Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


XIX-XX асрлардаги цивилизацион педагогик тизим


Download 0.65 Mb.
bet20/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

XIX-XX асрлардаги цивилизацион педагогик тизим. Бу даврнинг мазмун-моҳиятини қуйидаги манба орқали ифодалашни лозим топдик:

“Тарақийпарварлик, бунёдкорлик азал-азалдан қон-қонига сингиб кетган ўзбек халқи ва улар ичидан чиққан Ўзбек зиёлилари ўз халқининг миллий-маданий онгини оширишда ҳам ота-боболари каби қаҳромонлик ва фидойилик кўрсат- дилар. Улар кенг халқ оммасини саводли қилишга, уларни жаҳолат уйқисидан уйғотишга интилиб мактаблар очдилар.
XIX арс охири ва XX аср бошларида Туркистон ижтимоий- сиёсий ҳаётида жадидчилик ҳаракати кенг ёйилди. XX аср бошларида мусулмон мактабларнинг бош ислоҳотчиси Исмоил Ғаспиралининг номи бутун Шарққа танилди ва у ўз навбатида Туркистон ўлкаси жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг мазкур йўналишдаги фаолиятларнинг жонланишига сезиларли таъсир кўрсатди» [11].
Бу даврга мос мақсад ва вазифаларни қуйидагидек қилиб белгилаб олдик:
Мақсад: бўлажак ўқитувчиларга жадидчилар ўзбек халқи ва унинг зиёлилари халқнинг саводхонлигини тараққий эттиришга фидойиликлар қилганлигини ва бу борада уларнинг миллий мактаблар очиб, аҳолини жаҳолатдан уйғонишга бўлган интилишлари ўзбек халқининг маънавий юксалишида катта аҳамият касб этганлигини етказиш.

Вазифалар:


  • бу даврдаги мактабларда ўқитиладиган фанлар мазмуни ҳақидаги маълумотларни бўлажак ўқитувчиларга етказиш;

  • жадидчилик асосидаги таълимда ватанпарварликка бўл- ган эътиборни бўлажак ўқитувчиларга етказиш;

  • жадидчиларнинг маърифатпарварлигини, фидойилик- ларини, қаҳромонликлари ва ташкилотчиликларини бўлажак ўқитувчиларга етказиш;

  • Бўлажак ўқитувчилар онгига жадидларнинг миллий таъ- лимни юксак чўққиларга олиб чиққанлиги ҳақидаги маъ- лумотларни сингдириш.

Бу даврдаги таълим мазмуни ўзига хос жиҳатларга эга эди. Уларда миллий таълим мазмун-моҳияти акс эттирилар эди. Шу сабабли, уларга мос билим, кўникма ва малакаларга ҳам алоҳида талаблар қўйилган эди. Биз уларни қуйидагича ифодалаб олдик:

  • жадидчилар таълимга оммавий тус берди ва уларни ташкиллаштиришларда фидойиликлар кўрсатдилар. Улар янги усул мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаб халқни ва айниқса таълим олувчиларни билимли қилишга катта фидойиликлар кўрсатди;

  • бу даврда Туркистонда марифатпарварлик ва жадидчи- ликнинг турли, янги таълим-тарбия, ўқув-ўқитув масалалари ҳал этила бошланди ва улар асосида таълим мазмуни бўйича ҳосил қилинадиган кўникмалар ҳам аниқлаштирила бошланди;

  • бу даврда янги усул мактаблари очилиб, маърифат- парвар, илғор педагоглар мактаблар учун дарсликлар, ўқиш китоблари, турли қўлланмалар тайёрлаб, улар асосида малакали ўқитувчилар тайёрлана бошланди.

Бу даврнинг таълим-тарбияси бошқа даврларга қараганда ўзига хос жиҳатларга эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Бу борадаги таълим мазмуннинг интеллектуаллак даражаси ҳам ўзига хос эди, яъни бунда миллий таълимни юксак чўққиларга олиб чиқишга қодир таълим-тарбия усули йўлга қўйилди.
Албатта, бу давр таълим-тарбиясида миллийлик урф уриб турар эди, яъни ундаги қадриятларга эътибор ўша давр таълим-тарбияси мазмун-моҳиятига кўра миллий-маънавий қадриятларга йўғрилган эди. Бунда умуминсоний қадриятларни билиш ҳамда турли фан асосларини эгаллаш тўғрисидаги билим, кўникма ва баъзи ҳолларда малакаларини эгаллашдек давр билан ҳамнафас талаблар қўйилди.


  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling