Himoya qilishga ruxsat beraman” Boshlang‘ich ta’lim fakulteti dekani dots. Ibragimova F. E


Мустақиллик даврига мос цивилизацион педагогик


Download 0.65 Mb.
bet21/27
Sana18.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1029963
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Xojiyev Abdumo\'min

Мустақиллик даврига мос цивилизацион педагогик тизим. Бу давр мазмун-моҳияти ҳақида хоҳлаганча гапириш мумкин. Бунга сабаб жамият тараққиётларининг барча

даврларига мос Она диёримизда доимо ёшлар таълим- тарбиясига катта эътибор берилиб келинган.
Бугунги кунда ҳам ҳур ва озод халқимиз барча халқлар ва давлатлар томонидан яратилган илм-фан ва технологияларда, маърифат ва маданият, маънавият ва маънавий ҳаётда ҳамда интеллектуал салоҳиятда нимаики илғор ва инновацион жиҳатлар бўлса, уларга мос истиқболли уфқларга дадиллик билан интилмоқда.
Маълумки, Она диёримиз тарихда бир неча цивилизацион босқичларни бошидан кечирди ва ниҳоят яна янгидан ўзимизнинг бетакрор, илғор ва энг муҳими, инсонларга керакли олий қадриятларимиз-мустақиллак барпо этилди. Шу сабабли ҳам Она диёримизда таълим-тарбияга эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлади, яъни таълим-тарбия Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчилик фаолиятини бахш этади. Келажа- гимиз ворислари бўлмиш ўсиб келаётган авлодни барча энг яхши имкониятлар негизида баркамол қилиб тарбиялашни ҳал этиш узлуксиз таълим тизимининг мазмун-моҳиятини ифода- лайди. Бунда ёш авлоднинг маънавий етук, интеллектуал сало- ҳиятли ва жисмонан бақувват бўлишлигида катта авлоднинг доно тажрибасига таянилади.
Маълумки, бундай улуғ ишларни бажариш учун мақсад ва вазифалар аниқ бўлмоғи лозим. Биз уларни қуйидаги кетма- кетликда ифодалаб олдик:
Мақсад: интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват, маънавий етук бўлган баркамол авлодни шакллантириш.

Вазифалар:


  • Миллий ғурурли, инсон ақл-заковати яратган миллий моддий ва маънавий меросидан хабардор бўлган янги баркамол авлодни шакллантиришнинг ташкилий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш;

  • Бўлажак ўқитувчилар онгига баркамол авлодни шакллантириш орқали жамиятимизда тараққиётга тегишли улкан ютуқларни қўлга киритиш мумкинлигини сингдириш.

Бундай мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун узлуксиз таълим тизими учун таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлари мукаммал равишда тайёрланган. Жумладан, ДТС орқали ҳар бир фан ва бўлажак касбий фаолият учун талаб қилинадиган билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва қамрови бўйича талаблар ишлаб чиқилган.
Касб-ҳунар таълими учун тармоқ ДТС ишлаб чиқилган ва уларда касб-кор йўналишига оид билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва қамрови аниқ белгилаб қўйилган. Умуман олганда ДТС таълим жараёни олдига қўйилган ижтимоий талабга асосланган ҳолда таълим олувчилар эгаллашлари тақозо қилинадиган кўникма ва малакаларга қўйиладиган талабларни белгилаб беради. Бу эса, ўз навбатида таълим олувчиларнинг эгалланган кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонларини белгилашга имкон беради. ДТС нинг асосини давлат ва жамиятнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда айни шу таълим олувчиларда кўникма ва малакалар ҳосил қилишга қаратилган таълим соҳаларининг мужассамлашган параметр- лари ташкил қилади. ДТС қаралаётган таълим босқичининг ҳар бир таълим соҳаси учун белгиланган стандарт параметрлари, ўзлаштирилиши лозим бўлган таълим мазмунининг таркибий қисимлари, таълим жараёнининг восита ва методлари ҳамда умумпедагогик, технологик тизими ва даражасини белгилаб беришга хизмат қилади. Бунда таълим беришнинг мақсади юзасидан бутунлай (яхлитлик), узвийлик, тадрижийлик ва тўлақонлиликни сақлаб қолишга бутун эътибор қаратилади.
Демак, мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими жамият тараққиётига мос равишда мунтазам ривожланиб боради ва шу асосда шахс интеллектуал салоҳиятини жамият талаблари асосида баркамоллаштириб борилади. Бу эса мазкур цивилиза- цион тизимнинг интеллектуаллик даражасини белгилаб боришга дидактик ва кўрсатмавий асос бўлиб бораверади. Ушбу соҳадаги олиб борган изланишларимиз ва кузатишларимиз нати- жаларига асосланган ҳолда қаралаётган интеллектуаллаштириш даражаларини босқичма-босқич такомиллаштириб боришни қуйидаги кетма-кетликда олиб борган маъқул деб топдик:

  • Таълим олувчиларга таълим-тарбия беришда муста- қиллик мафкураси бош ва асосий ғояларини жорий этишнинг инновацион метод ва технологияларини ишлаб чиқиш;

  • Бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги педагогика ва писихология фанларининг мазмун-моҳиятини учинчи минг йиллик таълим мазмунига мослаштириш;

  • анъанавий таълимни ривожлантириш ва такомиллашти- ришда замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш;

  • таълимда информацион технологиячиларни жорий этиш- нинг дидактик асосларини ишлаб чиқиш;

  • таълимга оид замонавий ўқув адабиётларини яратиш ва шу кабилар.

Қаралаётган цивилизацион педагогик тизимда ҳам илмий қадриятларга эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксак даражага кўтарилди. Бу фикрларни қуйидагича асослаш мумкин, яъни таълим жамият тараққиётига мос равишда ривожланиб, такомиллашиб келган. Улардаги илмий қадриятлар босқичма- босқич эвалюцион тарзда ривожланиб моддий ва маънавий ҳамда таълимий қадриятлар даражасига етиб борган. Айниқса, Она диёримизда мустақиллик ҳал бўлиши биланоқ бу соҳадаги илмий тадқиқотлар ҳам таълимнинг самарали ривожланишига асос бўлмоқда. Бу борада мунтазам равишда халқаро ва республика миқёсида илмий-амалий анжуманлар ҳам ташкил этилмоқда. Бундай анжуманларни ўтказишдан мақсадларидан бири ҳам таълим мазмунини ахборотлаштириш, интеллектуал- лаштириш, инновациялаштириш кабилар негизида таълимни модернизация қилиш бўйича илмий, илмий-амалий, илмий- методик ишланмалар яратиш ва улар асосида таълимни тако- миллаштириш бўйича йўриқномавий тавсиялар тизимини яратиш.
Тадқиқотимиз ушбу қисмида хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, замонавий таълим тизими, унинг мақсад ва вазифалари Республикамиз тараққиётига хизмат қилувчи таълим-тарбия олдига қўйилган муаммо ечимига мос келиши керак. Жаҳон миқёсида ҳукм сураётган илм-фан ва техника- технологиялар ривожи даражаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш ва унинг келажагини белгилаб боришдаги кишилар интеллектуал салоҳияти ҳақи- даги ахборот ниҳоятда аҳамиятли эканлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли ҳам ҳозирда таълимни ахборотлаштириш, интеллектуаллаштириш негизида педагогик инновацияларни ишлаб чиқиш тобора долзарблик касб этмоқда. Улар орқали қуйидаги йўналишдаги илмий изланишларни самарали амалга ошириш мумкин:

  • муайян мутахассисларни тайёрлашга цивилизацион педа- гогик тизимларни ишлаб чиқишни босқичма-босқич амалга ошириш;

  • Муайян соҳага (йўналишга) тегишли таълим жараёнини ўрганишнинг цивилизацион педагогик тизимнинг шакллан- тириш;

  • Халқимизнинг бой маънавий ва интеллектуал салоҳияти ҳамда умуминсоний қадриятларига суянган ҳолдаги замонавий таълим методлари ва технологиялари асосида бўлажак мута- хассисларни тайёрлашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш ва бунда таълимни ривожлантиришнинг жаҳон таълим талабларини эътиборга олган ҳолда ДТС ни такомиллаштириш;

  • Бўлажак мутахассисларни ижодий ва инновацион фао- лиятга тайёрлаш борасида, уларнинг маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий-тарихий илмий меросимиз ва умуминсоний қадриятларга асосланиб самарали ташкилий- педагогик технологиялар ҳамда манбаларни яратиш;

  • таълимда инновацион метод ва технологияларни яратишга оид илмий тадқиқот ишларининг салмоғини янада ошириш “фан-таълим-амалиёт” интеграциясининг таълим тизимидаги самарасини ошириш восита ва усулларни яратишни кучайтириш;

  • узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш ва унинг даражасида таълим-тарбия жараёнини олиб боришнинг оптимал вариантларини яратиш ва жорий этиш;

  • Таълим-тарбия тизимида анъанавийлик ва инновация- вийликлардаги умумийлик ва хусусийликни фарқлай олиш

ҳамда улардан фойдаланишнинг оптимал вариантларини яратиш;

  • таълим муассаларида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этишнинг ташкилий-услубий негизла- рини яратиш;

  • таълим соҳасида хорижий давлатлар илғор тажрибалари билан мунтазам танишиб боришга эришиш ва улар билан ҳамкорликда илмий ишланмалар олиб боришга ҳаракат қилиш ва шу кабилар.

2.2. Цивилизацион педагогик тизимлар негизида сонлар майдонларини ўрганиш методикаси
Ҳозирда интеллектуаллаштирилган жамиятнинг тараққиёт даражаси замонавий илм-фан ва техника-технологияларнинг амалиётда жорий этиши асосида аниқланмоқда. Ушбу жараёнда фойдаланиладиган ютуқлардан бири бўлмиш цивилизацион педагогик тизимлардан оптимал фойдаланиш кўпроқ самара бермоқда ва бу нафақат таълим жараёнида бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга боғлиқ, балки у бошқа йўналишдаги ўқитувчиларни тайёрлашда ҳам аҳамиятлидир. Ҳозирда муайян фанларни ўқитишда ёки маълум бир таълим йўналишини амалга оширишда цивилизацион педагогик тизимлар негизида ўқув дастурий-дидактик мажмуалар ишлаб чиқиб, ундан маълум йўналиш учун самарали фойдаланиш бўлажак мутахассисларни тайёрлашнинг оптимал вариантла- рини кафолатлайди. Ушбу соҳада олиб борган илмий изла- нишларимиз ва кузатишларимиз натижаларининг кўрсатишича, бўлажак мутахассисларни юқорида қайд этилган жиҳатлар асосида тайёрлашнинг оптимал вариантини муайян
йўналишига тегишли цивилизацион педагогик тизимлар негизида яратилган интерфаол ўқитиш мажмуаларисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу айниқса, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни инновацион ривожланган қилиб тарбиялашда яққол сезилмоқда. Бунга сабаб, жамият тараққиётининг ҳозирги даражаси олий ўқув юртларини битириб чиқаётган бўлажак ўқитувчилардан янги фикр, инновацион ғоя, инновацион метод ва технологияларни амалиётга бемалол жорий эта оладиган қилиб тайёрлашни талаб этмоқда. Шунинг билан бирга бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрл- ашнинг мазмун-моҳиятини замонавий талаблар асосида модернизация қилиб бориш ҳам айни шу даврнинг долзарб муаммосидир. Ушбу долзарб муаммони ҳал қилишнинг ўзи ҳам ўзига хос ижодий ёндашув бўлиб, у бевосита ишлаб чиқилган илмий, илмий-методик ишланмаларни амалиётда жорий этган пайтда қандай таълимий афзалликларни қўлга киритилганлиги билан биҳоланади. Назорат қилинадиган таълимий афзалликлар қаторини эса қуйидагидек қилиб белгилаб олиш мумкин:

  • интерфаол ўқитиш мажмуалари негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билув фаолиятини бошқариб бориш имконияти яратилганлиги;

  • тест масалаларини ечишда ўз билим даражасининг кўр- саткичини топишда, яъни поғаналаштирилган ўқув тизимини жорий этишда бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг мустақил шуғулланишига кенг имкониятларнинг яратил- ганлиги;

  • эксперт ўқитиш тизимлари ва интеллектуаллаштирилган ўқитиш тизимлари интерфаол ўқитиш мажмуаларининг бир қисми бўлиб, у ўрганилаётган фан (мавзу) бўйича етакчи мутахассиснинг ҳамкорлигидаги тайёрланган илмий-услубий натижаси бўлиб, ўқитишнинг интерфаол усулларини таълимда жорий этишда мустаҳкам дастурий-дидактик асос бўлишлиги;

  • мураккаб дастурий-дидактик таъминот орқали фаолият кўрсатиб, ундан фойдаланиш натижасида аудиториядаги таъ- лим олувчилар билан табақалашган ҳолда дарс машғулот- ларини ташкиллаштиришга эриша олишлиги ва шу кабилар.

Демак, ўқитиш ва бўлажак бошланғич синф ўқитув- чиларида билим ва кўникма ҳосил қилиш интерфаол ўқитиш мажмуаларини ишлаб чиқишнинг янгича ёндашувини талаб этади. Бунда цивилизацион педагогик тизимнинг ўзига хос томони шундан иборатки, унда биргина ўқув-услубий мате- риални намойиш этиш билан бир қаторда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича тажрибалар натижалари эксперт билимлар сифатида қўлланилиши назарда тутилади. Бу ерда цивилизацион педагогик тизимларнинг функционал вази- фаларининг бажаришидаги асосий компонентлари интел- лектуал ўқув қўлланмалар ёки электрон дарсликлар ва ўқув қўлланмалар ҳисобланади. У қуйидагидек имкониятларни яратишга дидактик асос бўлади:

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлашга оид ўрганиладиган фанлар бўйича мукаммал назарий ва амалий материаллар, ўқув-услубий маълумотлар (луғатлар, методик тавсиянома ва кўрсатмалар)ни бериш;

  • материалларни мультимедиа воситалари ёрдамида намойиш қилишни лойиҳалаштириш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг цивили- зацион педагогик тизимлар негизида тайёрлашга оид материаллар бўйича шаклланган билим ва кўникмаларини баҳолаш мақсадида тест-саволларини тузиб чиқиш ва уларнинг эришилган натижаларни (билим, кўникма ва малакаларини) ташхислаш мезонини ишлаб чиқиш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда аниқлаш ва баҳолаш тизимини лойиҳалаштириш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини эгаллаганлигини янада мукам- маллаштиришга оид тренинглар ўтказиш ва уларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик жараёнини ташхислашнинг умумлашган вариантини ишлаб чиқиш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўзлашти- ришини баҳолаш бўйича олинган натижалар доирасида навбат-

даги ўқув материалини ташкил этиш, ўқитиш стратегиясини
танлаш;

  • бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига ўрганилаётган материаллар бўйича олинаётган натижалар (эгалланадиган билим, кўникма ва малакалар)ни эгаллашни; хулосаларни шакллантиришни; манбага оид қонун, қоида, мезон ва тамойилларни илмий-методик асосда далиллашни ўргатиш.

Ўқитиш стратегияси – таълим соҳасидаги бош мақсад- ларга қаратилган узоқ муддатли ишларни амалга ошириш дастури, яъни аниқ белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган асосий ҳаракатларнинг узоқ муддатли дастури» [21].
Юқорида келтирилган таълимий афзалликлар ва дидактик асослардан келиб чиққан ҳолда цивилизацион педагогик ти- зимлар ташкилий-тузилмавий моделини “цивилизацион педа- гогик тизимнинг дидактик асослари цивилизацион педагогик тизимнинг ўқув-услубий асослари цивилизацион педагогик тизимининг ўқув-дастурий асослари цивилизацион педагогик тизимнинг ўқув-ахборотли асослари» тизимнинг кўрсаткичлари ва қисмтизимларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлиги аниқланади (2.2.1-расмга қаранг).
Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари цивилизацион педагогик тизимларни амалиётга жорий этишда қуйидаги тамойилларга доимо эътибор бериб, фаолият олиб бориш лозимлигини таъкидламоқда (2.3.1-расмга қаранг).
Шаклдан кўриниб турибдики, цивилизацион педагогик тизимлардан амалий фаолиятда фойдаланишнинг дастлабки босқичи уни дидактик жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан бош- ланади ва кейинги қадамларида ўқув режасидаги фанлар бло- кидан ўзлаштириладиган фан аниқланади. Ушбу жараёндаги мантиқий кетма-кетликлар уларнинг ахборотли технологиясини ишлаб чиқишга ҳам дидактик асос бўлиб хизмат қилишини эътиборга олиб тайёрланган.

и





Ўрганилаётган фан бўйича бўлим, боб ва мавзуни аниқлаш

Ўрганилаётган манба бўйича


Назарий маьлмотларниии и

Амалий маь- лумотларни

Ўқув-услубий таьминотга оид маълумотлар

Ўқув-дидактик таъминот-га оид маълумотларни

АНИҚЛАШ ЖАРАЁНИ

Бўлажак блшланғич синф ўқитувчисини ўтилган материални англай олиш ва шу асосидаги уларнинг ўзлаштиришларини назорат қилиб бориш



Натижа: шаклланган билим, кўникма ва малака







Шаклланган натижа бўйича таълим олувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини ХУЛОСАЛАШ

Шаклланган хулоса ва натижа асосида таълим олуқчининг ўзлаштиришини БАШОРАТЛАШ

Цивилизацион педагогик тизимни жорий этишнинг кейинги қадамини БЕЛГИЛАШ (АСОСЛАШ) ва кейинги таълим жараёнини давом эттириш



Умумлашган якуний натижалар

КАСБИЙ БИЛИМ

КАСБИЙ КЎНИКМА

КАСБИЙ МАЛАКА



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling