Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet10/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Ўқув фанлар блоки – таълим дастурининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад-вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятининг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисм.
Бу блоклар ҳар бирининг бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда ўз ўрни ва роли ҳамда вазифаси бор. Қуйида улар тўғрисида қисқача тўхталамиз.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича:

  • умумий ўрта ва тўртта махсус, касб-ҳунар таълими негизида олинган билимларни тўлдириш ва ривожлантириш керак;

  • миллий мафкурамиз бош ва асосий ғоялари, демократия, илмий ва умуминсоний қадриятлар негизида илмий ва маънавий дунёқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижодий тафаккурини, эътиқод ва ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантириш;

  • таълимнинг тарих, фалсафа, халқ анъаналари, урфодатлари билан узвий бирлигини, Ўзбекистон халқлари маданиятини асраш ва бойитишни, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишни таминлаш;

  • инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналмилалчилик руҳини ривожлантириш;

  • таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлайдиган ва қарорлар қабул қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилганлигини таъминлаш лозим.

Математика ва табиий-илмий фанлар» блоки бўйича:

  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвийлик ва узлуксизликни инобатга олган ҳолда билишнинг математик усуллари, информатик ҳамда ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш усулларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида олий даражадаги тасаввурларни шакллантириш;

  • коинотнинг табиий объект (манба) эканлиги ва унинг эвалюцияси; табиий фанларнинг ўзаро фундаментал бирлиги; замонавий табиий ҳодисаларни тадқиқ этиш концепцияси; табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон фаолиятининг экологик тамойиллари; табиатга путур етказмайдиган технологиялар яратиш истиқболлари ҳақидаги илмий тасаввурларни шакллантириш;

  • муайян билим соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни чуқур ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаш лозим.

Умумкасбий фанлар” блоки бўйича:

  • математик ва табиий-илмий фанлар билан махсус фанлар ўртасида илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаш;

  • махсус фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва уқувларни шакллантириш;

  • моделли тасаввурларни тажриба усуллари ва олинган натижаларни қайта ишлаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш кўникмаларини таъминлаш лозим.

Махсус фанлар» блоки ёки “ихтисослик (мутахассислик) фанлари» блоки бўйича

  • муайян йўналиш бўйича касб фаолияти соҳаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;

  • тегишли таълим йўналиши бўйича махсус билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва уқувларини шакллантириш;

  • бўлажак мутахассиснинг муайян таълим йўналиши бўйича келгусида таълимни давом эттиришга онгли муносабатда бўлишига кўмаклашиш лозим. “Қўшимча фанлар» блоки бўйича :

  • бўлажак мутахассисларнинг таълим фанлари бўйича қўшимча равишда чуқур билим олишга бўлган эҳтиёжларни қондириш;

  • таълим сифатига қўйиладиган талаблар ва “меҳнат бозори» конъюнктураси тез ўзгараётган шароитда таълим йўналишлари бўйича таълим дастурларнинг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлаш лозим. “Малакавий амалиёт» блоки бўйича

  • назарий олган билимларни амалий фаолиятдаги ўз ифодасини топишининг воситалари, омиллари, шакллари ва услубларининг ҳаётийлигини, шунингдек, “фан-таълимамалиёти» узвийлигини амалий жиҳатдан асослаш;

  • бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларни касбий малакага айлантиришга тайёрлаш ва бўлажак мутахассиснинг ўзини “меҳнат бозори ”га, яъни касбий фаолиятга тайёрлаш лозим.

Қайд этилган фанлар блоклари орасидаги алоқадорлик ва узвийлик таҳлил қилиниб чиқилди ва натижада фанлар блоклари орасидаги боғлиқлик (қонуният) аниқланди ва бу қонунни жорий этишда ўрта умумтаълим ва ўрта махсус, касбҳунар таълим муассасаларидаги информатика, физика, математика, табиатшунослик ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлардаги таянч тушунчаларидан мос мавзуларни ўрганишда фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилди. Улар бўйича ўқув режасидаги фанлар блокларининг узвий алоқадорлиги бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг интеграциялашган жараёнларни амалга оширишга имконият яратади. Бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини илмий-назарий ва амалий тайёргарлигини ҳамда уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг изчиллигини таъминлашни кафолатлайди. Айниқса, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги изчилликни амалга ошириш давомида шакллантирилган умумлаштиришнинг бўлажак мутахассисга билим ва кўникмаларни ўзларининг касбий фаолиятида, қолаверса келгусида, илмий ва ижтимоий ҳаётда аниқ (муайян) ҳолатларда қўллаш имкониятини беради, яъни улар ўз касбий фаолиятига тегишли малакаларни тўлиқ эгаллаган бўладилар.
Қайд этилаётган алоқадорлик нафақат бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини таълим беришнинг мақсад-вазифаларини самарали амалга оширишни таъминлайди, балки у бўлажак мутахассисларнинг билим салоҳиятини ривожлантириш ва тарбиялашни инновацион даражасини қўлга киритишни ҳам кафолатламоқда. Бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий тафаккурини юксалтиришнинг мураккаб мажмуаларини шакллантириш ва улардан бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашдаги амалий фаолиятда кенг фойдаланишга асосий пойдевор бўлади.
Бундай алоқадорликлар асосидаги қонуниятни амалиётга жорий этишда ва замонавий таълим талабларининг эътиборга олган ҳолда ўқитишни олиб боришда қуйидаги инновацион услублардан фойдаланишларни тавсия этишни лозим топдик:

  • шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияси (ишбилармонлик ўйинлари технологияси, муаммоли ўқитиш технолгияси, индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси, дастурлаштирилган ўқитиш технологиялари, компьютерли ўқитиш технологияси, моделли ўқитиш технологияси ва шу кабилар);

  • таълимни бошқаришнинг замонавий усуллардан

(таълимни бошқаришга “тизимий ёндашув” ва “комплекс (мажмуавий) ёндашув” тадқиқот усулларини қўллаш, таълимни бошқаришда ҳаракатчан моделлардан ва шу кабилардан) фойдаланиш;

  • таълимни такомиллаштириш ва бошқаришнинг ахборотли ўқув муҳитини яратиш ва улардан фойдаланишнинг компьютерли тизимни яратиш.

Ушбу соҳадаги изланишларимиз натижаларининг далолат беришича таълимни такомиллаштириш ва бошқаришда замонавий таълим технологиялардан “тизимий ёндашув» тадқиқот усулига асосланган ҳолда ўқитишнинг ахборотли муҳитини яратиш ва улардан фойдаланишнинг компьютерли тизимини яратиш истиқболли педагогик самараларини берар экан. Бундай муваффақиятни қўлга киритишда қуйидаги кетмакетликда иш олиб бориш ўқитишнинг оптимал вариантларини қўлга киритишни кафолатлайди:

  • ўқув режасидаги фанларнинг зарурий ўқув дастурларига мос зарурий ўқув элементларини аниқлаш;

  • микроблокларга кирувчи фанлар билан ўқув дастурлари орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш;

  • фанлар блокларининг ўқув услубий ва ўқув кўргазмали матреалларни тайёрлаш;

  • ҳар бир блокнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилиш;  тескари алоқани таъминлаш (диагностик тестлар

ўтказиш);

  • ўқув мақсадларига эришилганлигини баҳолаш;

  • бўлажак ўқитувчиларда шаклланган касбий фазилатларни аниқлаш;

  • касбий фаолият бўйича хулосалар бериш.

Ҳозирда юқоридаги қайд этилган таълим технологиясини муайян фанни ўқитишда жорий этиш имкониятлари тўла етарли. Айниқса, бу муаммо ечимининг самарали усулини танлашда компьютерли таълим кўп келади. Бунга сабаб таълим жараёнида компьютерлардан фойдаланиш муайян фанни ўзлаштириш самарадорлигини оширади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, олий ўқув юртига муайян мутахассислик (бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси) бўйича кирган бўлажак ўқитувчи то ДТС бўйича касбий фаолиятга йўналтирилгунга қадар мураккаб динамик жараённинг иштирокчиси бўлади. Бундай жараёнда ўқитувчитаълимни бошқарувчи-тадқиқотчи (ижодкор ўқитувчи) дан самарали илмий изланишлар қилишни талаб этилади. Бундай муҳим педагогик тадқиқотларни қаралаётган жараённи ташкил этувчилари ва унга таъсир этувчиларини эътиборга олмасдан амалга ошириб бўлмайди. Бунда дастлаб тадқиқот предмети таълим-тарбия жараёнининг қайси бўғинига тегишли эканлиги аниқланади ва шу асосда мутахассислик йўналишларига мос тадқиқот мақсади аниқланади. Бундан кейин ўқув режасидаги фанлар блоклари, улар ўртасидаги алоқадорлик ва бу алоқадорликнинг бўлажак ўқитувчилар касбий сифатлари (фазилатлари )даги ўрни таҳлил қилинади.
Йўналиш ва режалаштирилган мутахассисликни тадқиқот манбаи сифатида аниқлаб бўлгандан кейин, қуйидагича бўлажак ўқитувчини тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ўрганилади: бўлажак ўқитувчиларини тайёрлашга ўрта умумтаълим мактабларида ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида ҳосил бўлган таянч тушунчалар; бўлажак ўқитувчининг яшаб турган атроф-муҳитидаги мутахассислик йўналишига таъсир этувчи кўрсаткичлар; мутахассислик йўналишига тегишли фантехника ютуқлари; ўқув воситалари; ўқув усуллари, ўқув шакллари ва педагогик инновациялар. Бу жараён бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ўқишга кирган пайтдан бошлаб олий ўқув юртини тугатгунга қадар мунтазам равишда эътиборга олинади. Бу жараёндаги ҳар бир қадам натижаси бўлажак ўқитувчига билим бериш давомида назарий қилиниб, баҳолаб борилади. Мазкур жараён биринчи курсданоқ бошланади. Жумладан, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси биринчи курсда рефарат, аниқ мавзу бўйича маъруза матнини ёзишга ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлса, иккинчи курсда ҳисобот ва курс иши ҳамда илмий анжуманларга қатнашишга маъруза тезисини ёзишни билиш керак. Учинчи курсда эса рефарат, илмий маъруза, курс иши, илмий-услубий мақола ва шу кабиларни тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиши керак, шунингдек, таълимнинг фаол усулларини (модулли таълим, дастурли таълим, моделли таълим, тренинг дарслари, кўргазмали дарс, аукцион дарс ва ҳ.к.) ўзлаштириб олган бўлиши керак ва ниҳоят, тўртинчи курсда бўлажак ўқитувчи илмий ходим сифатида шакллана бошлаши керак. У турли илмий анжуманларга ўз илмий изланишлари натижалари билан қатнашиши мумкин ва булар асосида малакавий битирув ишларини тайёрлаш керак, айниқса, ўқитувчилар илмий-амалий анжуманларида ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашиши лозим, чунки ДТС даги бакалавр даражанинг тайёргарлигига қуйидагича талаблар қўйилади:

  • дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил

таҳлил қила олиши;

  • ватан тарихини билишини, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлиши;

  • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касбий фаолиятида фойдалана билиши;

  • инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга, атроф-муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

  • ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касбий фаолиятида мустақил, асосланган қарорларни қабул қила олиш;

  • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз ўстида ишлаши ва мехнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила билиши;

  • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тасаввур ҳамда эьтиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириши, ўқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.

Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигига қўйилган бундай талаблар уларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлашга оид цивилизацион педагогик тизимларни шакллантириб олишга дидактик асос бўлади. Улар асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг ҳар бир курсига (тўртала курсга ҳам) мос цивилизацион педагогик тизим ишлаб чиқилиши мумкин. Уларнинг биринчисида дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимлар асосий эътиборда бўлади цивилизацион педагогик тизимнинг иккинчисида эса ижтимоий билимдонликка урғу берилади. Учинчи цивилизацион педагогик тизимда методик билимдонлик ва унинг тўртинчисида эса касбий билимдонликлар асосий диққат марказимизда бўлади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига таъсир этилган (бутун олий ўқув юртидаги ўқув давомида) таълим-тарбия воситалари, шакллари ва айниқса, таълимга инновацион ёндашувлар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда муҳим асослар бўлиб, улар бўлажак ўқитувчида мустаҳкам касбий билим, кўникма ва малакаларни пайдо қилади. Ҳосил бўладиган касбий билим, кўникма ва малакалар ДТС даги талабларни ҳисобга олган ҳолда назорат қилинади ва баҳоланади. Бу жараён бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида шаклланган билим, кўникма ва малакаларни ДТС талаблари билан бир қаторда бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида шаклланган касбий фазилатлар ҳам аниқланади ҳамда булар асосида касбий фаолиятга тавсиялар, яъни “меҳнат бозори” га йўлланма берилади.
Демак, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий фаолиятида ижодий-фаолият билан шуғулланиши жараёни улар мустақил ишларининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб ҳисобланади ва улар илмий тадқиқот ишларини касбий фаолиятга тайёргарлик босқичиданоқ, яъни олий ўқув юртларида ўқиб юрган даврларнинг дастлабки пайтлариданоқ бошлар экан ва кейин таълим-тарбия жараёнининг кейинги босқичларида давом эттиради, кенгайтиради, ривожлантиради. Бу борада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисидан талаб қилинадиган қуйидаги жиҳатлар ҳам бор. Улар методик жиҳатдан билимдонлик; касбий жиҳатдан билимдонлик ва ижтимоий билимдонлик. Қуйида улар тўғрисидаги қисқача маълумотларни келтирамиз.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling