Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet25/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Бешинчи вазифани амалга оширишни қуйидаги кетма- кетликда амалга ошириш мумкин

  • қаралаётган таълим жараёнига оид ахборотларни циви- лизацион педагогик тизимни шакллантиришнинг мантиқий кетма-кетлигига мослаб тайёрлаш (2.2.1-расмга қаранг );

  • овоз, анимация, видео ва компьютерли моделлаштиришга оид воситалардан цивилизацион педагогик тизимларни яратишда фойдаланишнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш;

  • бажариладиган таълим жараёнининг муҳим ва керакли жойларини алгоритмик кетма-кетликда тайёрлаб, уларни намойиш қилиш;

  • электрон энциклопедия (“қомусий луғат” ёки “дидактик портфель” ва ҳ.к.) тайёрлаш ва улар ичидан керакли маълумотларни излаш механизимини ишлаб чиқиш;

  • “INTERNET” ашёларидан фойдаланишни лойиҳалаш- тириб олиш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига мультимедиа маҳсулотлари яратиш учун махсус воситалар жамламасини тайёрлаш ва шу кабилар.

Олтинчи вазифани бажариш қуйидаги кетма-кетлик асосида олиб борилади:

  • дастлаб индукция тадқиқот методидан фойдаланилади. Бунга сабаб цивилизацион педагогик тизимнинг барча қисм- тизимлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, улар ҳар бири ўзидан олдинги келадиган қисмтизимлар негизида таркиб топади;

  • сонлар майдонларини ўзаро ичма-ич жойлашган (кон- центрик) айланалар кўринишида тасвирлаш мумкинлигини илмий-методик жиҳатдан асослаш (натурал сонлар қаторидан боғлаб, то иррационал сонлар қаторигача);

  • иррационал сонлар тўпламининг ўзига хослигини англаб етиш. Чунки, бунда квадрат минус бирга (“ -1 ”) тенг бўлган сонлар ҳам эътиборга олинади;

  • иррацион сонлар ва рационал сонлар майдонларидан ҳақиқий сонлар майдонлари ташкил топиши далилланади;

  • комплекс сонлар майдонларининг сонлар майдонлари ичида энг кенг кўламда ва кенг қамровда эканлигини асосланади. Бунда сонлар майдонларида мавҳум сонларни ҳам ҳисобга олиниши далилланади.

Юқоридагиларни эътиборга олиб хулоса қилиш мумкинки, сонлар майдонларини бундай тартибда (кетма-кетликда) ўрга- ниш замон билан ҳамнафас таълим муҳитини яратиш билан шуғулланишга доимо имконият яратиб беради.
Демак, цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг бу босқичи бўйича тайёрланган илмий ишланмалар бўлажак
ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига тайёрлаш ишларини оптималлаштиришда мустаҳкам дидактик асос бўла олади.

IKKINCHI BOB BO`YICHA XULOSALAR



  1. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашни илғор методо- логиялардан самарали фойдаланиш асосида олиб бориш орқали уларни маънавий-касбий етук қилиб тайёрлашга эришиш мумкин. Бунинг учун тадқиқот давомида эришилган ижобий натижаларга ва яратилган шарт-шароитларга доимо эътибор бериш керак.

  2. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашни унга асосланиб ишлаб чиқилган ташкилий-тузилмавий модель бўйича бос- қичма - босқич амалга ошириш керак. Бу илмий асосланган тадқиқот йўлининг дидактик асосини ташкил этади.

  3. Цивилизацион педагогик тизимни жорий этишнинг йўналишлари, йўллари, шакллари ва усулларининг барчасида кўргазмалилик, аниқлик, соддалик, тушунарлилик, кенг қамровлилик, аниқ мақсада йўналтирилганлик ва илмий- амалийлик тамойилларига доимо эътибор бериш керак. Булар нафақат цивилизацион педагогик тизимларни жорий этишга, балки бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг барча босқичларига ҳам тааллуқлидир.

  4. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда инновацион, креатив, тизимли, технологик ёндашув керак бўлади. Интерфаол ўқитиш мажмуаларини тайёрлашда эса кўпроқ технологик ёндашув керак бўлади. Бунга сабаб интерфаол жараёнлар бўйича фаолият юритишда жараёнларни қадамба-қадам, босқичма-босқич ҳаракатлар жараёни олдиндан лойиҳалаштириб олинади.

  5. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ишлаб чиқилган интерфаол ўқитиш мажмуасидан амалиётда фойдаланишдаги интеллектуалли интерфейснинг аҳамияти катта. Шунинг билан бирга улар қаралаётган таълим технологиясини амалиятга жорий этишда интерфаол ўқитиш мажмуасининг ўрнини ҳам кўрсатиб беради.




Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling