Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E
Download 0.65 Mb.
|
Xojiyev Abdumo\'min
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илк ўйғониш даври”га мос цивилизацион педа- гогик тизим.
- Илк Уйғониш даври”
Милоднинг бошида I-VIII асларидаги даврга мос цивилизацион педагогик тизим. Бу даврга мос мазмун- моҳиятга алоҳида қайд этиш мумкинки, бунда цивилизацион жараён жамият тарақиётида ҳам яққол сезила бошлади, яъни бу даврларда илм-фан ривожи янги босқичга кўтарилди. Бу пайтда олдинги даврлардаги таълим мазмуни жамият тараққиётига мос ўзгариб такомиллашиб борди. Аввалги даврдаги Юнон мутаффакирларининг асарларини ҳам ўрганишга асосланган саводхонликни эгаллаш лозим бўлган бўлса, бу даврга келиб
араб алифбосини ва рақамларини ҳамда улар ёрдамида бажариладиган амалларни ўргатиши талаб этилди. Чунки, бу даврга келиб Афлотун, Арасту, Суқрот, Буқрот, Жолинус, Иқлидус, Птолемей, Герадод ва бошқалар асарлари олиб келиниб, уларни араб тилига таржима қилиниб, ерли халқни бой маънавий меросдан баҳраманд қилинган. Бу босқичга мос мақсад ва вазифаларни қуйидагича ифодалаб олдик: Мақсад: бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал меросга оид ақлий фаолият натижаларидан фойдаланиш механизимини яратишга ўргатиш. Вазифалар:Бўлажак ўқитувчилар онгида интеллектуал меросни таркиб топтиришда ақлий фаолият натижаларининг роли ва ўрни ҳақидаги тасаввурларни пайдо қилиш; бўлажак ўқитувчиларга ақл, ёзув, китоб, фан, илм, билим кабилар интеллектуал мероснинг пайдо бўлишида асосий омиллар ва дидактик асослар эканлигини тушунтириш; интеллектуал меросни таркиб топтириш жараёнидаги ақлий фаолият категорияларининг бир-бирига алоқадорлиги қонуниятларини бўлажак ўқитувчилар онгига сингдириш. Мазкур босқичга мос билим, кўникма ва малакалар қуйидагилардан иборат: олдинги даврларда юнон мутафаккирларининг асарла- рини ҳам ўрганишга асосланган саводхонликни эгаллаш лозим бўлган бўлса, бу даврга келиб араб алифбоси ва рақамларини ҳам ўрганиш таълим мазмунига қўшилди. Бу даврда интегратив характердаги билимларни ҳосил қилиш борасидаги таълим жараёнини ҳам амалга ошириш бошланди; бу даврда таълим олувчиларнинг ўқишга ва ўрганишга бўлган кўникмаларини шакллантириш, уларнинг саводхон- ликни эгаллашига эришилган. Жамиятнинг талаб ва эҳтиёжла- рини оддий хат ёзиб беришдан тортиб кейингиларини ҳал қилишгача бўлган тасаввурларни шакллантириш ўша давр таълим мазмунининг асосий таркибий қисми бўлган, озиқ- овқат, кийим-кечак, ёруғлик, иссиқлик, сув ва ҳавонинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини онгли равишда билишга эътибор берилган. Шунингдек, ўша давр таълим мазмунига инсон- ларнинг бир-бири билан бўлган муносабатлари ҳаётий эҳтиёж эканлиги ҳақидаги маълумотлар сингдирилган. Бу даврнинг аҳамиятли томонларидан яна бири, таълим олувчиларга уларнинг ўз туғилган жойи ва улкаси ҳакидаги маълумотларга ҳам эътибор кучли берилган; бу даврда таълим олувчиларни мантиқий таффаккур қилишга ўргатилган, ақлий ривожланишни ва дунёқарашни, ўз-ўзини англашни, интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, маросим, анъана, урф- одатларимиз асосида тарбиялаш амалга оширилган ва уларга риоя қилиш малакаларини эгаллашга ҳаракат қилинган. Қаралаётган цивилизацион педагогик тизимнинг интел- лектуаллик даражаси ҳам даврга мос ҳолда сезиларли ўзгаришларга эга бўлган. Биз уларни қуйидагича ифодалашни лозим топдик: таълим олувчилардаги билим, кўникма ва малакаларни ҳаёт учун ва таълимнинг кейинги босқичи учун ўзлаштириши лозим бўлган билимларнинг аҳамиятлилигини ошириш орқали уларнинг билиш фаолиятига қизиқишини мунтазам равишда ошириб боришга эришилган. Ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, кузатиш ва меҳнат малакаларини ҳосил қилиш ўша давр таълимининг интеллектуаллик даражасини белгилаган. Бу даврда ҳам табиийки, интеллектуал меросга, яъни илмий қадриятларга эътибор сезиларли даражада ўсган. Бунга сабаб ўша давр таълими билимларини ўзлаштириш эҳтиёжини ташкил қила олган. Шунингдек, бу даврда умум- инсоний қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилат- ларни ва меҳнат кўникмаларини шакллантиришимиз атроф- муҳитга онгли муносабатда бўлишлик кўникма ва малака- ларини шакллантиришга эришилган. “Илк ўйғониш даври”га мос цивилизацион педа- гогик тизим. Бу даврга хос цивилизацион жараён мазмун- моҳияти олдинги даврлардаги мазмун-моҳиятлардан тубдан фарқ қилади, яъни бу даврда ватанимиз энг ривожланган ўлкага айланган эди. Шу сабабли ҳам бу даврни Марказий Осиёдаги цивилизацион жараёнларнинг “Илк Уйғониш даври” деб аталади. Бу даврнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, бу даврда дунёвий ва диний билимларга баб-баробар эътибор қаратилди, маърифатга интилиш ва жамоани эзгу-ниятларга йўналтириш бунёдкорликни тараннум қилиш инсонларнинг асосий бурчи деб қаралди ва илм-фан тармоқлари ривожига давлат тараққиётининг асоси деб беришга қуйидаги манба аҳамиятлидир: “Тарихий манбаларга қараганда Ўзбекистон ҳудудида ўрта махсус ва олий таълим масканлари-дастлабки мадрасалар пайдо бўлган. Х асрдан бошлаб, бу ерда миллий, анъанавий таълим тизимининг шаклланиш жараёни якунланган ва мазкур тизим шўро томонидан зўрлик билан тугатилган, лекин бошқача мак- таб-маориф тизим ўрнатилганга қадар ўша йўналиш таркиби ўзгаришларсиз сақланиб қолган. Ўзбек анъанавий таълим тизими таркиби қуйидаги таълим шаклларини ўз ичига олган: а) анъанавий бошланғич мактаблар; б) ўрта махсус ва олий ўқув юртлари-мадрасалар; в) хусусий ўқув масканлари; г) ихтисослаштирилган махсус таълим масканлари; д) мустақил таълим [12]. Демак, бу даврда ҳам таълим жамият ривожига мос ўзининг мазмун-моҳиятига эга бўлган ва энг асосийси бу даврда таълимга эътибор ўша даврдаги давлат бошлиқлари ҳам эътибор қаратган. Қайд этилган мазмун-моҳиятнинг ўзига хос мақсад ва вазифалар бўлиши табиий. Буларни биз қуйдагича ифодаладик Мақсад: бўлажак ўқитувчилар онгига интеллект ва интел- лектуал мулк тўғрисидаги мукаммал билишларни сингдириш. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling