Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E
Download 0.65 Mb.
|
Xojiyev Abdumo\'min
XVII-XVIII асрларга мос цивилизацион педагогик тизим. Бу даврнинг ҳам ўзига хос мазмун-моҳияти бор. Улар ўша жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муҳит негизида ифо- даланади. Маълумки, минг йиллар давомида Она Заминнинг турли динлар, маданиятлар ва уларга мос турмуш тарзимиз уйғунлашиб кетган пайтларда ҳам халқимиз тинч-тотув яшаб келган. Бундай пайтларда таълим-тарбияга эътибор жамият тарққиёти ва давлат тинчлигига боғлиқ равишда давом этади. Бу борада халқимиз шарт-шароити қандай бўлишидан қатъи назар ўз фарзандларини илм-маърифатли қилиш тўғрисида доимо ғамхўрлик қилиб келган. Кўпинча оилаларда, маҳал- лаларда таълим-тарбия масканлари ташкил этила бошланди, ҳаттоки отин ойилар тайёрланиб, улар орқали қизларимизни саводҳон қилиш ишлари ҳам йўлга қўйила бошлади.
Бу даврдаги маънавий-маърифат муҳитга мос мазмун- моҳият асосида унга мос мақсад ва вазифаларни қуйидагидек қилиб белгилаб олдик: Мақсад: таълим олувчиларни илмий қадриятлар (маънавий ва моддий ҳамда таълимий қадриятлар) асосида тарбиялашнинг давр билан мос истиқболли йўналишларини йўлга қўйиши. Вазифалар:таълим олувчиларни маънавий ва илмий қадриятлар, бой маданий-меросимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримиз асосида тарбиялашни амалга ошириш; таълим олувчиларимиз маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий-тарихий анъаналар, халқ урф-одатлари, бой илмий меросимиз ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ва ташкилий-педагогик шакллар ҳамда манбаларни яратиш. Мазкур босқичда ҳам цивилизацион педагогик тизимнинг мазмун-моҳияти, мақсад-вазифаларини эътиборга олган ҳолда мазкур тизим учун тайёрланадиган таълим мазмунларига ҳам мос ҳолдаги талаблар қўйилди. Бу соҳада ҳам изланишлар асосида таълим мазмунига қўйиладиган талабларни эътиборга олиб, уларда шаклланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми ва қамровини белгилаб олдик. Уларни қуйидагича ифодалашни лозим топдик: бу даврда кўпинча оилаларда, маҳаллаларда таълим- тарбия масканлари ташкил этила бошланди. Баъзан отин ойилар тайёрлана, улардан қизларни саводхон қилишда фойдаланилган. Янги усуллардаги таълим-тарбия масканлари пайдо бўла бошлади ва уларда дунёвий илимларни ўргатиш ҳам амалга оширилди; бу даврда маҳаллий муаллифлар томонидан дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳам тайёрланиб бошланди. Уларда жамият- нинг эҳтиёжи ва талаблари ҳақидаги тассаввурлар шакллан- тирилар эди. Уларда инсонларнинг бир-бирига бўлган мулоқоти ҳаётий эҳтиёжи эканлигини билишга эътибор берилган. Оила ни- ма ва у қандай ташкил этилишини билиш, оиладаги фарзанднинг бурчини билишлар кўникма даражасигача кўтарилган; ўша даврда таълим олувчиларда ҳар хил объектлар тўғрисида тасаввурлар ҳосил қилиниши орқали муноса- батларни ўрганишга катта эътибор берилган ва улардан истеьмолда кенг фойдаланишга эътибор кучайтирилган. Устоз шогирд тизимида ижобий ўзгаришлар бўлган. Бозор турлари, дўконнинг бозордан фарқини тушунишларга эътибор берилган ва таълим олувчиларни ушбу жараёнларда иштирок этишга ҳам тайёрланган, яъни малакали мутахассислар тайёрланган. Бу даврда мос интеллектуаллик даража қуйидагича бўлган: бу даврда таълимда саводҳонлик асосларни ўрганиш ва улар асосида асарларни ўрганиш йўлга қўйилган; таълим олувчилардаги иқтисодий эҳтиёжга оид матреалларни ажрата билиш ва уларни эквивалент матреаллар билан айрибошлашни ўргатишлар ҳам таълим мазмунига киритилган, Она диёр ва унинг инсон ҳаётидаги роли ва ўрни ҳамда уларнинг ижтимоий аҳамиятлари ҳам таълим олувчилар онгига мунтазам равишда сингдириб борилган. Бу даврдаги таълим мазмунига қуйидагидек илмий ва таълимий қадриятларга эътибор берилган: инсон, инсоният, жамоа, жамият ва давлатларни қадрият сифатида ўқувчилар онгига сингдирилган; интеллектуал мерос таълим мазмунига сингдирилган; таълимий қадриятларга эътибор кучлироқ бўлган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling