Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet13/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Вазифалар:


  • илмий қадриятлар инсонлар ва инсоният учун аҳамиятли бўлган интеллектуал мулкдан иборат эканлигини бўлажак ўқитувчилар онгига сингдириш;

  • ўтмишдан бизгача етиб келган илмий мерос ва уларнинг таркибий қисмлари (моддий ва маънавий) мониторинги асосида бўлажак ўқитувчилар онгида цивилизацион педагогик тизим ҳақидаги маълумотларни мустаҳкам таркиб топтириш.

Тадқиқотимизнинг навбатдаги қисмида қаралаётган тизимга мос билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талаблар ҳақида тўхталамиз.

  • таълим-тарбияга азал-азалдан эътибор берилиб келинган ва бизгача етиб келган манбалардан “Авесто” номли муқаддас китобда бу яққол сезилади. Ўша даврда ҳар қандай ота-она фарзанди етти ёшга киргандан кейин Қуёшга қараб қасамёд қилиб, уни домлага олиб бориб ўқишга топширган. Уларда асосан мантиқий тафаккурни ва шу асосдаги дунёқарашни юксалтириш асосий эътиборга олинган;

  • бу давр таълимида ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакл- лантиришга ҳаракат қилинган, моддий ва маънавий гўзалликни ҳис эта билишга ҳамда завқланишга миллий-маънавий бойликларимиз, хусусан, маросим, анъана, урф-одатларимизни ўзига сингдира олишлик ҳамда улар асосида тарбияланишга мойилликка эга бўлишликка ва уларга риоя қилишликларини ўргатади;

  • ўша даврда ҳам ижтимоий талабга асосланган ҳолда таълим олувчилар эгаллашлари тақозо қилинадиган кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар олдиндан белгиланиб олинган. Бу эса ўз навбатдида таълим олувчиларнинг эгаллаган кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонларини белгилашга имкон беради. Унда таълим олувчиларнинг кўникма ва малака- ларини шакллантиришга қаратилган таълим соҳаларининг асосий кўрсаткичлари бўлмиш саводхонлик асосларини

эгаллаши ва ҳисоблаш тафаккурини шаклланиш даражаси муҳум аҳамият касб этган.
Маълумки, ҳар қандай цивилизацион тизимда унинг интеллектуаллик даражаси асосий кўрсаткич бўлиб ҳисоб- ланади ва улар асосида цивилизацион тизимларнинг монит- орингини ҳам ҳисобга олиб бориш мумкин бўлади. Бизнинг тадқиқотимизда ҳам ҳар бир цивилизацион педагогик тизимнинг интеллектуаллик даражаси аниқланган.
“Авесто” даврига мос цивилизацион педагогик тизимнинг интеллектуаллик даражасини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади, яъни бу даврда таълим олувчилардаги таълим олишга, ўрганишга қаратилган ўқитиш ишларини ташкиллаш- тириш асосида таълим олувчиларни тарбиялаш ҳамда интеллектуал тараққиётга мос уларни шакллантириш муҳум ҳисобланади. Уларда таълим олувчилар олоҳиятига оид бўлган билимларни эгаллашга мойил бўлган имкониятларни аниқлаш ва ривожлантириш таълимнинг асосини ташкил этган.
Бундай интеллектуаллик даражалари бевосита ўша даврга мос ва хос илмий меросга боғлиқ бўлган. Шу сабабли, мазкур тадқиқотимизда цивилизацион педагогик тизимнинг ҳар бир босқичида илмий қадриятларга қандай эътибор берилган- лигини ҳам таҳлилий ўрганилиб чиқилди. Бу давр таъли- мида “Авесто» номли муқаддас китобда қайд этилган миллий ва умумбашарий қадриятлар, табиат ва ҳодисаларига боғлиқ моддий ҳамда маънавий қадриятлар, шунингдек, табиат ва инсониятни соф сақлашга қаратилган қадриятлар таълим мазмун-моҳиятига тўлалигича киришига ҳаракат қилинган. Бу даврда уларга боғлиқ бўлган таълимий қадриятларнинг аҳамияти жуда катта бўлади.


  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling