Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Download 0.65 Mb.
bet12/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

БИРИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР


Цивилизацион педагогик тизимлар билан иш кўрганда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнларидан маълумотларни тўплаб ва уларни ўқув режасидаги фанлар блоклари бўйича тизимларга ажратиб, улар бўйича маълумотлар базалари тузиб, уларни ахборот кўринишига келтириб қўйиш лозим бўлади. Бу бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда мустаҳкам дидактик асос бўла олади.

  1. Замонавий таълим тизми ва унинг мақсад-вазифалари Республикамиз тараққиётига хизмат қилувчи таълим-тарбия олдига қўйилган муаммо ечимига мос келиши керак.

  2. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашни замонавий талаблар асосида олиб бориш учун таълимда инновацион метод ва технологияларни яратишга оид илмий тадқиқот ишларининг салмоғини мунтазам равишда ошириб бориш керак ва бунда “фан таълим амлиёт” интеграциясининг таълим мазмунидаги самарасини ошириш тадқиқотчи (ўқувчи)нинг доимо диққат марказида бўлиши керак.

  3. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда таълим жараёнидаги анъанавийлик ва инновациявийликлардан умумийлик ва хусусийликларни фарқлаш керак ва улардан фойдаланишнинг оптимал вариантларини яратишга доимо эътибор бериш керак.

  4. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг биринчи курсида уларга бериладиган дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимлар, иккинчи курсда ижтимоий билимдонликни шакллантириш, учинчи курсида методик билимдонлик ва ниҳоят тўртинчи курсида касбий билимдонликларга асосий эътибор қаратилиши керак.

II БОБ. : БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНИФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШГА ЦИВИЛИЗАЦИОН ПЕДАГОГИК ТИЗИМЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИ.....
2.1. Цивилизацион педагогик тизимларни шакллантириш босқичлари
Маълумки, мамлакат аҳолисининг интеллектуал салоҳияти ва маънавий жиҳатдан ривожланганлиги унинг моддий ва маъ- навий юксалиш даражасини белгилашда асосий кўрсаткич- лардир. Шу сабабли ҳам умуминсоний қадриятлар, замонавий илм-фан ва техника-технологияларининг самарали ютуқларига асосланган узлуксиз таълим тизимини яратиш ва шу асосда бўлажак замонавий рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш бугуннинг долзарб муоммоларидан биридир.
Жаҳон миқёсида ҳукм сураётган илм-фан ва техника- технологиялар равнақи мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқаришда ва унинг келажагини белгилаб боришдаги кишилар интеллектуал салоҳияти ҳақидаги ахборотлар ниҳоятда муҳимлигини кўрсатмоқда. Бунга сабаб улар орқали юқори малакали, жаҳон таълим талабларига жавоб берадиган, интеллектуал салоҳиятли бўлажак мутахассисларни тайёрлашга эришилади. Бунинг учун истеьмолдаги таълим мазмунини жамият интеллектуал даражаси талабларига мослаб модернизациялаб ва уларга мос ўз соҳаларининг мутахассис- олимларини жалб этиб, ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни олиб
боришга тўғри келади. Шунинг билан бирга ҳозирда истеъ- молдаги таълимга ҳам замонавий талаблар қўйилмоқда, яъни таълим мазмунини ҳам ва шаклини ҳам интеллектуаллаштириш талаби қўйилмоқда. Бу борада улуғ аллома-донишмандларимиз томонидан қолдирилган бой интеллектуал меросни ҳамда умумбашарий қадриятларни бўлажак мутахассислар онгига мунтазам равишда сингдириб боришнинг аҳамияти катта. Ушбу жиҳатларни бўлажак мутахассислар онгига сингдириш бўлажак ўқитувчиларни нафақат касбий етук қилиб, балки интеллек- туаллаштирилган фаолиятга йўналтирилган рақобатбардош мутахассислар қилиб тайёрлашни амалга оширишга оид имкониятлар доирасини сезиларли даражада кенгайтиради.
Шу сабабли ҳам таълим-тарбия жараёнида юқори самарадорликка эришиш, юксак сифат кўрсаткичларини қўлга киритиш учун ҳар қандай фан бўйича таълим беришда бўлажак ўқитувчиларнинг илмий тафаккурини кенгайтиришда, илмий мерослардан фойдаланиш ўзининг ижобий педагогик сама- раларини беради. Бу борада донишмандларимиз интеллектуал мероси кўпроқ илмий қадриятларга тегишли бўлади. (мазкур тадқиқот ишининг 1.1-қисмига қаранг).
Демак, кишилик жамияти тараққиёти илмий қадриятлар ва уларга мос ахборот инқилоблари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар ривожи мунтазамлик касб этиб келмоқда. Бу эса ўзига хос цивилизацион жараёнларни ифодалайди ва уларнинг жамият тараққиётидаги аҳамиятига қараб илмий муаммолар шакллантирилади. Кейин уларнинг ечими топилиши билан илмий қадриятлардан истеъмолда фойдалана бошланади. Ана шундай жиҳатлар цивилизацион тизимларнинг юзага келишига асосий манбалар бўлиб ҳисобланади.
Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари цивилизацион тизимлар мазмун-моҳиятини таълим-тарбия жараёни мазмунига интеграциялаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди. Буларни эътиборга олиб цивилизацион педагогик тизимларнинг муайян босқичларини шакллантириб олдик ҳамда ҳар бир босқичга мос мазмун-моҳиятни илмий- методик жиҳатдан асослаб олдик. Улар асосида цивилизацион
педагогик тизимлар ҳар бир босқичи учун мақсад-вазифалар ва уларга шаклланиши лозим бўлган билим, кўникма ҳамда малакалар ҳажми ва қамрови ҳам белгиланиб олинди, шунинг- дек, ҳар бир цивилизацион педагогик тизим босқичларининг интеллектуаллик даражаси ва ҳар бир босқичда илмий қадриятларга берилган эътиборлар ҳам таҳлилий ўрганилиб чиқилди ҳамда бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолияатга тайёрлаш учун шакллантириладиган цивилизацион педагогик тизимлар лойиҳалаштириб олинди.
Ҳозирда мамлакатимизда маънавий етук, интеллектуал салоҳиятли, жисмоний бақувват, инновацион ривожланган бўлажак мутахассисларни тайёрлашга кенг имкониятлар яра- тилган. Ана шу сабабли ҳам бугунги таълим тизимимиз жамия- тимиз тараққиётига мос равишда ривожланиб, такомиллашиб бормоқда ва унга баркамол авлодни шакллантиришдек муҳим вазифа қўйилмоқда. Айни пайтда барча педагогик тадбирларда ёшлар таълим-тарбияси жараёнининг объектига эмас, балки субъекти эканлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Энг асо- сийси, бунда ёшларнинг мустақил ва онгли равишдаги таълим олишга бўлган мойиллигини кучайтирмоқда ва бу борада уларда эгаллаётган билимларининг тадрижий босқичларига ҳам қизиқиши ошиб бормоқда. Тадқиқотимиз давомида бу қайд этилган жиҳатлар цивилизацион педагогик тизимларни босқичма-босқич ифодалаб чиқиш лозимлигини кўрсатади ва улар таълим мазмунини интеллектуаллаштириш, модерниза- циялаш, аҳборотлаштириш, интеллектуаллаштириш кабиларда муҳим дидактик-пропиедивтик асос бўла олади. Ушбу соҳада олиб борган тадқиқотимиз натижалари цивилизацион педа- гогик тизимларнинг тадрижий босқичларини қуйидаги кетма- кетликда ифодалаш маьқул эканлигини кўрсатди (Бу ҳақда мазкур тадқиқот ишининг 1.1-қисмида ҳам қисқача маьлумот келтирилган ):

  1. Авесто’’ даврига мос цивилизацион педагогик ти- зим. Бу тизимга асос қилиб ота-боболаримизнинг ибратли ҳик- матларига ҳурмат-эътибор, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғусини ёшлар онгида шакллантиришлар олинди. Албатта,

ижтимоий ҳаётнинг муҳим таркибий қисми сифатида тарбия назарияси ва амалиёти ҳам миллатимизнинг тарихидек узоқ ўтмишга, яъни милоддан олдинги минг йилликларга бориб тақалади. Уларни ўрганиш натижасида қайд этишимиз мум- кинки, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли келажак авлодни шакллантириш билан халқимиз азал-азалдан шуғул- ланиб келишган. Ушбу фикримизга далил сифатида Зардуш- тийлар таълимоти бўлмиш “Авесто” номли муқаддас китобни қайд этишимиз мумкин.
“Зардуштийликдининг асосчиси ва “Авесто” китобининг муаллифи Спитама Зардуштра таълим-тарбия масалаларига ҳам катта аҳамият берган ҳолда бундай дейди: Тарбия ҳаётнинг энг муҳим тиргаги, таянчи бўлиб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш лозимки, у аввало яхши ўқишни кейин эса ёзишни ўрганиш билан энг юксак пағонага кўтарилсин “Авесто”да болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қоидалари қуйидаги тартибда тавсия этилган:
а) диний ва ахлоқий тарбия; б) жисмоний тарбия;
в) ўқиш ва ёзишга ўргатиш [16].
Демак, дастлабки цивилизацион педагогик тизимга милоддан олдинги VIII-VI асрлар (,,Авесто” даври) даёқ катта эътибор берилган экан. Шу маънода қайд этиш мумкинки, бу цивилизацион педагогик тизимнинг мазмун-моҳиятини киши- лик жамиятининг турли даврларида яшовчи кишилар турмуш тарзидан келиб чиқиб, аввало, уларнинг эзгу-ниятларини рўёб- га чиқаришга оид, фаолият ташкил этган ва улар орқали ўша даврдаги муаммоларга ечим изланган. Ўша давр цивилизация- сининг диққат марказида ,,Эзгу ният эзгу сўз эзгу амал” тизимнинг “Ёвуз ният ёвуз сўз ёвуз амал” тизими устидан ғалабасини таъминлаш масаласи турган. Улар асосида эса қаралаётган цивилизацион педагогик тизимга мос ҳолдаги қуйидагидек мақсад ва вазифаларни аниқлаш мумкин бўлади:
Мақсад: қадимий илмий меросни бўлажак ўқитувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг илмий дунёқарашини узлуксиз равишда кенгайтириб боришга кўмаклашиш ҳамда улар онгидацивилизацион жараёнлар ҳақидаги тасаввурни таркиб топтириш.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling