Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E
Download 0.65 Mb.
|
Xojiyev Abdumo\'min
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касбий билимдонлик
- Ижтимоий билимдонлик
- Бу билимдонликларга
Методик жиҳатдан билимдонлик – бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг таълим-тарбия жараёнида шахсга ва гуруҳга ўзининг ижобий таъсирини ўтказа олиш, таълимнинг илғор технологиялари, шакллари, воситалари ва усулларидан ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликни қўлга киритган ҳолда фойдалана олиш қобилиятлари мажмуаси.
Касбий билимдонлик – бу ўқув дастури йўналишида илмий асосланган билимга эгалиги, услубий асосланган амалий фаолият кўрсата олиш қобилиятига, мавжуд фаолият даврида учраган муаммолар ечимини мустақил равишда топишнинг оптимал вариантларини эгаллай олганлик қобилиятлари мажмуидир. Ижтимоий билимдонлик – бу энг аввало, обрў-эътибор, яъни бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ижтимоий жиҳатдан етуглиги, шахсий тажриба ва кузатишлар асосида ўз мустақил фикрларни шакллантира олиш, бошқа шахсларга таъсир кўрсата олишлиги, шахслараро ва якка шахс билан гуруҳ орасидаги муҳитларни яхшилай олиш каби қобилиятлар мажмуасидир. Бу билимдонликларга эга бўлиш учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси илмий изланишларни қуйидаги кўринишлар ва турлари ҳақидаги чуқур билимга эга бўлиши керак: касбий тайёргарлик даврида олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия жараёнида иштирок этишда бажарган рефарат ёзиш иши, курс иши ва малакавий битирув ишлари узлуксиз тадқиқот иши эканлиги ҳақида; услубий, илмий-услубий, илмий-оммабоп жараёнларга ўз илмий изланишлари бўйича чиқиб туришни чуқур ҳис қила билиш ҳақида; илмий-дидактик, ижтимоий-сиёсий, илмий-методик, умумдавлат миқёсидаги тажриба-синов ишларини уюиштириш ва ташкиллаштиришда фаол иштирокчи бўлиш ҳамда улар тўғрисида таҳлилий ҳисобатлар ёзиши ҳақида; ўқув адабиётлари турлари ва шакллари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ҳамда дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, дидактик мажмуалар ва шу кабиларни тайёрлашда фаол иштирок этиш лозимлигини ҳис қилиш ҳақида; турли педагогик-психологик тадқиқотларда иштирок этиш ва буни изланувчанлик фаолиятининг ажралмас қисми эканлигини чуқур ҳис қилиш ҳақида; ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича илмий маъруза, тезис, реферат, илмий-таҳлилий ҳисобат, услубий қўлланма ва тавсиянома, монография ва диссертация тайёрлашларни ўзининг илмий салоҳияти белгиси деб билиш ҳақида; фан ва технологияларни ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга оид танловларда қатнашиш ҳақида; ўзида тўпланган интеллектуал салоҳиятдан бошқалар, яъни унинг орқасидан эргашиб келаётган ёшларни баҳраманд этиш ва шу асосда ижодкорларнинг сонини кўпайтириш ҳамда педагогик тадқиқотларни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришни ўзининг муқаддас бурчи эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилиш ҳақида ва шу кабилар. Бу қайд этилганларга асосланиб айтиш мумкин, цивилизацион педагогик тизим негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда албатта дидактик асослар керак бўлади. Бундай дидактик асосларни шакллантириш қуйидаги манбалардан фойдаландик: “Авесто” даги “Эзгу ўй “Қуръони карим”, “Ҳадиси Шариф”даги манбалар бўйича ёшлар онгига маънавий-руҳий покликнинг мезонлари ва тамойилларини сингдириш; Абу Наср Фаробийнинг фозил одамлар ҳақидаги таълимоти асосида таълим-тарбия бериш; Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синоларнинг педагогик ва фалсафий қарашлари асосида таълим-тарбия бериш; Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакий асарларида тасвирланган бенуқсон инсонлар ҳақидаги таълимотлари ҳақида таълим-тарбия бериш; Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Машраб, Имом Бухорий, Термизий, Марғиноний, Мотрудий, Сўфи Оллаёр ва бошқаларнинг комил инсон ҳақидаги таълимотлари асосида таълим-тарбия бериш; Амир Темур “Тузуклари” ва Қозизода Румийининг “Ҳукмдорга ўгитлар” таълимотлари асосида таълим-тарбия бериш; Алишер Навоийнинг адолатли жамият қуриш ва комил инсон ҳақидаги таълимоти асосида таълим-тарбия бериш; Мирзо Бобурнинг динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва бунёдкорлик ғоялари асосида таълим-тарбия бериш; Ўзбек халқ педагогикаси намоёндаларининг баркамол авлодни шакллантиришга оид таълим ва тарбияси ҳақидаги назариялари асосида таълим-тарбия бериш ва шу кабилар [17]. Демак, замонавий таълим тизими нафақат ўқув режадаги фанларни билишни талаб қилади, балки узлуксиз таълим тизимидаги олий таълим муассасаларида ўрганиладиган мавзу (фан) га мос бошқа маълумотларни ҳам оқилона ўрганиб, улардан “фан-таълим-амалиёт» тизимида самарали фойдаланишни ҳам тақозо қилади. Ана шундагина бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларидаги касбий фаолиятга тайёргарликлари ДТС даги билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талабларга тўла жавоб бера олади ва булар орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини рақобатбардош қилиб тайёрлашни амалга ошириш мумкин. Бундай бўлажак мутахассисларга бемалол ва ишонч билан касбий фаолиятни амалга оширишга тавсия бериш мумкин бўлади. Тадқиқотимизнинг ушбу қисмда таъкидлаш мумкинки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги амалий билимлар, кўникма ва малакалар улар эгаллайдиган назарий билимлардан кам эмас ва албатта, улардан кўзланган мақсад бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали йўлларини яратиш ва жорий этишдан иборатдир. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling