Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


-расм. Цивилизацион педагогик тизимларни амалиётга жорий этиш тамойиллари


Download 0.65 Mb.
bet22/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

2.3.1-расм. Цивилизацион педагогик тизимларни амалиётга жорий этиш тамойиллари.


Демак, фан танланиши билан унга тегишли мавзулар кетма- кетлигини ҳам аниқлаш мумкин бўлади ва ўрганилиши лозим бўлган мавзуни танлашга ҳам имконият яратилади. Булар асосида цивилизацион педагогик тизимнинг мос қисмтизим- лари бўйича тузилган ташкилий-тузилмавий модель (2.2.1- расмга қаранг) бўйича мавзуга тегишли маълумотлар баён қилинади.
Дарс баёнида 2.3.1-расмда назарда тутилган мавзуга оид назарий, амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва уларга мос ўқув-услубий ҳамда ўқув-дидактик таъминотлардан самарали фойдаланиш йўллари лойиҳалаштирилган бўлади. Булардан ташқари, режалаштирилган мавзуни ўрганишга оид илм-фан ва техника-технологиянинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланишга маълумотлар тайёрланган бўлади. Шунингдек, ўрганилаётган фан бўйича дидактик материаллар ва справочник маълумотлар негизида “Дидактик портфель”номли маъ- лумотлар базаси ҳамда янги фикр, инновацион ғоя, инновацион метод ва технологиялардан “инновацион ғоялар маркази» номли ахборотлар банки шакллантирилган. Улар ҳам ўрганилаётган манба бўйича дидактик жиҳатдан қўллаб- қувватловчи асос бўлиб ҳисобланади ва ундан тадқиқотчи хоҳлаган пайтда фойдаланиши мумкин.
Қуйида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёр- лашда цивилизацион педагогик тизимлардан фойдаланиш жараёни ҳақида тўхталамиз. Ушбу жараённи бўлажак бошлан- ғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги математика фанини ўқитиш мисолида қараб чиқамиз. Бунинг учун математика фани бўйича ўрганиладиган манбаларни таҳлилий ўрганиб чиқамиз. Ўрганилиши режалаштирилган йўналишларни белгилаб оламиз ва уларни цивилизацион педагогик тизимлар негизида ўрга- нишга киришамиз. Бу ердан улардан баьзиларини келтирамиз.
  1. Сонлар майдонларини ўрганиш.


Мақсад: таълим олувчилар онгида натурал сонлардан тортиб, то комплекс сонлар майдонларигача бўлган сонлар майдонларининг ўзгариш соҳаларининг кенгайиб бориши
ҳақидаги мукаммал тушунчани таркиб топтиришни циви- лизацион педагогик тизим негизида амалга ошириш.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling