Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатимиш ранж ила, Айламоқ бўлмас адо аниқ ҳаққин юз ганж ила”


Download 0.65 Mb.
bet17/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

,,Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўргатимиш ранж ила, Айламоқ бўлмас адо аниқ ҳаққин юз ганж ила”


деган фикри орқали бошланғич таълимнинг қадр-қимматини ниҳоятда юқори эканлигини аниқлаш қийин эмас” [26]. Бу борада Мирзо Улуғбекнинг хизматлари ҳам катта бўлган. У 1420 йилда Марказий Осиёда биринчи дорилфунунни ташкил этди ва бунда оммавий таълимга катта эътибор берди. Айнан ўша йили обсерваториядаги илмий тадқиқот ишлари орқали биринчи акедемияни ташкил этди. Бу даврдаги Мирзо Улуғбек илм-фан ва шу асосдаги маънавий-маърифий ишлар ривожи ҳақидаги муаммоларни ҳал қилишда доимо эътиборда бўлди. Унинг подшолик даврида 1417 йилда Бухорада, 1420 йилда Самарқанда, 1433 йилда Ғиждувонда ва шунга ўхшаш кўпгина жойларда мадрасалар қурилди.
“Марказий Осиё ҳудудида тарихда ўчмас из қолдирган “Сўнгги Уйғониш даври» маънавий-маданий соҳада, илм- маърифатли бўлиш, фан ривожи орқали илмий билимни кучайтириш, ақл-заковатлиликни улуғлаш, инсонийликни юксак фазилат деб билиш, руҳий шаклланиш, ахлоқий камо- латга эришишни тарранум этиш, адолати ва бахтли-саодатли бўлишга эришиш, дўстлик ва инсонлараро бағрикенглик, комил инсонни шакллантириш ва комил жамоа тузиш орзуси ва шу каби юксак инсоний қадриятларни шакллантириш учун бой манба бўлди. Бу даврдаги халқимизнинг этник маданий ва сабр- бардошлилиги анъанавий уйғонишнинг яна бир битмас- туганмас хазинаси бўлди ва у даврдаги донишмандларнинг знг асосий истиқболли мақсадларидан бири битмас-туганмас хазинаси бўлди ва у даврдаги донишмандларнинг энг асосий истиқболли мақсадларидан бири комил инсон тарбияси эди” [12].
Демак, “Сўнгги Уйғониш даври ”да инсоний қадриятлар улуғланган. Уларда илмга интилишга ҳар бир инсоннинг билимини кучайтиришга кенг имкониятлар яратилган ва ақллини ҳамда ақллиликни улуғлаш қонун тусига кирган.
Бу даврга келиб таълим мазмунлари Мухаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад ал-Форғоний, Абу Райҳон ал-Беруний, Имом ал-Бухорий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Абу Наср Фаробий каби олимларимиз илмий мерослари орқали янада бойитишни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилинган.
Бу даврнинг мазмун-моҳиятидан кўриниб турибдики, мазкур цивилизацион педагогик тизимга мос мақсад ва вази- фалар ҳам жамият тараққиёти даражасига қараб белгиланади. Уларни биз қуйидагидек қилиб белгилаб олдик:
Мақсад: бўлажак ўқитувчилар онгида интеллектуал мулк (илмий мерос) бўйича шаклланган билимларни илмий-услубий жиҳатдан ва илмий жиҳатдан баҳолашлар ҳақидаги тасаввур- ларни мустаҳкам таркиб топтириш;

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling