миқдорлар ва ўлчовлар тўғрисидаги билимларни кўникмаларга айлантиришларга ҳаракат қилинган. Тадқиқот ишларида маълумотларни тўплаш, йиғиш ва улар устида амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар алгоритмлаштирилган, шунингдек, бу даврда миқдорлар тушунчасини шакллантириш ва уларни ўлчаш кўникмаларини ҳосил қилиш учун таълим олувчиларнинг бир қатор умумий тушунчаларни билишлари ва ўзлаштиришлари талаб қилинган;

  • ўша давр таълимига содда комбинаторикага оид маса- лаларни ҳал этиш кўникмаларни малакага айлантириш ва уларнинг ҳаётийлигини кўрсата олишлик талаби қўйилди. Бу даврда илм-фан ютуқларидан ўша даврга мос ҳаётий муам-

моларни ҳал этишда ҳам фойдаланишга киришила бошланди. Хусусан, математика фани ютуқларидан мерос тақсимот ишларида фойдаланишларни фикиримиз тасдиғи сифатида қайд этиш мумкин. Тўғри ва нотўғри мулоҳазаларни фарқлай олиш- ликлар ҳам ўша давр таълим мазмунига қўйилган талаблардан бири бўлган. Шундай асосларда Она диёримизда турли фанлар асослари яратилди ва улар натижалари дунё бўйича тарқала бошланди.
Бу қайд этилганлардан кўриниб турибдики, бу цивилизацион педагогик тизимнинг интеллектуаллик даражаси олдинги даврлардан кескин фарқ қилган. Уни қуйидагича ифодалаймиз: тарихдан бизга маълумки, бу даврда таълимга эътибор оммавий тус ола бошлаган. Мадрасалар ташкил этила бошлаганлиги туфайли ҳам ўша даврнинг интеллектуал салоҳияти жамият тараққиётига мос равишда таркиб топа бошлаган. Хусусан, табиий-илмий фанлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда диний фанлар соҳаларида алоҳида-алоҳида мустақил йўналиш- лар пайдо бўла бошлаган. Уларда таълим олувчиларнинг дунёқа- рашини кенгайтиришда илм-фаннинг роли ва ўрнига алоҳида эътибор берилган, шунингдек, илмий дунёқарашиннг атроф- борлиқни ўрганишдаги ўрни асосланган. Бунга асос учун барча фан йўналишидаги бошланғич тушунчалар, атамалар, қонун- қоидалар ва тамойил ҳамда мезонлар тайёрланган ва улар ўша давр интеллектуал мулкининг мустаҳкам дидактик асос бўлди.
Демак, бу даврнинг ҳам ўзига хос интеллектуаллик да- ражаси бўлган. Табийки, бундай ҳолатлар ўша давр илм-фани мазмунига интеграцияланадиган илмий қадриятларга боғлиқ бўлган. Ўша даврда илмий қадриятларга бериладиган эъти- борни қуйидагича ифодалашни лозим топдик: илм-фан ривожи даражасига қараб қаралаётган фанлар бўйича тушунчалар (категориялар), атамалар, терминлар ва шу каби фанлар мазмунларига киритила бошладилар. Булар орқали шакл- лантириладиган илмий қадриятлардан истеъмолда фойдала- нишга кенг имкониятлар яратила бошланди. Фанлар ва улар ютуқларидан ҳаётий эҳтиёжларни қондиришларга ўтила бошланди. Қомусий олимлар ижоди намуналари Ер юзи бўйича
маълум ва машҳур бўла бошлади. Хусусан, улуғ математик олим-донишманд Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий томонидан
«0» (ноль) сонининг ихтиро қилиниши (бу билан у ихтирочи олим бўлди) сонлар назариясида буюк инқилоб бўлди (бу орқали у таълимотчи олим бўлди). Бу олимнинг ноль сонини ихтиро қилиши негизида позицион сонлар тизими шакллантирилди (бу билан олим қашфиётчи ҳам бўлди). У Европа математикаси, араб рақамлари ва ҳинд рақамлари негизида математика фанини (“Алжабр ва ал-Муқобала” асари орқали) бир тизимга келтирди. Фандаги алгоритм термини ҳам ватандошимиз улуғ математика, қомусий олим Муҳаммад ал- Хоразмий номидан олинган. Бу даврга келиб математика фани кишилик жамиятига ва давлат бошқарувига кенг кириб борди. Бу билан илмий қадриятларнинг тезлик билан маънавий қадриятларга ва ўқитишда эса таълимий қадриятларга айланишига мустаҳкам пайдевор яратилади.

  1. Сўнгги Уйғониш даври”га цивилизацион педагогик тизим. Тариҳдан бизга маълумки, бу даврнинг мазмун-мо- ҳиятини Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм- маърифатни ташкил этади. Бу ХIV асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб ХVI асрнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр фанда Марказий Осиёнинг маънавий юксали- шидаги, яъни цивилизациясида “Сўнгги Уйғониш даври” деб ҳам аталади. Бу диёримизнинг тарихий ривожланишидаги маънавий юксаклик сари ҳаракатларида катта из қолдирган давр бўлди, яъни илм-фан дунёга машҳур ва маълум бўлди. Дунё бўйича илм-фандан муҳим манбалар диёримизга келтирилади, салоҳиятли олиму-уломолар юртимизга таклиф қилинди. Айниқса, илм аҳли эъзозда бўлди, оммавий таълимга эътибор кучайтирилди ва улар давлат сиёсати даражасигача кўтарилди. “Бу борада бобомиз, адолатли давлат арбоби Алишер Навоий бобомизнинг хизматлари буюкдир. Айниқса ул зотнинг

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling