Анъанавий таълим жараёнини цивилизацион педагогик тизим нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш.
Сонлар майдонларини ўрганишнинг дидактик асосларини тайёрлаб олиш.
Сонлар майдонларини ўрганишнинг ўқув-услубий асос- ларини тайёрлаб олиш.
Сонлар майдонларини ўрганишнинг ўқув-дастурий асос- ларини тайёрлаб олиш.
Сонлар майдонларини ўрганишнинг ўқув-ахборотли асос- ларини тайёрлаб олиш.
Сонлар майдонларини ўрганиш натижасида ҳосил бўлган умумий тушунчаларни ва хулосавий фикрларни шакллан- тириш. Энди қўйилган мақсадни амалга ошириш учун белгиланган вазифаларни ҳал қилишга ўтамиз.
Биринчи вазифани бажаришга киришамиз. Бунинг учун мазкур тадқиқот ишимизнинг 1.1, 1.2, ва 1.3-қисмлардаги ил- мий-назарий ишланмаларни эътиборга олган ҳолда рақамлар, сонлар, сонли ифодалар, ҳарфий ифодаларга тегишли маъ- лумотларни муайян бир тизимга, яъни цивилизацион педагогик тизимнинг қисмтизимлари негизида ифодалаш ишлари лойи- ҳалаштирилади. Сонлар майдонларига оид мавзуларни ўқув режасининг қайси курси (семестри)да ва уларни ўрганишга неча соат берилганликлари аниқланиб олинади.
Иккинчи вазифани бажариш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
рақамлар ва уларнинг тадрижий тараққиёти ҳақидаги маълумотлари йиғилади ва улар тадқиқот мақсад-вазифаларни эътиборга олган ҳолда тизимлаштирилади (мазкур тадқиқот ишининг 1.2-қисмига қаранг);
сонлар ҳақида ахборот беришга маълумотлар тайёрлаш;
натурал сонлар қатори ҳақида ахборот беришга маълумотлар тайёрлаш;
бутун сонлар қатори ҳақида ахборот беришга маъ- лумотлар тайёрлаш;
рационал сонлар қатори ҳақида ахборот беришга маъ- лумотлар тайёрлаш;
натурал сонлар, бутун сонлар ва рационал сонлар тўпламларини ўзаро ичма-ич жойлашган қонцентрик айланалар кўринишида тасвирлаш;
иррационал сон ҳақида ахборот беришга маълумотларни тайёрлаш;
комплекс сонлар майдонларини тушунтиришга оид ахборотлар тайёрлаш.
Бу қайд этилганларни амалга ошириш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг сонлар майдонлари ҳақидаги тасаввурларини мукаммал қилиб таркиб топтиришга дидактик асослар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |