Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


ЦИВИЛИЗАЦИОН ПЕДАГОГИК ТИЗИМЛАР НЕГИЗИДА ББСЎИНИ ТАЙЁРЛАШГА ОИД ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАР


Download 0.65 Mb.
bet9/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

ЦИВИЛИЗАЦИОН ПЕДАГОГИК ТИЗИМЛАР НЕГИЗИДА ББСЎИНИ ТАЙЁРЛАШГА ОИД ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАР

Маълумки, малакали мутахассислар тайёрлаш тизимининг турли таркибий қисмларида таълим мақсад-вазифалари ДТС да белгиланган аниқ, билим, кўникма ва малака даражаси билан аниқланади. Шу билан бирга таълимнинг ҳар бир таркибий қисмида бўлажак мутахассиснинг интеллектуал салоҳияти, яъни дунёқараши, касбий жиҳатдан ижтимоий аҳамиятли сифатлари ва ижодий фикрлаш кўникмалари таркиб топади ҳамда уларнинг касбий фаолияти бўйича ўзлигини намоён қилиши, ўз-ўзини тарбиялаши, таълим олиши учун шартшароитлар яратилади. Бу борада узлуксиз таълим тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг ҳар бир таркибий қисми ўзига хос турли таълим-тарбия бўйича мақсад-вазифаларининг борлигидир. Жумладан, узлуксиз таълим тизимининг олий таълим ўқув муассасаларидаги босқичида ҳам таълим-тарбиянинг ва касбий тайёргарликнинг ўзига хос мақсад-вазифалари белгиланган. Ундаги фаолият бўлажак мутахассисларнинг умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича тайёргарлигини юксалтиришга мўлжалланган бўлиб, олий таълим муассасаларининг ўқув режасидаги умумкасбий ва мутахассислик фанлари блокларида асосий касбий тайёргарликка эътибор берилади. Олий таълим муассасаларида таълимтарбия ва касбий тайёргарликдаги анъанавий таълим турларига (маъруза, семенар, амалий ва лаборатория машғулотларига) эътибор берилиши билан бирга улардаги инновацион ўзгаришлар (таълим мазмунини инновациялаштириш ва шу кабилар) ҳам ҳисобга олинади. Бунга сабаб фақатгина улар орқалигина таълимдаги сифат ўзгаришларини қилиб, юқори самародорликни қўлга киритиш мумкин ва булар педагогик таълимни модернизация қилиш лозимлигини таъкидлайди. Буни амалга оширишда олий таълим муассасаларининг ўрни ва нуфузи аҳамиятли.
Ушбу соҳада олиб борилаётган тадқиқотларимиз натижалари ва таълимга қўйилган замонавий талаблар педагогик таълимни модернизациялаш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу борада О. Х. Тўрақуловнинг илмий ишлари натижалари аҳамиятлидир. Унинг фикрича педагогик таълимни мадернизация қилишни қуйидаги йўналишларда олиб борган маъқул:  “педагогик таълимни модернизациялаш компетенциясини ишлаб чиқиш;

Ушбу жараён бевосита узлуксиз таълим тизими негизида тайёрланади ва бу ўрта умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга тегишли бўлиб, у узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир бўғини учун тааллуқлидир” [22].
Бундай талаблар асосидаги таълим-тарбия жараёнини олиб бориш бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий жиҳатдан интеллектуал салоҳиятини ривожлантиради, таълим тарбия мақсадларининг долзарблигини таъминлайди ва қаралаётган жараённинг оптимал вариантини танлаш имкониятини беради. Бундай имкониятлар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлашда педагогик таълимни модернизациялашнинг аҳамияти катта. Шу сабабли ҳам мазкур тадқиқот ишини бажаришнинг мақсадларидан бирини педагогик тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштиришда инновацион метод ва технологияларни қўллашнинг методологик асосларни баён қилиб олганимиз бежиз эмас. Бунга сабаб бундай такомиллаштириш ишлари кўп жиҳатдан тайёрланаётган мутахассислар сифатига боғлиқдир. Мутахассис сифати эса олий маълумотли мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия жараёнининг қандай ташкил этилганлигига боғлиқ бўлиб, улардаги ўқув режаси ва дастури ҳамда ўқув адабиётлари билан таъминланганликлари муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, таълим-тарбия жараённинг ташкил этиш ва уюштиришда илмий педагогик тадқиқотлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу соҳадаги изланишларимизнинг гувоҳлик беришича, кадрлар сифатини таъминлаш ўқув режасига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлар экан. Маълумки, ўқув режасида қуйидаги фанлар блоклари мавжуд:

  • “ Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки;

  • “ Математика ва табиий-илмий фанлар» блоки;

  • “ Умумкасбий фанлар» блоки;

  • “ Ихтисослик (мутахассислик) фанлар» блоки;

  • “ Қўшимча фанлар» блоки;

  • “ Малакавий амалиёт» блоки

Аввало, ўқув фанлар блоки ҳақида .

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling