Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


XIX-XX асрлардаги цивилизацион педагогик тизим


Download 0.65 Mb.
bet8/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

XIX-XX асрлардаги цивилизацион педагогик тизим. Бу даврга мос таълим мазмунини Туркистон ҳудудидаги халқларни маънавий-маданий жиҳатдан юксалишига оид маълумотлар ташкил этди. Бу борада янги усул мактаблари очилди, маърифатпарвар, илғор педагоглар бу мактаблар учун дарсликлар ва бошқа ўқув қўлланмалар яратдилар. Бу цивилизацион педагогик тизимнинг нисбатан такомиллашганлигини миллий таълимни юксак чўққиларга олиб чиқишга қодир таълим-тарбия тизимини шакллантирилганлиги билан характерланади. Бу даврда таълим мазмунига нафақат саводхонликни таркиб топтириш, балки умуминсоний қадриятларни улуғлаш, турли фан асосларини эгаллашда билим, кўникма ва баъзи ҳолларда малакаларни эгаллашдек давр билан ҳамнафас талаблар қўйилди.

  • Мустаҳкамлик даврига мос цивилизацион педагогик тизим. Бу даврга мос таълим мазмунини яхлит таълим-тарбия жараёнида иккала ўзаро боғлиқ жуфтлик, яъни билим бериш ва тарбиявий кўникмаларни таълим-тарбиявий ҳамда шаклланган таълим-тарбиявий билимлар ва кўникмалар бўйича фаолият кўрсатишга боғлиқ бўлган изчил маълумотлар ташкил этади. Бундай таълим мазмуни орқали таълим олувчиларга объектив борлиқдаги қонуниятларни таълим олувчилар онгида мустақил таркиб топтириш мумкин. Шу сабабли, таълим олувчиларга билим беришда эгаллаган билимини амалда ишлатишга ўргатиш ҳам керак бўлади. Бу цивилизацион педагогик тизимнинг нисбатан ривожланганлиги бунда маънавий етук, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват баркамол авлодни шакллантиришга қаратилганлиги билан изоҳланади. Бунга сабаб ҳозирда баркамол авлод тарбияси давлат сиёсати даражасигача кўтарилган, ёшларнинг ўзларини намоён қилишлари учун чексиз имкониятлар майдони яратилган.

    Тадқиқотимиз давомида қайд этилган цивилизацион педагогик тизимлар босқичларига мос эгалланиши мумкин бўлган билим, кўникма ва малакаларига қўйилган замонавий талаблар; цивилизацион педагогик тизимларнинг интеллектуаллик даражасини баҳолаш; цивилизацион педагогик тизимларнинг ҳар бир босқичида илмий қадриятларга (таълим мазмунига мос) эътибори ўрганилиб, таҳлил қилиниб, улар илмий-методик жиҳатидан асосланиб чиқилди. Бунинг натижасида келгусида қилинадиган ишлар кўлами ва ҳажми белгиланиб олинди. Уларни биз қуйидаги кетма-кетликда ифодалаб олдик:

    • цивилизацион педагогик тизим негизида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг асосий тамойилларини илмий-методик жиҳатидан асослаш;

    • цивилизацион педагогик тизимларни эътиборга олган ҳолда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашга оид ўқув режасидаги фанлар блоклари орасидаги ўзаро алоқадорликни ўрганиб чиқиш;

    • цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш;

    • цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашга дастурий-дидактик мажмуа ишлаб чиқиш;

    • Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда цивилизацион педагогик тизимлардан фойдаланишнинг амалий-методик таъминотини шакллантириш;

    • Бўлажак ўқитувчиларнинг цивилизацион педагогик тизимлардан фойдаланишга тайёргарлигни баҳолаш мезони ишлаб чиқиш ва шу кабилар

    Булар орқали цивилизацион педагогик тизимларни кенг қамровли, кўпқиррали, мураккаб ва ижодий ташкилий-педагогик фаолият, деган натижага (хулосавий фикрга) келамиз ва унинг ёрдамида таълим-тарбия жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш ҳамда рақобатбардош замонавий ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашни кафолатлаш мумкин бўлади.
    Ҳозирда замонавий таълим жараёнини эскирган услуб ва методлар ёрдамида муваффақиятли амалга ошириб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли ҳозирда цивилизацион педагогик тизимларни яхлит мураккаб динамик жараён сифатида қараб, унинг интерфаол сифатлари, тарбиявий қисмлари, функционал тавсифи ва узвийлиги изчил тадқиқ қилинмоқда.
    Цивилизацион педагогик тизимлар билан иш кўрганда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнларидан маълумотларни тўплаб ва уларни ўқув режасидаги фанлар блоклари (гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар, математика ва табиий-илмий фанлар, умумкасбий фанлар, ихтисослик (мутахассислик) фанлари, қўшимча фанлар блоклари ва амалётлар блоки) бўйича тизимларга ажратиб, улар бўйича маълумотлар базалари тузиб, уларни ахборот кўринишига келтирилиши лозим. Ана шундагина шакллантирилган маълумотлар базаларидан бўлажак ўқитувчилрни тайёрлашда самарали фойдаланиш мумкин бўлади.




      1. Download 0.65 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling