Милоддан олдинги IV-I асрлардаги таълимга асосланган цивилизацион педагогик тизим. Бу тизимдаги таълим мазмунини ерли халқлар ва инсоният маданияти асосидаги таълим-тарбияни олиб боришга мўлжалланган бўлган. Бунга сабаб бу даврда Эрон давлат босқини ва ундан кейин IV асрда Марказий Осиёни Александр Макадониский (Искандар Зулқарнайн) томонидан босиб олинишининг таъсири бор эди. Бу цивилизацион тизимнинг нисбатан ривожланганлиги таълим мазмунига интеграцияланган жараёнлар кириб келган.
Милоднинг бошида I-IV асрлардаги таълимга асосланган цивилизацион педагогик тизим. Бу даврдаги таълим мазмуни олдига араб алифбоси ва рақамларини ҳамда улар билан бажариладиган саъй-ҳаракатларни баён қилувчи маълумотлар билан бойитилган. Бу цивилизацион тизимнинг нисбатан ривожланганлиги ерли халқни дунёвий билимлар билан шуғуланишига имконият яратганлиги билан характерланади.
”Илк Уйғониш даври”га мос цивилизацион педагогик тизим. Бу даврга мос таълим мазмуни Марказий Осиё маданий юксалишига оид маълумотлар негизида шакллантирилган. Бунга сабаб бу даврда (IX-XII асрларда) ватанимиз энг ривожланган ўлкага айланди. Шу сабабли бу даврни Марказий Осиё маданияти юксалишида“Илк Уйғониш даври”деб аталади. Бу цивилизацион педагогик тизимнинг нисбатан ривожланганлиги шунинг билан характерланадики, бунда дунёвий ва диний билимларга баб-баробар эътибор қаратилган, маърифатга интилиш ва жамоани эзгу ниятларга, бунёдкорликка етаклаш инсоннинг асосий бурчи деб қаралди ва илм-фан тармоқлари ривожини мустаҳкам давлатчилик асоси деб ҳис этилди.
”Сўнгги Уйғониш даври”га мос цивилизацион педагогик тизим. Бу даврга мос таълим мазмуни маънавиймаданий соҳада, илм-маърифатли бўлиш соҳасида, фан ривожи орқали илмий билимларни кучайтириш, ахлоқий комолатга ва бахт-саодатли бўлишига эришиш, дўстлик ва инсонлараро бағрикенглик, фозил одамлар жамосини тузиш орзуси ва шу каби юксак инсоний қадриятларни шакллантириш учун манба ҳақидаги маълумотлар ташкил этди. Бу цивилизацион педагогик тизимнинг нисбатан ривожланганлиги инсоний қадриятларнинг улуғланганлиги, инсонпарварлик ва давлатнинг илмга интилишининг юксалганлиги, ҳар бир инсоннинг ўз билимини кучайтиришга кенг имкониятлар яратилганлиги ва ақлли ҳамда ақллиликни улуғлаш қонун тусига кирганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |