Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Милоддан олдинги VI-I асрларга мос цивилизацион


Download 0.65 Mb.
bet14/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Милоддан олдинги VI-I асрларга мос цивилизацион педагогик тизим. Дастлаб унинг мазмун-моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, ўша даврдаги ижтимоий муҳит ҳисобга олинади, яъни бу даврда ижтимоий муҳит юнон ва ерли халқлар ижтимоий муҳитлари негизида таркиб топа бошлади. Бу даврда юртимизга юнон файласуфларининг асарлари ҳам кириб кела бошлади.

Демак, бу даврда таълим икки асосий йўналишда олиб борилган. Улардан биринчиси ерли халқлар таълимига асосланган дастлабки билимларни берувчи таълим жараёни, иккинчиси эса юнон саводхонлигига асосланган таълим жараёни. Бу даврдаги мазмун-моҳият инсондаги тафаккурнинг кенглигига боғлиқ бўлиб, унда фикр, ғоя, таълимот, “Ахборот инқилоблари” ҳақидаги билимлар асосий эътиборда бўлган. Бу цивилизацион педагогик тизимнинг мақсад ва вазифаларини қуйидагидек қилиб белгилаб олдик:
Мақсад: бўлажак ўқитувчилар онгида ижодий тафак- курни дастлабки асослари нималарга боғлиқлиги ҳақидаги тасввурини ҳосил қилиш.

Вазифалар:


    • бўлажак ўқитувчилар онгида ақлий фаолиятга оид тушунчалар ва уларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти тўғрисидаги тасаввурини мустаҳкам таркиб топтириш;

    • бўлажак ўқитувчилар тафаккур доирасини кенгайти- ришга оид дидактик асосларни тайёрлаш;

    • бўлажак ўқитувчиларга жамият тараққиётидаги “Ах- борот инқилоблари” тўғрисида тизимли маълумотларни бериш;

    • бўлажак ўқитувчилар онгида жамият тарққиётида “Ах- борот инқилоблари”нинг ўрни ва роли ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш.

Тадқиқотимиз давомида бу даврга мос ҳолдаги билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талаблар ҳам аниқланиб олинди. Улар қуйидагилардан иборат:

    • бу даврдаги таълимда саводхонлик асослари ва ҳисоб- лаш тафаккурини шакллантиришдан ташқари уй хўжалиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлишга ҳам эътибор берилган. Инсон яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжни билиш талаб этилади;

    • ерли халқлар таълимида Қуёш, Ой, тупроқ муққа- даслиги асос қилиб олинган. Унда ҳисоблаш кўникмаларини шакллантириш ва ундаги меҳнат қуролларига муносабат алоҳида эътиборга олинган, инсонларнинг бир-бирлари билан бўладиган мулоқот ҳаётий эҳтитёж эканлиги ҳақидаги

тасаввурлар таркиб топтирилган. Оила ва оилавий муомала ва оилавий муносабатлар ҳамда улардаги мерос тақсимоти тўғрисдаги тасаввурлар шакллантирилган;

    • ҳар иккала йўналишда ҳам таълим олувчиларда ҳосил бўладиган кўникма ва малакаларнинг аниқ даражаларини эгал- лашга эътибор қаратилган. Жамиятнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳақида таълим олувчиларда тасаввур ҳосил қилинган. Шу- нингдек, инсон яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжлар тўғрисида ҳам таълим олувчиларда кўникма ва малака ҳосил қилинган ҳамда улар онгида ўсимликлар ва ҳайвонлардан олинадиган хомашёлар тўғрисида ҳам тасаввурлар шакллантирилган.

Шунингдек, тадқиқотимиз ушбу қисмида қаралаётган босқичнинг интеллектуаллик даражаси ҳам аниқланиб олин- ди. Бу босқичда ҳам инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжи ҳамда жамият талабларини қондиришга оид билимларни шакллантириш ўша давр таълимининг ҳар икки йўналишининг асосий мақсади бўлган. Айниқса, табиатга бўлган муносабат, Она Ватанни муққадас деб билиш ҳақидаги тасаввурлар ўша давр ўқитувчисининг дунёқарашини нечоғлик кенглиги белгиси бўлган. Худди шунингдек, бу босқичдаги қадрият- ларга эътибор қуйидагича бўлган: ҳаво, ер, сув, олов, қуёшлар уларнинг олий қадриятлари бўлган. Шу сабабли ҳам таълимда уларга, айниқса табиатга тегишли ва уни соф ҳолда сақлашга (экологияга) катта эътибор берилган.
Демак, аввало, моддий қадриятлар ва уларга боғлиқ ҳолдаги маънавий қадриятлар ўша давр таълимининг асосий мазмун-моҳиятини ташкил этган.


  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling